M. Sabirova- pedagogika kafedrasi assistent o`qituvchisi M. Tangirbergenova- pedagogika kafedrasi assistent o`qituvchisi
Download 22.97 Kb.
|
Тезис Март
Oilada bolalarning bo’sh vaqtini tashkil etishda tarbiya turlaridan foydalanish masalalari M. Sabirova- Pedagogika kafedrasi assistent o`qituvchisi M. Tangirbergenova- Pedagogika kafedrasi assistent o`qituvchisi Оила тарбияси, юқорида таъкидлаб ўтилганидек, ота-оналар ёки шахс камолоти учун масъул шахслар томонидан ташкил этилувчи ҳамда фарзандларни ҳар томонлама етук, соғлом этиб тарбиялашга йўналтирилган педагогик жараён. Ота-оналар ўзларининг ижтимоий бурчларини бажарар эканлар, фарзандларида меҳнатга, уни ташкил этувчиларга нисбатан меҳр-муҳаббат, ҳурмат туйғусини шакллантириш, уларни ижтимоий-фойдали меҳнатга тайёрлаш, турли кўринишдаги муносабатларни уюштириш вақтида тартиб-интизомга амал қилиш, ижтимоий меъёрларга оғишмай риоя этиш, соғлом турмуш тарзини яратиш, ўз шахсий ҳаётлари мазмунини белгилашда мақсад, сўз ва фаолият бирлигини таъминлаш борасида ҳар томонлама ижобий ибрат намунасини кўрсатади1. Айниқса, ҳозирги вақтда оиланинг бўш вақтни ва дам олишни ташкил этиш функцияси алоҳида аҳамият касб этмоқда. Бўш вақт деганда биз шартли равишда ишдан ташқари (эркин) вақтни тушунамиз. Бўш вақт – муҳим ижтимоий қадриятлардан бири, инсоннинг жисмоний ва маънавий кучини қайта тиклаш, шахсни ҳар томонлама ривожланишининг такрорланмас воситаси. Бўш вақтнинг ролини ошириш оила ҳаётини тўғри ритм ва режим асосида ташкил этиш, унинг аъзолари орасида мажбуриятларни оқилона тақсимлаш, меҳнат ва дам олишни режалаштиришга имкон беради. Оилавий бўш вақт ўзида биргаликда ўқиш (китоб, газета, журнал), радио эшитиш, телевизор кўриш, қариндошлар, дўстлар, танишлар билан учрашиш, кутубхона, театр, концерт саройлари ва кинотеатрларга ташриф буюриш; йиллик таътилни бирга ўтказиш; кўнгилочар боғ, саёҳат, сайрга чиқиш; спорт билан шуғулланиш, мусобақаларда иштирок этиш; байрамлар ўтказишни акс эттиради. Энг аввало, оиладаги тарбия мазмуни демократик жамиятнинг бош мақсади билан белгиланади. Жамиятимизнинг бош мақсади – ҳар томонлама баркамол, эркин фикрли шахсни тарбиялаш экан, оила тарбияси мазмуни ҳам ўзида ана шу олий мақсадни ифодалаши зарур. Шахснинг жисмоний ва психологик соғломлигини таъминлаш, интеллектуал, ахлоқий жиҳатдан ривожлантириш, меҳнат, жамият ва оилавий ҳаётга тайёрлаш оиланинг мажбуриятларидир. Оилавий тарбия мазмунининг таркибий қисмлари ўзида жисмоний, ахлоқий, интеллектуал, эстетик, меҳнат тарбиясини акс эттиради. Шу билан бирга бу жараён ўсиб келаётган авлодга иқтисодий, экологик, сиёсий, жинсий таълим бериш билан тўлдириб борилади2. Давлатимиз бугунги кунда болаларни ва ёшларни жисмоний тарбиялашни долзарб вазифа сифатида белгилаб берган. Оилада жисмоний тарбия соғлом турмуш тарзига асосланади ва кун тартибини тўғри ташкил этиш, спорт билан шуғулланиш, организмни чиниқтиришни ўз ичига қамраб олади. Оиладаги жисмоний тарбия қуйидаги вазифаларни ҳал этишга қаратилади: соғлиқни мустаҳкамлаш, болаларни жисмоний жиҳатдан тўғри ривожланишига кўмаклашиш; асосий ҳаракатлантирувчи сифатларни ривожлантириш; эстетик сифатларни шакллантириш; ахлоқий сифатларни шакллантириш; гигиеник кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш; умуммаданий. Болаларнинг соғлом бўлишларида уларнинг кундалик режимга амал қилишлари ниҳоятда муҳимдир. Ота-оналар ёки оиланинг катта вакил авлодлари болаларнинг меҳнат қилишлари ва дам олишларини тартибга солишга аҳамият беришлари керак. Организмнинг бир маромда ишлаши бола саломатлигини сақлаш ва мустаҳкмлашгагина ёрдам бериб қолмай, шу билан бирга унинг барча юмушларни тартибли ва сифатли бажариши учун имкон яратади. Марказий асаб тизимининг мустаҳкамланиши учун яхши дам олиш талаб этилади. Тиниқиб ухлаш бош мия асаб ҳужайраларини тўла ором олишини таъминлайди. Бу эса бутун организмнинг мўътадил ўсишига, унинг иш қобилиятини сақлаш ва қайта тиклашга ёрдам беради. Инсон саломатлигини сақлашда эрталабки бадан тарбиянинг аҳамиятини болаларга тушунтириш ҳамда уларнинг эрталабки бадан тарбия билан шуғулланишга кўниктириб бориш ота-она назоратини талаб этади. Бадан тарбия болани саранжомлик, интизомга ҳам ўргатиб боради. Овқатланишнинг тўғри ташкил этилиши ҳам боланинг соғлом бўлиб ўсишининг асосий омилларидан биридир. Ота-оналар томонидан боланинг белгиланган муайян соатларда овқатланиш, овқатланишдан аввал қўлни ювиш, овқатдан кейин оғизни чайиш, шунингдек, кунига икки марта (эрталаб ва кечқурун) тиш тозалаш, ҳафтада бир марта ванна (ёки душ, ҳаммом)да чўмилиш, қўл ва оёқ тирноқларини олишга одатлантириб боришлари зарур. Ушбу ҳолатлар болаларда жисмоний маданият унсурларини шакллантиради. Hulosa o’rnida, oilada bolalarning bo’sh vaqtini tashkil etishda yo’qorida keltirib o’tilgan tarbiya turlaridan unumli foydalanish, kalajakda farzandlarimizning hayotida mihim ahamiyat kasb etishiga ishonchimiz komil. Foyadalanilgan adabiyaotlar: Тохтоходжаева М. ва бошқалар. Педагогика. – Т.: Молия, 2008, 271-бет. . Педагогика /А.Қ.Мунавваровнинг умум. таҳ. остида. – Т.: Ўқитувчи, 1996. – 200 б. 1 Тохтоходжаева М. ва бошқалар. Педагогика. – Т.: Молия, 2008, 271-бет. 2 Мазкур режани баён этишда М. Тохтаходжаева ва бошқалар томонидан нашр этилган «Педагогика» дарслиги маълумотларидан фойдаланилди. Download 22.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling