М. Т. Миракмалов халқ табиий географик терминлари тошкент-2009


Умумтуркий лексикага оид халқ (маҳаллий) географик терминлари


Download 0.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/88
Sana13.09.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1676943
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   88
Bog'liq
ХАЛҚ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ

Умумтуркий лексикага оид халқ (маҳаллий) географик терминлари.
Ўзбек тили қадимги туркий тиллардан бири бўлганлиги сабабли, унинг 
таркибида туркий сўзлар кўп. Бинобарин, географик терминлар таркибида 
ҳам умумтуркий терминлар энг кўпчиликни ташкил этади. Уларнинг 
кўпчилиги илмий байналмилал терминлар қаторидан ўрин олган ва уларнинг 
қўлланилиши ареаллари ҳам анча катта.
1
Умумтуркий лексикага оид халқ 
(маҳаллий) географик терминлари маҳаллий топонимларнинг вужудга 
келишида ҳам муҳим ўрин тутади.
Умумтуркий терминларга адир, айдар, ариқ, бағир, бармоқ, ботқоқ, 
бош, байир, белтир, бўз, бутоқ, водий, дўнг, дегиш (дейгиш), жилға, кечув, 
кеш, кўл, мўғуз, муз, оғоч (ёғоч), оғиз, оғил, одоқ (этак), оққум, сайрам, тоғ, 
тароқ, тошқин, тепа, терскай, тўқай, устюрт, ҳашар, чўл, чиғир, чел, чуқур, 
юрт, ёп, ён, яйлов, ўкуз, ўйиқ, ўрда, ўтлоқ, қишлоқ, қудуқ, қую, қир ва бошқа 
кўпгина терминлар киради. Уларнинг айримларини изоҳлаймиз: Адир
терминининг этимологиясини Э.М.Мурзаев “айир” термини билан боғлайди.
2
Унинг фикрича “айир” – ажратиб турувчи маъносида қўлланилади. Ўрта 
Осиёдаги барча давлатларда, Жанубий Сибирда кенг тарқалган термин. Жой 
номлари таркибида ҳам учрайди: Қирғизистонда Чўладир, Қораадир паст 
тоғлари, Қозоғистондаги т.й. станцияси, жанубий Тожикистонда Оқбошадир 
қирлари, Тувада Қораадир ва Ўртаадир дарёлари.
3
1
Бу ҳақда қаранг: Э.М.Мурзаев Словарь народных географических терминов. -М.:ÀМысльÁ, 1984.-С.36-653 .
2
Бу ҳақда қаранг: юқоридаги асар, 40-бет.
3
қаранг: Э.М.Мурзаев Словарь народных географических терминов. -М.: ÀМысльÁ, 1984.-С.40.


91
Айдар термини, устида тош парчалари уюлиб қолган қир, дўнг, 
тепалар, яъни тош кокилли дўнгларга нисбатан қўлланилади.
1
Топонимлар 
таркибида ҳам ишлатилади: Қозоғистонда – Айдарли қўрғони, Жанубий 
Қизилқумда Айдар шўрхоги, Донецк вилоятининг дарёларидан бири ҳам 
Айдар деб номланган.
2
Айри (айрилиш) – дарёлар, тоғлар, йўлларнинг бўлинган, тармоқланган 
жойлари. Кўп туркий халқлар ишлатадиган термин, тарқалиш арели ҳам 
катта: Қозоғистон, Бошқирдистон ва Олтой ўлкаси топонимлари таркибида 
кўп учрайди: Қораайри дарёси, Қояайри тоғи (Олтой ўлкаси), Кўлайриқ 
дарёси ва Айиртош тоғи (Тожикистон), Қашқадайри ва Кебекайри 
(Бошқирдистон), Қозоғистондаги Улуғтоғнинг бир қисми Айиртоғ деб 
номланган.
Ариқ термини “айириқ” сўзидан келиб чиққан
3
. Ўрхун–Енисей 
ёдгорликларида – жилға деб ёзилган. Ҳозирги илмий адабиётда ва оғзаки 
нутқда катта сувлар, дарёлар ва сойлардан айрилган шахобчалар ариқ
дейилади. Жой номлари таркибида Олтой ўлкаси, Сибирь, Тува ва Ўрта 
Осиёда учрайди: Жувонариқ дарёси (Чув дарёсининг ирмоғи), Оқариқ 
дарёси, Тасариқ қўрғони (Қозоғистон), Дашарх, Кендарх ариқлари, Чайархи, 
Челтикар аҳоли пунктлари (Озарбайжон, озарбайжонча арх-канал), Ариқхем 
дарёси (Тува), Сарлигариқ (Хакасия), Оқариқ, Ариқ дарёлари (Олтой ўлкаси), 
Пойариқ, Бешариқ, Олтиариқ, Янгиариқ, Захариқ (Ўзбекистон) ва ҳоказо.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling