102
Шох тожикларда дарё ирмоғи
маъносдиа ишлатилади, шахобча –
кичик ирмоқ;
шохруд- бош дарё, канал, яъни ўз сувини кўп тармоқларга
бўладиган канал. Топонимлар таркибида кўп учрайди: Шохдара, Душох
дарёлари (Бадахшон), Ўзбекистондаги Сўх
топонимининг этимологияси шох
билан боғланади.
1
Жанубий Ўзбекистонда
паражма термини одам ўтиб бўлмайдиган
даражада бузилиб кетган (сурилмалар, сиғалонлар) ерларга нисбатан
ишлатилади.
Келиб чиқишига кўра форсча-тожикча, лекин туркий ва бошқа
тилларда қадимдан кўп ишлатилиб, барча туркий тиллар учун умумий бўлиб
қолган терминлар ҳам учрайди. Масалан,
мағора - ғор,
XX аср бошидан то
1930 - йилларнинг иккинчи ярмигача
мағора ишлатилган, ҳозир жой номлари
таркибида учрайди: Мағора – Озарбайжонда, Мағортепа, Қизилмағора
тоғлари ва Мағоражук Арманистонда, Мағоро ва Мағораскали – Грузияда,
Мағора ва Мағоражик – Туркияда.
Бундан ташқари
макон, манба, маҳалла, намак, сардоба, саҳро, ҳисор,
чорбоғ, чашма, чим, шаршара, шах каби кўпгина
терминлар шундай
(умумий) терминлардир.
Хуллас, форсча-тожикча терминлар умумтуркий терминлардан сўнг
энг кўпчиликни ташкил этиб, бошқа тилларга ҳам ўтиб, ўзлашиб кетган.
Республикамизда Сурхон-Шеробод водийсининг юқори қисми, Зарафшон ва
Фарғона водийларида бундай терминлар кенг тарқалган.
Do'stlaringiz bilan baham: