105
Сой термини бизда
водий, ирмоқ, сойлик, эски ўзан, ясси жар
маъноларида яхши таниш.
Туркия ва Озарбайжонда чой шаклида
қўлланилади. Озарбайжонча
чойлоқ -
қуруқ ўзан, чойбосар -
қайир, қуйи
терраса, чой оғзи –
дарёнинг (сойнинг) қуйилиш жойи, туркманларда
чой –
дарали сой, қуруқ ўзан, жар, Ғарбий Туркманистонда эса
сой шаклида
қўлланилиб,
қуруқ ўзан, ясси жар, ўйқин, кичик дарё, қирғиз тилида
сой -
қуриб
қолувчи
дарё
ўзани,
қуруқсой
деган
маъноларни
беради.
Э.М.Мурзаевнинг маълумотига кўра, Томск педагогика институтининг
топонимлар картотекасида
сой топотермини ёрдамида ясалган 406 та
жой
номлари сақланади.
Республикамиз
ҳудудида
сой
топотермини
ёрдамида
ясалган
гидронимлар кўп: Сўқоқсой, Паркентсой, Човлисой, Майлисой,
Косонсой,
Бошқизилсой, Қуруқсой ва бошқалар. Ҳатто Туркия, Эрон, Афғонистон,
Хитой ва Монголия топонимлари таркибида ҳам сой (чой) топотермини
ёрдамида ясалган жой номлари кўп. Кўриниб
турибдики,
сой терминининг
тарқалиш ареали ниҳоятда катта ҳудуддаги топонимлар таркибида сақланиб
қолган.
Do'stlaringiz bilan baham: