М. Т. Миракмалов халқ табиий географик терминлари тошкент-2009
Жўйбор форсларда ариқ, канал, сой, жилға, ўзан маъноларида қўлланилади. Афғонча жувар
Download 0.98 Mb. Pdf ko'rish
|
ХАЛҚ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ
Жўйбор форсларда ариқ, канал, сой, жилға, ўзан маъноларида қўлланилади.
Афғонча жувар – сув йиғиладиган ҳавза. Жўйдам (Фарғона), Жўйнов, 1 Бу ҳақда қаранг: Ғуломов П.Н. Жўғрофия атамалари тушунчалари изоҳли луғати. -Т.: ÀЎқитувчиÁ, 1994, Б.-26; Мурзаев Э.М. Словарь народных географических терминов. -М.: ÀМысльÁ, 1984. Б.-140; Қораев С., Ғуломов П., Раҳимбеков Р. Географиядан изоҳли луғат.-Т.: ÀЎқитувчиÁ, 1979. Б.-34. 2 Бу ҳақда қаранг: Савина И.В.Словарь географических терминов и других слов формирующих топонимию Ирана. -М.: 1971. 99 Жўйработ (Бухоро), Чоржўй каби топонимлар ва Эрондаги кўпгина микротопонимлар жўй термини билан ясалгандир. Форсча-тожикча кўтал тоғ довони, тоғдан ошиб ўтиладиган йўл маъносида қўлланилади, топонимлар таркибида ҳам учрайди, масалан, Жиззахдаги Ўзбеккўтал. Кўҳ – тоғ, тоғ тизмаси, тоғ чўққиси; кўҳистон тоғли ўлка; кўҳпоя – тоғолди, тоғ этаги, тоғ йўли. Топонимлар таркибида кўплаб учрайди; Кўҳистон (Тожикистондаги тоғли ўлка), Кўҳисафед тоғи (Сурхондарё), Кўҳи – Мўғил (Мўғилтоғ, Тяншань), Кўҳ тизмаси, Кўҳдара дарёси ва аҳоли яшаш маскани, Сафедкўҳ, Сурхкў(х) тизмаси (Тожикистон) ва бошқалар. Афғонистон ва Эрон топонимиясида ҳам кўҳ термини билан боғлиқ жой номлари талайгина. 1 Кўлоб – туркийча кўл ва тожикча об – сув сўзларидан ясалган бўлиб, ботқоқлашган ер, ботиқ зах ер маъносини беради. Асосан дарё қайирларида сизот сувлари, тошқин сувлари, бошқа ерларда қор ва ёмғир сувлари тўпланиб қолган ботиқ ерлар кўлоб дейилади. 2 Тожикистондаги Кўлоб, Кўлоба, Кўлобдарё топонимлари шу термин ёрдамида ясалган. Марғзор термини ўтзор, майсазор, тоғларнинг яшил (ўсимлик билан қопланган) ёнбағирларига, умуман ўтлоққа нисбатан ишлатилади. Яғнобча марғ - ўтлоқ, ўтзор маъносини беради. 3 Марғ термини ҳақида А.З. Розенфольд махсус мақола ёзган. 4 Марғ оддий сўз сифатида ҳозир ҳам ишлатилади, у асосан мураккаб сўз ёки топонимлар таркибида қўлланилади: Марғзор, Марғзори – Сир, Мурғоб (асли Марғоб), Марғидар (Тожикистонда); Марғилон шаҳри номини ҳам топонимистлар марғ термини билан боғлайдилар, Туркманистонда – Мурғоб дарёси. 1 Бу ҳақда қаранг: Мурзаев Э.М. Словарь народных географических терминов. -М.: ÀМысльÁ, 1984. Б.-296. Розова Л.И. Словарь географических терминов и других слов формируюҳих топонимию Таджикской ССР. - М.: 1975. 2 Ғуломов П.Н. Жўғрофия атамалари ва тушунчалари изоҳли луғати. -Т.: ÀЎқитувчиÁ, 1994. Б.-61. 3 қаранг: Климчицкий С.И. Название Согдианы в топонимике Таджикистана // ÀЗаписки Института востоковеденияÁ АН СССР т. VI -М.-Л.: 1937.С.-10; Хромов А.Л. Очерки по топонимии и микротопонимии Таджикистана. -Душанбе, 1975. 4 Известия АН Таджикской ССР. Серия общественных наук. Душанбе, 1956. С.-10-11. 100 Ҳозирги пайтда тожикча алаф – ўт, алафзор – ўтзор термини ҳам ишлатилади. Тожикча об - сув, дарё, поёноб – дарёнинг қуйи қисми. Об ёрдамида кўпгина терминлар ясалган: обдон, об-ҳаво, обхўр, обомбор, обдара (торгина денгиз кўрфази), облой-лойқа сув, оббанд – тўғон, беоб (биоб) – сувсиз, - он қўшимчаси қўшилиб биёбон – яъни сувсиз дашт, чўл, сувсиз ер келиб чиққан. Копетдоғда об – иссиқ (термал) булоқ. 1 Об термини ёрдамида кўплаб топонимлар вужудга келган; унинг тарқалиш ареали ҳам анча катта. Топонимист олим А.З.Розенфольд Тожикистон ҳудудидаги гидронимлар рўйхатини тузган. 2 Оби Хингоу, Оби Равноу, Оби Ниоу, Оби Ниёу, Оби Ҳамароу, Сурхоб ва Обисурх (ҳар иккаласининг маъноси - Қизилсув), Сафедобдара (Оқдарё – дара), Сиёҳоб (Қорадарё), Варзоб, Дуоба топоними ҳам кўп учрайди. Амударёнинг қадимий номларидан бири Обиаму, Озарбайжонда Сиов дарёси, Зардоб аҳоли маскани, Апшерон ярим оролининг этимологияси ҳам об билан боғлиқ; об+ширин – ширин сув, яъни чучук сув ёки Àоб+шўр+онÁ - шўр сув. Сибирь топонимикаси билан шуғулланувчи А.П.Дульзон бу регионда учрайдиган 35 та об термини билан боғлиқ гидронимларни кўрсатиб ўтган. 3 Пул термини асосан топонимлар таркибида сақланиб қолган бўлиб, кўприк маъносини беради. Масалан, Тожикистонда – Пулигирдоб, Пуличуқур, Пулбоғ, Сарипул, Пулисангин (Тошкўприк, Норак ГЭСи қурилган жой), Ўзбекистонда – Тахтапул. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling