М. Т. Миракмалов халқ табиий географик терминлари тошкент-2009


Download 0.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/88
Sana13.09.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1676943
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   88
Bog'liq
ХАЛҚ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ

оид 
халқ 
(маҳаллий) 
географик 
терминлари. Ўрта Осиё заминида қадимдан туркий халқлар ва бошқа 
қабила, уруғ, элатлар билан бирга форс-тожик тилида сўзлашувчи халқлар, 
уруғ, қабилалар яшаб келган ва келмоқда. Туркий ва эроний (форс-тожик) 
қабилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, маданияти муштарак бўлган, 
ташқи душманларга қарши биргаликда курашишган. Шунинг учун туркий 
сўзлар форс-тожик тилига, форс-тожикча терминлар эса туркий тилларга
ўтган, ўзлашган. Форс-тожик тилига оид терминлар илмий-байналмилал 
терминлар қаторидан ҳам ўрин олган. Уларнинг айримларини изоҳлаймиз:
Лалми – суғорилмасдан деҳқончилик қилинадиган ерлар, асосан, 
тоғолди, адирларда ва воҳаларда бўлади. Ўзбекча баҳорикор деб юритилади.
Лангар – тўхташ жойи, қўноқ, манзил. Илгариги карвон йўлларидаги 
қўноқ жойлар, карвонсаройлар шу термин билан юритилган. Лангарда 
чойхона, меҳмонхона, карвонсарой, баъзан гузар (бозори билан) лар бўлган.
1
Азиз 
авлиёларнинг 
мозори 
ҳам 
лангар 
дейилган.
2
Топонимист 
А.З.Розенфольднинг лангар терминига оид махсус мақоласи бизга маълум.
3
Ағба (ақба) довон, тоғ йўли, арабча ақба ҳам шу маънода. Ўрта Осиё
ҳудудида кенг тарқалган термин. Ўрта асрлардаги арабнавис олимлар 
асарларида ҳамда ÀҲудуд ал-оламÁ, ÀТарихи ТабарийÁ асарларида ағба
термини учрайди.
4
Ҳозирги пайтда Ўзбекистоннинг айрим туманларида овға
(довонга чиқиладиган тик йўл маъносида) шаклида учрайди. Ағба эса асосан 
Ўрта Осиёнинг тоғли ўлкалари топонимлари таркибида сақланиб қолган: 
1
Мурзаев Э.М. Словарь народных географических терминов. -М.: ÀМысльÁ, 1984. Б.-355; Ғуломов П.Н. 
Жўғрофия атамалари ва тушунчалари изоҳили луғати. -Т.: ÀЎқитувчиÁ, 1994. Б.-63.
2
Қораев С., Ғуломов П., Раҳимбеков Р. Географиядан изоҳли луғат. -Т.: ÀЎқитувчиÁ, 1979. Б.-78.
3
Розенфольд А.З. Название ÀлангарÁ в топонимии Таджикистана // Изв. ВГО. т. 72 вып. 6. 1940.
4
қаранг: Қораев С., Ғуломов П., Раҳимбеков Р. Географиядан изҳоли луғат. -Т.: ÀЎқитувчиÁ, 1979. Б.-19.


98
Ағбадарё, Ағбадара, Ағбалангар, Ақбабош, Ақбаи Гишхун, Чоши ақба, 
Ақбаводимий, Ақбаи Оббурдан ва ҳоказо. 
Гармел (тожикча гарм – иссиқ, сел – оқим) Ўрта Осиё ҳудудида 
йилнинг илиқ даврида эсувчи иссиқ ва қуруқ шамол.
1
Бадахшондаги Гарм-
Чашма – иссиқ булоқ, лекин Гарм тоғининг иссиқ сўзига ҳеч алоқаси йўқ, 
қадимги сўғдча грм - қишлоқ, яшаш жойи деган маънода деб ҳисоблайди 
Э.Мурзаев.
Гирдоб – уюрма, сувнинг юзаси қисмида бўладиган айланма ҳаракат. 
Тожикга гирд ва об сўзларида ясалган. Тожикистон микротопонимиясида кўп 
учрайди.
Форсча – тожикча деҳ (диҳ) терминининг маъноси қишлоқ, баъзи 
помирликлар тилида де, ди ҳам шу маънони беради. Эронда деҳистон -
қишлоқ бирлашмалари, бир неча қишлоқлар тўдаси, энг кичик маъмурий 
бирлик. Топонимлар таркибида кўп учрайди: Денов (Деҳинав –
Ўзбекистонда); Дейнав –
Чоржуй областида; Деҳ
ва Деҳикалон –
Тожикистонда; 
Диза, 
Қаландардиза, 
Қўшадиза, 
Дизахли, 
Дигях 

Озарбайжонда (қадимий туркий тилда диза - қалъа, масалан, Жиззах –
Дизакқалъа, ҳозир Озарбайжонда сақланиб қолган); Деҳбоғ, Деҳбозоро, 
Деҳнов – Эронда. Эрон топонимикаси билан шуғулланган топонимист 
И.В.Савина Эрондаги диза термини билан боғлиқ етмишдан ортиқ жой 
номларини келтирган.
2
Ариқ, канал маъносини берувчи жўй маҳаллий тарихий терминлардан 
бўлиб, ҳозир Бухоро ва Самарқанд вилоятларида ариқ ва кичикроқ каналлар 
шу термин билан юритилади. Ариқ, канал ёқасидаги ерга жўйбор дейилади. 

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling