Гидрологияга
оид
халқ
(маҳаллий)
географик
терминлари.
Ўзбекистон ва умуман Ўрта Осиё халқлари (аждодларимиз) қадимдан
суғориш тизимини яхши билганлар. Турли воҳа ва водийларда суғорув
тизимлари юқори даражада ривожланган.
Россия истилосининг дастлабки йилларида Фарғона водийсини тадқиқ
этган А.Ф.Миддендорф (1887) водийдаги суғорув тизимига жуда юқори баҳо
берган.
2
Аждодларимизнинг бундай ақл-заковати, бевосита уларнинг тилида
акс этган ва гидрологияга оид терминлар вужудга келган. Бундай
терминларга ариқ, арна, анҳор, арашон, аччи, бадоқ, банд, бент, билқиллама,
ботқоқ, булоқ (чашма), гирдоб, гум, дамба, дарё, дейгиш (дегиш), ёп (ёб),
жилға (йилга), жим, жуйбор, заҳ, заҳкаш, зовур, изза, ирмоқ, йиққин, кечув
(кечик), ком, кориз, кўлмак, кўлоб, муз, наҳр, нов, об, обдон, ойдин, олиш,
орошон (арашон), оқин, оққую, оқма, оқсув, пойнов, пўлтир, пўртана, руд,
1
Хуррамов К. Узбекиские народные географические термины, обозначающие рельеф южного Узбекистана.
КД .-Т.: 1981.
2
Бу ҳақда қаранг: Миддендорф А.Ф. Очерки Ферганской долины. Перев. с немец.-СПб.: 1882. 489 с.
116
сакрама, сардоба, сарисув, сел, селдара, солма, тармоқ, тирсак, томоқ (бўғиз),
шовва, қайнар, қисноқ, қорасув, қую ва бошқалар киради. Уларнинг
айримларини изоҳлаймиз:
Аччи
термини аччиқ, нордон, тахир, шўр сувларга нисбатан
ишлатилади. Хоразмда кенг тарқалган маҳаллий термин бўлиб, қозоқларда
аши, қирғизларда ачи, туркманларда ажи тарзида қўлланилади.
Бадоқ - канал тармоғи, ариқ. Далаларга бош каналдан (ариқдан)
бадоқлар, яъни канал тармоқлари орқали сув чиқарилади.
Сой ва дарёларга қурилган тўғон, сув омбори – банд дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |