М у н д а р и ж а кириш 6 I. Аналитик қисм 10
Монитордан инсоннинг кўзигача бўлган оптимал масофа
Download 1.56 Mb.
|
Ibrohimov A
- Bu sahifa navigatsiya:
- Компютер билан ишлаганда чарчаш сабаблари
- Нур тарқатишлар
- Ёнғин чиқиш сабаблари
- Компютерда ўтиришни машқ қиламиз.
Монитордан инсоннинг кўзигача бўлган оптимал масофа Монитор кўздан озгина пастроқда ва 50 см дан кам бўлмаган масофада жойлашиши керак. Монитор ва кўз орасидаги масофа 80 см гача бўлиши тавсия қилинади, бу масова кичик бўлса инсоннинг кўзи тез чарчайди. Мониторни дизайни ва рангги ўзига эътиборни жалб қилмаслиги керак. Шунинг учун мониторнинг сирт томонида хар хил реклама ёпиштиргичлар бўлмаслиги керак. Мониторнинг экрани зангори ва кўк рангларга бўялиши мақсадга мувофиқ хисобланади. Чунки бу ранглар инсон кўзига энг яхши ранглардан хисобланади. Қисман манитор олдидаги ўтириш хавфсизликни ва камфорт иш жойини рационал ташкил этиш лозим. Фойдаланувчи усул асосий хавфсизлик видиоманитор экран дисплейдан чиқади деб бўлмайди. Энг кучли нурланиш одатда маниторни ён ва орқа томонидан хам тарқалади. Шунинг учун фойдаланучи жойини барнеча кампьютр қарама-қарши турган жойда ундан хам ёмони орқама-кетин жойлаштиришдир. Видеоманитор хиллари орасидаги тавсия этладиган орадаги масофа 2 м дан кам бўлмаслиги ва ён томондаги масофа 1,2 м дан кам бўлмаслиги лозим. Кампьютерлар жойлашган хона етарли даражада кенг ва доимий равишда хавоси алмашиб туриши керак. Битта дисплей учун минималь стандарт норма 6м ни, минимал хажим эса 20 м ташкил этиши керак.
Компютер билан ишлаш вақтида инсон қуйидаги факторлардан чарчайди: экранинг меъёридан ортиқ ёруғлиги контраст ва фон ўртасидаги аниқлиги компютерда ишлаш пайтидаги иссиқликдан нурланиши компютерда нурланишнинг инсонга таъсири компютер бузуқлиги Компютердан нурланишнинг олдини олиши учун химоя фильтрларидан фойдаланилади. Нур тарқатишлар Нур тарқатиш – бу компютер билан ишлашда учрайдиган зарарли фактордир. “Компютер техникасининг асосий камчилиги – нур тарқатишдир. Нур тарқатишнинг каттагина қисми мониторга тўғри келади, чунки монитор ҳар томонга электромагнит ва электростатик майдон, экрандан эса радиация ва ултрабинафша нурларини тарқатади. Компютердан ташқари, лазерли принтер, нусха кўчириш аппаратлари, яъни ички қисми юқори кучланишга эга бўлган техникалардан ҳам нур тарқалади. Бундан ташқари , тонер-картриж ичидаги таркибида оғир металл бўлган кукун ҳам ғоят хавфлидир. Шунингдек, узоқ вақт компютер олдида ишлаш кўз учун ниҳоятда зарарлидир. Нима қилмоқ керак? Балки техника мўжизасидан бутунлай воз кечиб, қўлга компютер “сичқончаси” ўрнига тошдан ясалган болта олиш афзалроқмикан? Ўзингизни сивилизасия ютуқларидан маҳрум этишга алсо шошилманг, бу ютуқлардан ақл билан фойдаланмоқ даркор холос!”.Александр Кирсанов, “Вобис”сервис маркази раҳбари. Компютер техникасидан таралаётган нур инсон организмига қандай зарар этказиши мумкин? Авваламбор, марказий нерв системасига жуда катта зиён этказилади. Бунда айниқса болалар азият чекадилар. Киши тез-тез асабийлашадиган бўлиб қолади, диқатини бир жойга жамлаш қийин кечади, стрессларга берилиш даражаси ошади. Юрак- томир системаси ва юқори нафас олиш йўллари касалликлари вужудга келади, иммунитет пасайиб кетади. Лекин қуйидаги маслаҳатларга амал қилсангиз, бу дардларни четлаб ўтишингиз мумкин:
Монитордан 40-50 см масофада бўлинг; Сифатли ҳимояси бўлган яхши монитор сотиб олинг; Мониторингиздаги тасвир етарли даражада аниқ бўлсин; Тез-тез нам латта билан компютерни артиб туринг, чунки чанг, айниқса монитордаги чанг нурни ўзида тўплаш қобилиятига эга; Ҳаво ионизаторларидан фойдаланинг. Ёнғин чиқиш сабаблари Электр токларини қисқа туташуви натижасида кучланиш ортиб қизиш юзага келади. Натижада ёнғин чиқиш хавфи туғилади. Бу ёнғин чиқиш сабабларидан бири хисобланади. Хоналарнинг ёнғинга қарши тоифасига қараб бўлинади. Агар ёнғин чиққан пайтда оператор дархол ёнғинни сабабини билиши ва уни бартараф этиш усулларини кўриши лозим. Бунинг учун электр токидан ёнғин чиққан бўлса линияни электр токидан узиб, сўнг ўчиришга киришиш керак. Шу билан биргаликда ўт ўчирувчи гурухларга хабар қилиши лозим. Ёнғин кучайган холатда эвакуация йўллари орқали (қўшимча чиқиш эшиклари) ишчиларни эвакуация қилиш керак. Эвакуация йўлларининг ёритилиши камида 5 лк бўлиши, йўлакларининг эни эса ишчилар сонига нисбатан кенг бўлиши керак. Хар бир ташкилотда ёнғин учун сув таъминоти бўлиши керак. Компютерда ўтиришни машқ қиламиз. Компютер олдида ўтириш осон туюлиши мумкин, аслида бу органисм учун мушкул кечади. Аввало, стулни тўғри танлаш зарур. Стул суянчиғи бир оз олдинга эгилган бўлса, яна яхши. Стул суянчиғи бел учун қулай бўлиши лозим. Стулнинг баландлиги шундай бўлсин-ки, гавдани тик тутиб ўтирганингизда тирсакларингиз столга нисбатан 90º бурчак остида бўлсин.Жуда кўп ҳхолларда клавиатура ёки сичқонча билан ишлаётганда тирсаклар столдан осқилиб туради, бу нотўғридир. Гап шундаки, бундай ҳолатда бўйин-кўкрак қисми, кураклар ораси ва елкаларга ортиқча юк келади, натижада тез орада чарчаб қолиш ва меҳнат қобилиятини йўқотиш мумкин. Бу эса ўз навбатида бўйин, кураклар ораси, елкалар ва бошда оғриқ пайдо бўлишига олиб келади. Беморларнинг кўпини компютер билан ишлайдиганлар ташкил этади. Агар бундан 10 йил муқаддам жарроҳлар ҳафтасига 1-2 та кафт усти суяги операциясини ўтказган бўлсалар бугунги кунда бундай операцияларнинг сони ҳафтасига 20га яқин, йилига 80000тагача боради. Бу синдром пайдо бўлишига сабаб клавиатура ва сичқонча билан ишлаётганда қўлнинг нотўғри ҳолатда бўлишидир. Бир хил ҳолатда узоқ вақт ўтириб ишласангиз сизда касалликка чалиниш хавфи бор. Бу касалликнинг олдини олиш учун қуйида берилган шифокорлар маслаҳатига амал қилинг. сичқонча ва клавиатура билан ишлаётганингизда қўлингизнинг тирсак қисмидаги букилиш бурчаги тўғри бўлиши керак; қўлларингизни стол бурчагига қўйманг, қўллар столда бемалол жойлашиши зарур; қўллар бармоқларга нисбатан юқорироқда бўлиши керак; клавиатурани қаттиқ босманг; қўлларингиз дам олиши учун, қўллар учун суянчиғи бор курсида ўтиринг, мунтазам равишда бармоқлар учун машқ қилиб туринг; қўлларни силкитинг; бармоқларингиз билан столни ўнг томондан чап томонига қарата чертинг. Мақсад бўйин, бош, юз мушакларига дам бериш, елка камаридаги зўриқишни йўқотиш.Чуқур нафас олиб кўзларингизни юминг: Нафас чиқараётганда иягингизни кўкрагингизга оҳиста туширинг; бўйин ва елкаларни бўш қўйинг Елкаларингизни бўш қўйинг (9-б расм). Нафас чиқараётганингизда бошингиз билан ўнг томонга ва пастга ҳаракат қилинг, сўнгра бошланғич ҳолатга қайтинг. Бу машқни 2 марта такрорланг, сўнг ҳаракат йўналишини ўзгартиринг ва машқни 3 марта такрорланг (9-в,д расмлар) Яқиндаги нуқтадан узоқдаги нуқтага нигоҳни қаратиш. а-карта; б-кўз ва карта орасидаги қалам. Қалам учининг тасвири аниқ, равшан бўлиши керак (10-брасм) Машқни 5 марта такрорланг. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling