М у н д а р и ж а кириш 6 I. Аналитик қисм 10


“Ўзбекистон почтаси” АЖ почта маршрути йўналишларини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар


Download 1.56 Mb.
bet3/21
Sana25.07.2020
Hajmi1.56 Mb.
#124794
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Ibrohimov A

1.3. “Ўзбекистон почтаси” АЖ почта маршрути йўналишларини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар

“Почта алоқаси тўғрисида”ги Қонунига ва Вазирлар Маҳкамасининг “Почта алоқаси соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш тўғрисида” 2004 йил 19 июлдаги 339-сон қарорига мувофиқ, "Ўзбекистон почтаси" акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида универсал хизматларни эксклюзив амалга оширувчи миллий оператор ҳисобланади, шунингдек халқаро почта айирбошлашни амалга ошириб келмоқда.

Почта хизматлари бозорида анъанавий хизматлар, шу жумладан ёзма хат-хабарларни, жўнатмаларни, почта пул жўнатмаларини юбориш ва бошқа хизматлар кўрсатилади

Почта алмашув пунктлари ихтисослаштирилган почта муассасаси ҳисобланади. Уларнинг вазифаси почтани ишлаб чиқиш ва ташишдан иборат. Почта алоқасининг қайси линияларига хизмат кўрсатишга қараб почта ташиш бўлимлари темир йўлларда почта ташиш бўлимларига бўлинади. Почтани ҳаво йўлларида ташиш бўлимлари йирик ҳаво тармоқлари аэропортларида ташкил этилади. Улар бошқа аэропортлар билан почта алмашинувини амалга оширадилар.Агар алоқа муасасасаларининг санаб ўтилган барча турларини мижозларга оммавий хизмат кўрсатиш нуқтаи назаридан кўриб чиқсак, унда бу муассасаларга почтамтлар, алоқа тармоқлари ва алоқа бўлимларининг улкан тармоғини киритиш мумкин

Шундан келиб чиқиб “Ўзбекистон почтаси” АЖ нинг ҳудудий филиалларида жойлашган почта алоқа тармоқларида амалга оширилаётган почта алмашинув пункталарида маршрутлар йўналишларининг қисқа масофаларни босиб ўтиш ва самарадорликка эриш мақсадида малакавий ишимизда Қарорларни қабул қилиш кафедраси тамонидан мақсадли ечимини топиш буйича изланишлар ўтказилиб мофаққиятли натижаларга эришилди.

Мисол учун бугунги кунда Фарғона вилояти Фурқат туманида қишлоқ жойларда жойлашган 13 та алоқа бўлимлари аҳолига химат кўрсатиб келмоқда. Ушбу алоқа бўлимларига почта алмашинуви 2 та маршрутда амалга оширилаётган бўлиб, бир марталик почта алмашинуви маршрути 103 км масофани ташкил этмоқда .



Бизнингча, қисқа масофали йўлларни танлаб WIN QSB дастурига, яъни иқтисодиётда миқдорий усулларнинг дастурий таъминотини амалга оширувчи махсус дастурга киритилиб, оптимал вариантни кўриб чиқилганда ҳудуддаги почта алмашинуви масофаси 93 кмни ташкил этиб иқтисод қилинган масофа 10 кмни ташкил этмоқда. Агар бир кунда 2 марта почта алмашинуви амалга оширилиши ҳисобга олинса бу 6 кун давомида 12 марта почта алмашинувини ўтказилиши зарурияти бўлади. Бунда 120 км масофа тежаб қолинмоқда. Бу рақамларни бир йил давомидаги почта алмашинуви кўпайтирганда 3120 км масофа иқтисод қилинмоқда. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики бу дастур орқали ёқилғи сафлари қисқариб иш унумдорлиглари ошмоқда. Бунда биз алоқа бўлимларга етказилаётган почта маршрутлари бўйича қисқа яъни биринчи навбатда қайси бир пунктга етказилиши зарурлигини бажардик бунда эски йўналиш бўйича биринчидан икккинчига почта маршрути бу Томоша алоқа бўлими бўлса иккинчи тежамкор йўл йўналишида бу биринчи йўналишдан учинчи йўналиш Жанг кетмон алоқа бўлимига харакатланади. Бундан ташқари биз матацикилда кичик хажимдаги бўлган почта юкларини почта алмашинувини амалга ошириш йўналиш жадвалини тузишдан иборат бўлган тавсияларни жорий этиш бўйича кўриб чикилишини тавсия этаман. Бунда тумандаги кичик халқали энг қисқа масофали йўллар дастур ечимига киритилиб йўналиш маршрутларини тайёрлаш мумкин.

II. Лойиха қисми

2.1. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари


Тез ривожланиб бораётган Компютер ахборот технологиялари бизнинг кундалик ҳаётимизнинг барча жабҳаларида сезиларли ўзгаришларни олиб кирмоқда. Ҳозирда “ахборот тушунчаси” сотиб олиш, сотиш, бирор бошқа товарга алмаштириш мумкин бўлган махсус товар белгиси сифатида тез-тез ишлатилмоқда. Шу билан бирга ахборотнинг баҳоси кўп холларда унинг ўзи жойлашган Компютер тизимининг баҳосида бир неча юз ва минг баробарга ошиб кетмоқда. Шунинг учун тамомила табиий ҳолда ахборотни унга рухсат этилмаган ҳолда киришдан, қасддан ўзгартиришдан, уни ўғирлашдан, йўқотишдан ва бошқа жиноий характерлардан ҳимоя қилишга кучли зарурат туғилади. Аммо, жамиятнинг автоматлаштиришнинг юқори даражасига интилиши уни фойдаланиладиган ахборот технологияларнинг хавфсизлиги савиясига боғлиқ қилиб қўяди. Ҳақиқатан, Компютер тизимларининг кенг кўламда ишлатилиши доимо ўсиб борувчи ахборот хажмини ишлаш жараёнларини автоматлаштиришга имкон берсада, бу жараёнларни агрессив таъсирларга нисбатан ожиз қилиб қўяди ва, демак, ахборот технологиялардан фойдаланувчилар олдида янги муаммо-ахборот хавфсизлик муаммоси кўндаланг бўлди. Хавфсизлик муаммоси, аслида, янги муаммо эмас, чунки хавфсизлигини таъминлаш хар қандай тизим учун, унинг мураккаблиги, табиатидан қатъий назар, бирламчи вазифа ҳисобланади. Аммо, ҳимояланувчи объект ахборот тизими бўлса, ёки агрессив таъсир воситалари ахборот шаклда бўлганда, ҳимоянинг мутлоқ янги технологияларини ва усулларини яратишга тўғри келади. Маълумотларни ҳимояловчи усуллар ҳамда хакерларга қарши харакат воситалар мажмуасини белгилаш мақсадида Компютер хавфсизлиги атамаси ишлатила бошланди.

Маълумотларни ишловчи тақсимланган тизимларнинг пайдо бўлиши хавфсизлик масаласига янгича ёндашишнинг шаклланишига олиб келди. Маълумки, бундай тизимларда тармоқлар ва коммуникацион ускуналар фойдаланувчиларнинг терминаллари билан марказий Компютерлар ўртасида маълумотлар алмашишга хизмат қилади. Шу сабабли маълумотлар узатилувчи тармоқларни химоялаш зарурияти туғилди ва шунинг билан бирга тармоқ хавфсизлиги атамаси пайдо бўлди. Ахборотнинг муҳимлик даражаси қадим замонлардан маълум. Шунинг учун ҳам қадимда ахборотни ҳимоялаш учун турли хил усуллар қўлланилган. Улардан бири – сирли ёзувдир.

Ундаги хабарни хабар юборилган манзил эгасидан бошқа шахс ўқий олмаган. Асрлар давомида бу санъат – сирли ёзув жамиятнинг юқори табақалари, давлатнинг элчихона резиденциялари ва разведка миссияларидан ташқарига чиқмаган.

Фақат бир неча ўн йил олдин ҳамма нарса тубдан ўзгарди, яъни ахборот ўз қийматига эга бўлди ва кенг тарқаладиган маҳсулотга айланди. Уни эндиликда ишлаб чиқарадилар, сақлайдилар, узатадилар, сотадилар ва сотиб оладилар. Булардан ташқари уни ўғирлайдилар, бузиб талқин этадилар ва сохталаштирадилар. Шундай қилиб, ахборотни ҳимоялаш зарурияти туғилади.

Ахборотни ҳимоя қилиш деганда:

• Ахборотнинг жисмоний бутунлигини таъминлаш, шу билан бирга

ахборот элементларининг бузилиши, ёки йўқ қилинишига йўл қўймаслик;

• Ахборотнинг бутунлигини сақлаб қолган ҳолда, уни

элементларини қалбакилаштиришга (ўзгартиришга)

йўл қўймаслик;

• Ахборотни тегишли хуқуқуларга эга бўлмаган шахслар ёки

жараёнлар орқали тармоқдан рухсат этилмаган ҳолда олишга йўл

қўймаслик;

• Эгаси томонидан берилаётган сотилаётган ахборот ва ресурслар

фақат томонлар ўртасида келишилган шартномалар асосида

қўлланилишига ишониш кабилар тушунилади.

Юқорида таъкидлаб ўтилганларнинг барчаси асосида Компютер тармоқлари ва тизимларида ахборот хавфсизлиги муаммосининг долзарблиги ва муҳимлиги келиб чиқади. Компютер тизимлари ва тармоқларида ахборотни ҳимоя остига олиш деганда, берилаётган, сақланаётган ва қайта ишланилаётган ахборотни ишончлилигини тизимли тарзда таъминлаш мақсадида турли восита ва усулларни қўллаш, чораларни кўриш ва тадбирларни амалга оширишни тушуниш қабул қилинган.

Ахборот хавфсизлиги деб, маълумотларни йўқотиш ва ўзгартиришга йўналтирилган табиий ёки сунъий хоссали тасодифий ва қасддан таъсирлардан хар қандай ташувчиларда ахборотнинг ҳимояланганлигига айтилади. Илгариги хавф фақатгина конфиденциал (махфий) хабарлар ва хужжатларни ўғирлаш ёки нусха олишдан иборат бўлса, ҳозирги пайтдаги хавф эса Компютер маълумотлари тўплами, электрон маълумотлар, электрон массивлардан уларнинг эгасидан рухсат сўрамасдан фойдаланишдир. Булардан ташқари, бу харакатлардан моддий фойда олишга интилиш ҳам ривожланди. Ахборотнинг ҳимояси деб, бошқариш ва ишлаб чиқариш фаолиятининг ахборот хавфсизлигини таъминловчи ва ташкилот ахборот захираларининг яхлитлилиги, ишончлилиги, фойдаланиш осонлиги ва махфийлигини таъминловчи қатьий регламентланган динамик технологик жараёнга

айтилади.

Ахборотни ҳимоялашнинг мақсадлари қуйидагилардан иборат:



    • ахборотнинг келишувсиз чиқиб кетиши, ўғирланиши, йўқотилиши, ўзгартирилиши, сохталаштирилишларнинг олдини олиш;

    • шахс, жамият, давлат хавфсизлилигига бўлган хавф – хатарнинг олдини олиш;

    • ахборотни йўқ қилиш, ўзгартириш, сохталаштириш, нусха кўчириш, тўсиқлаш бўйича рухсат этилмаган харакатларнинг олдини олиш;

    • хужжатлаштирилган ахборотнинг миқдори сифатида хуқуқий тартибини таъминловчи, ахборот захираси ва ахборот тизимига хар қандай ноқонуний аралашувларнинг кўринишларининг олдини олиш;

    • ахборот тизимида мавжуд бўлган шахсий маълумотларнинг шахсий махфийлигини ва конфиденциаллигини сақловчи фуқароларнинг конституцион хуқуқларини ҳимоялаш;

    • давлат сирини, қонунчиликка мос хужжатлаштирилган ахборотнинг конфиденциаллигини сақлаш;

ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминловчи воситаларни яратиш, ишлаб чиқиш ва қўллашда субъектларнинг хуқуқларини таъминлаш.

2.2 Маълумотларни қайта ишлаш технологияси


Инсонда ахборотни тартиблаштириш, қайта ишлаш ва сақлашга талаб қадим замондан пайдо булган. Ёзувнинг пайдо бўлиши хам, балки инсоннинг бу талабини қондиришга интилиши натижасидир.

Эрамизгача 4000 йиллардан бизгача етиб келган хатларда шох хазинаси ва соликларда хисобга олинган. Деярли олти минг йил ёзувларни олиб бориш тизимини мукаммаллаштириш, демак, ёзувни қўлловчи тизимни хам такомиллаштириш давом этди. Лекин бу вақтларнинг хаммасида ёзувлар қўлда қайта ишланди. Фақат тахминан 1800 йилларда ахборотни қайта ишлашни автоматлаштиришга биринчи туришлари бўлди.

Айни мана шу вақтда Джекворд Лум газламани перфокарталар бўйича бошлади.

Кейинроқ худди шундай технология механик пианинода қўлланилди. XIX аср охирида Россияда ва Америка Қўшма Штатларида ахолини рўйхатга олиш перфокарталар ёрдамида олиб борилди.

XX асрда инсоният информацион портлашнинг гувохи бўлди. Инсон қабул қиладиган ахборот хар ўн йилда икки марта ошаяпти. Агар аввал фақат асосан матнли ва сонли маълумотлар тартиблаштирилган бўлса, ҳозир инсон туйғу органларига келадиган хамма ахборотни қайта ишлаш зарурият бўлиб қолди. Компютер технологияларининг сўнгги ютуқлари, шу жумладан коммуникация воситаларининг ривожланиши бу масалани ечишга имкон беради.

Лекин янги муаммо пайдо бўлаяпти. Бугун ахборотларни электрон кўринишда сақлашни ва жамлашни ташкил қилиш унчалик мураккаб эмас экан. Хатто Internet технологияларини қўллаб ер шарининг ихтиёрий нуқтасидаги электрон архивдан фойдаланишни ташкил қилиш мумкин.

Улкан архивларни инсонлар ўзларига керакли ахборотни осон ва тез топа оладиган қилиб ташкил қилиш реал муаммо бўлиб қолди. Маълумотлар базасини

ўрганишдан олдин маълумотлар базасининг концепцияси секин-аста ахборотни автоматлаштирилган тизимининг ривожланиши жараёнида пишиб борганлигини таъкидлаш керак. Маълумотлар базаси тушунчаси 60-йилларнинг охирларида пайдо бўлди. Бунгача маълумотларни қайта ишлаш сохасида маълумотлар файли ва маълумотларни ўлчаш тўғрисида гапирилар эди.

Маълумотлар базаси (МБ) объект ёки объектлар тўплами холатини уларнинг хоссалари ва ўзаро муносабатларини акс эттирувчи номланган маълумотлар тўпламини ифодалайди. Маълумотлар базасига объектнинг ахборот модели деб караш мумкин. Маълумотлар базаси, маълумотлар тўпламини чексиз куп марта ишлата олиш учун керак. Агар маълумотлар базасининг вазифаси фақат маълумотларни сақлаш бўлганида эди, унинг таснифи жуда оддий бўларди. Лекин унинг бошқа хар хил маълумотлар элементлари билан алоқасини таъминлаш кераклиги, МБ таснифини мураккаблаштиради. Маълумотларнинг минимал элементини майдон деб атаймиз. Маълумотлар элементи, фойдаланувчи учун маъносини йўқотмаган ҳолда, маълумотларнинг кичик типларига бўлиниши мумкин эмас. Ўзича база элементи бирор бир нарсани ифодалаши қийин. У маълумотларнинг бошқа элементлари билан боғлангандагина маънога эга бўлади. Масалан, туғилиш йили маълумотлар элементи ер шарида яшовчи (яшаган) инсон билан ва нафақат инсон билан, таққослаш мумкин. Лекин, агар ташкилот ходими рақами – туғилиш йили, каби боғлиқлиқ мавжуд бўлса, унда маълум бир аниқ кишининг ташкилот ходимининг туғилган йили тўғрисидаги ахборот олинади. Маълумотлар элементи ўртасидаги ўзаро алоқани ифодаловчи маълумотлар тўплами кортеж дейилади. Лекин дастур таъминотининг хар хил тизимларида бу ибора ўрнида бошқа: маълумотлар элементлари гурухи, сатр, сегмент, ёзув кабилар ишлатилади. Ҳозирги вақтда ёзув ибораси умумий қабул қилинган.

Майдон – маълумотларнинг минимал элементи.

Ёзув – маълум бир объект тўғрисидаги тўла маълумотлар тўплами.

Маълумотлар базаси хосил буўлишининг бир нечта босқичларини ажратиш мумкин.

Бу босқичнинг дастур таъминоти асосан эслаб қолувчи қурилмага киритиш-чиқариш ишини ва маълумотларни қайта ишлашда катта бўлмаган баъзи бир ёрдамчи қурилмаларни юритишни амалга оширар эди. Маълумотларни ташкил қилишни эса амалий дастурларни ёзишда ўйлашга тўғри келар эди ва бу оддий усул билан ечим маълумотларни оддий файллар кетма-кетлиги кўринишида ташкил қилиш билан амалга оширилар эди.

Иккинчи (60-йиллар охири) босқич. Файллар табиати ва улар сақланадиган қурилмаларнинг ўзгариши билан биринчи босқичдан фарқланади. Бу босқичда маълумотларни кетма-кет тўпламлар кўринишида ташкил этишнигина эмас, балки улардан тўғридан-тўғри фойдаланишнинг хам имкони бўлди.

Маълумотларни қайта ишлаш воситаларининг ривожланиши билан амалий дастурларнинг маълумотларни сақлаш аппарат воситалари ўзгаришига, ўсишига, сакланаётган маълумотларга янги майдон ва янги боғлиқликлар қўшилишига боғлиқмас бўлиши мақсадга мувофиқ эканлиги маълум бўлди.

Маълумотлар базаси ривожланишининг 3-босқичида (70-йиллар бошида) юқорида айтганларни амалга оширишга уринишлар бўлди. Бу вақтда маълумотлар базасини бошқаришнинг дастур таъминоти (СУБД) пайдо бўлди.

Маълумотлар базасини бошқариш (МББ) тизимини қуриш тамойиллари маълумотлар базасини ташкил қилиш жавоб берадиган талаблардан келиб чиқади.

Унумдорлик ва тайёрлик. Маълумотлар базасидан фойдаланувчининг сўровлари маълумотлардан фойдаланиш учун керак бўлган тезликда қаноатлантирилади.

Минимал харажатлар. Маълумотларни сақлаш ва улардан фойдаланишнинг кичик қиймати, киритиладиган ўзгаришларнинг минималлаштирилишидир.

Фойдаланишнинг оддийлиги ва осонлиги фойдаланувчилар қўл остиларида кандай маълумотлар борлигини осон биладилар ва тушунадилар. Маълумотлардан фойдаланишнинг осон ва фойдаланувчи томонидан хатоликларга йўл қўйилишининг олди олиниши бўлиши керак.

Ўзгаришлар киритишнинг оддийлиги. Маълумотлар базаси, мавжуд маълумотлардан фойдаланиш усулларини бузмасдан, кенгайтирилиши ва ўзгартирилиши мумкин.

Излаш имконияти. Маълумотлар базасидан фойдаланувчи, унда сақланаётган маълумотлар буйича хар хил сўровлар билан мурожаат қилиши мумкин.

Бутунлик. Замонавий маълумотлар базаси кўп фойдаланувчилар ишлатаётган маълумотларга эга бўлиши мумкин. Ишлаш жараёнида маълумотлар элементлари ва улар ўртасидаги алоқаларнинг бузилмаслиги жуда муҳимдир. Бундан ташқари аппарат хатоликлари ва хар хил турдаги тасодифий узилишлар, маълумотларнинг тиклаб бўлмайдиган йўқотишларга олиб келмаслиги керак. Демак, маълумотларни бошқариш тизими маълумотларни тиклаш механизмига эга бўлиши керак.

Хавфсизлик ва махфийлик. Маълумотларнинг хавфсизлик деганда уларни тасодифий ёки онгли равишда, хаққи бўлмаган шахслар томонидан фойдаланишдан, автордан рухсатсиз маълумотларни модификациялаш (ўзгартириш) ёки бузишдан химоя қилиш тушунилади. Махфийлик эса алоҳида шахслар ёки ташкилотлар томонидан қачон, қандай ва қанча миқдордаги ахборот бошқа шахсларга ёки ташкилотларга берилиши мумкинлигини аниқлашни билдиради. Фойдаланувчининг маълумотлар базаси билан ўзаро ишлаш учун маълумотларни бошқариш тизими (МББТ- «СУБД») ташкил килинади.

Маълумотларни моделлар кўринишида ифодаланишининг киритилиши тўртинчи босқичнинг фарқли хусусиятидир. У пайтда дастурчиларнинг маълумотлар тўғрисидаги тасаввурлари каби, маълумотларнинг физик сақланиши ва ташкил этилиши хам ўзгаради, маълумотлар модели ўзгармасдан қолиши ёки улар қайта ишлашнинг қўшимча усулларини ёки маълумотларнинг қўшимча турларини киритиш мақсадида ўзгартирилиши (аппулланиши) мумкин. Маълумотлар базаси бўйича кўплаб мутахассислар бугунги кунда маълумотлар базасини қуришга уч хил ёндашиш мумкин деб хисоблашади; поғонали (иерархик), тармоқ ва реляцион. Маълумотларнинг иерархик моделларида хамма ёзувлар шажарали таснифли кўринишда боғланган. Агар маълумотлар ўртасидаги муносабатда яратилган элемент биттадан ортиқ бошланғич элементга эга бўлса, бу муносабатни энди иерархик модел ёрдамида баён этиб бўлмайди. У тармоқ модели кўринишда бўлади. Реляцион модел ғояси буйича маълумотлар элементлари хам, боғлиқликлар хам бир хил ифодаланиши керак. Реляцион модель маълумотларни бошқариш бўйича бир хил кўринишга келтирувчи типга эга. Бундан ташкари реляцион моделлар фойдаланувчининг график интерфейсига хам яхши мослашган. Маълумотларнинг реляцион базасида ахборот фақат битта ёки бир нечта жадвалларда сакланади. Бундай жадвалларда устунлар ва сатрлар майдонлар ва ёзувлар деб аталади.

Жадвалда хар бир сатр (ёзув) ягонадир, яъни жадвалда такрорланувчи ёзувлар йўк. Ёзувларнинг ягоналигини таъминлаш учун жадвалнинг бир ёки бир неча майдонларидан иборат калитлардан фойдаланилади. МББТ га қуйиладиган талаблардан бири катта хажмдаги ахборотлар ичидан ёзувларни тезрок топиш имкониятидир. Калитли майдонлар бу ишни бажаришни сезиларли даражада тезлаштиришга имкон беради.

Маълумотларнинг мантикий ва физик боғлиқмаслиги ҳозирги замон МББТ ларнинг энг муҳим афзалликларидан биридир. Масалан, DBASE МББТ сида амалга оширилган маълумотлар базасида физик жихатдан энг камида учта файлга эга. Бир вақтнинг узида бу маълумотлар базасини Microsoft Access МББТ га ўтказиш мумкин, бу ерда у физик нуктаи назардан битта файлда жойлашади. Бунда маълумотларнинг мантикий ташкил этилиши ўзгармайди.


Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling