М у н д а р и ж а кириш
Девон свитаси (D) қуйи булим
Download 291.14 Kb.
|
Каратюбин шаблон
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ақбасой свитаси (D 1 ak ).
- Тошкумир системаси. Ўрта ва юқори бўлимлар. Маргузар свитаси (С 2-3 mr)
Девон свитаси (D) қуйи булим.
Маъдан свитаси(D1 md) Свита ётқизиқлари кулранг, тўқсимон кулранг, юпқа-майда қатламли, юпқа, йул-йулли, массив характердаги ўта майда ва майда донали пелитоморфли оҳоктошлар, кучсиз мармарлашган оҳоктошларнинг даломитлар қатламчалари ва линзалари билан биргаликда мажмуидан иборат. Ушбу тоғ жинслари мажмуи свита кесмасининг қуйи қисмини ташкил этса, кесманинг юқори қисми қора ва тўқ кулранг тусдаги майда қатламли кремний ҳосилаларидан иборат. Маъдан свитасининг карбонантли ётқизиқлари қалинлиги 550-600 м ташкил этади. Ақбасой свитаси (D1 ak). Тадқиқот районининг шимолий-шарқий қисмида акбасой свитасининг кремнийли ва кремний-карбонатли ётқизиқлари Сарикўл анти синклиналининг қисилган қанотларида очилмалар ҳосил қилиб ётади. Бу ерда акбасой свитаси кесмасини қора, тўқ-кулранг, қунғир ранг майда, урта кулранг яширин кристалли кремний қатламларидан, яна шунингдек, бутун кесма давомида ривожланган кремнийли аргиллитлар ҳамда кесманинг айрим қисмида, масалан, кесма бошланишида кузатилувчи оҳоктошларнинг линзалари ва қатламчалари билан биргаликда ташкил этади. Свита қалинлиги 5-30 м. Тошкумир системаси. Ўрта ва юқори бўлимлар. Маргузар свитаси (С2-3 mr) Свита ётқизиқлари районида кенг тарқалган ва қуйидаги акбасой (D1 ak) ва модмон (D1 md) свиталарининг ювилган юзасига ётади. Свита тоғ жинслари полимектли, оҳоктошли қумтошлар ва доғ-доғли тугунли сланецларнинг қатламчалари ва линзаларини ўзига қамраган яшилсимон-кулранг, яшил рангли юпқа-майда қатламли алевролитли аргиллитлар. Полимектли ва кварц-слюдали майда-йирик донали қумтошлар, дала шпати-кварц-слюдали, кварц-серицитли сланецлардан иборат. Қоратепа гранитоид массиви билан контакт зонаси яқинида роговиклашган алевролитлар ва қумтошлар миқдори орта бошлайди. Роговиклар пайдо бўлади. Террогин қатламларнинг бутун кесмаси акбасой свитасининг кремний, кремнийли аргиллитлар, оҳоктош бўлаклари, модмон свитасининг доломитли оҳоктошлари каби турлича литологик таркибдаги тоғ жинслари валунлари, глибалари. Линза ва қатламсимон олестолитлари ва олистоплакларидан таркиб топган. Олистолитлар қалинлиги 1-хом, Узинлиги эса даслабки юзлаб м дан даслабки км гачадир. Терриген-олистостром ётқизиқларининг қалинлиги 800-900м дан кам эмас. Табақаланмагандан тўртламчи система. Тўртламчи система ётқизиқлари тадқиқот ҳудудининг бутун майдони юзасида кенг тарқалган. Ер юзасида юпқагина қалинликдаги замонавий қатламлар қуйида ётувчи голоценнинг, айрим жойларда эса ундан ҳам қарироқ тоғ жинсларини ёпинчиқдек қоплаб ётади. Тўртламчи ётқизиқларнинг бутун комплекси генетик жиҳатдан аллювиал-пролювиал ва пролювиал ҳосилалардан иборат. Геоморфологик белгилари, фациаль хоссалари ва литологик таркиби бўйича тўртламчи ётқизиқлар сох-Q1 sh, Тошкент-Q2 ts, Мирзачўл-Q3 gl ва Сирдарё-Q4 sd каби тўртта комплекс тоғ жинслари қатламларидан иборат. Download 291.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling