М у н д а р и ж а кириш


-боб. Фойдали қазилмалари


Download 291.14 Kb.
bet8/9
Sana18.06.2023
Hajmi291.14 Kb.
#1569997
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Каратюбин шаблон

4-боб. Фойдали қазилмалари.
Тадқиқот ҳудудида бир неча конлар сийрак металл-олтин маъданли, сийрак металл-сийрак ер элиментлари, сийрак метал-керамика, декоратив қоплама тошлар ва геллар фойдали қазилмалари кўплаб нишоналар, минерализатция нуқталари ва зоналари маълум. Улардан ташқари Зирабулоқ ва Қоратепа тоғларида туб тоғ жинсларидаги скарн таналарда калий мавжудлиги аниқланган.
Вольфрам.
Зирабулоқ ва Қоратепа тоғларидаги барча вольфрам конлари ва маъдан нишоналари нордон таркибли гранитоид тоғ жинсларининг карбонатли ҳосилалар билан контактида юзага келган скарн таналари билан боғлиқдир.
Қоратепа тоғларидаги вольфрам кони Маргузар свитасининг терриген ётқизиқларида қатламлар аро линзасимон таналар шаклидаги мармарлашган оҳоктошлар бўлиб ривожланган скарн таналарида аниқланган.
Скарн ҳосилалар моддий таркиби бўйича пероксинли, гранатли, веззубианли ва валотонитли турларига ажралади.
Қоратепа вольфрам кони Қоратепа тоғларининг ғарбий етакларида шу номдаги аҳоли манзили яқинида жойлашган кон 1939-йил И.А.Айзенштат ва Л.С.Свидскаялар томонидан очилган. Кон кашфиётчилари шеелитни қазиб олиш жарайонида йўл-йўлакай конда разведка ишларини олиб бордилар.
1954-йилга келиб ҳисобланган маъдан таналарида қамралган фойдали қазилма бойликнинг саноат кўламидаги захираси тугади.
Кон ҳудудида бир неча маъдан таналари чегараланди, уларнинг қалинликлари 3,5м дан ошмайди, узинликлари 10м дан 200м гача.
Маъдан танасида шеелит минерали кўпроқ майда ўлчамда, баъзан эса йирик сачратмалар шаклида мавжуд. Шеелитнинг тоғ жинсида тарқалиши бир текис эмас. Вольфрам уч оксиди миқдори ўртача 0.5-0.6% атрофида. Везувианли скарнларда волъфрамдан ташқари бериллий-0.3% гача ва сийрак холда олтин зарралари кузатилади.
1973-1976-йиллари Қоратепа волъфрам конининг ғарбий участкасида разведка ва Қоратепа маъдан майдонида вольфрамга қидирув ишлари олиб борилди. (Шадрин В.П и др, 1977) Скарн-скарноид типидаги кон стратификацияланган бўлиб Сарикўл антиклиналининг переклинал қисмда жойлашган. Сарикўл интрузиви билан карбонат-терриген ётқизиқларининг контакт зонасида қатлам шаклидаги скарн таналари сериясидан иборат. Скарн таналар қалинлиги дастлабки см лардан 7м гача, чўзилиши 10км гача.
Конда унинг ғарбий қисмига қараб маъдан таналарининг яхши сақланган ҳолда рельеф остига чўкиб бориши кузатилади(ғарбий участкада ҳисобланган маъдан заҳирасининг деярли 70% жойлашган). Бундан келиб чиқадики, коннинг каттагина қисми Улус-жом эгилмасининг тушган блокида Мезо-кайнозой ёпинчиғи остида жойлашган. Қолган 2км шимолроқда (Хифиц Я.М 1972) Неоген ётқизиқлари остида (150м чуқурликда) бурғу қудуқлари ёрдамида актинолит-пироксенли скарнлар, скарноидлар, роговиклар ва брекчиялашган сланецлар очилган. Бу ерда намуналарда вольфрам, цинк, миснинг мингдан бир бирликларда, ванадийнинг юздан бир фоизларида миқдори аниқланди. Олинган ушбу маьлумотларда Қоратепа скарн майдонининг истиқболини ва нуфузини янада оширади.
Скарн-скарноид типидаги Шимолий Улус нишонаси Улус қишлоғидан шимолроқда геологик қидирув ишлари натижасида топилган. Мазкур маъдан нишонаси зонаси Улус интрузиви билан О-S1 ln ёшидаги карбонат-сланец қатламлари ўртасидаги кенглик йўналишидаги чўзилган экзоконтакт зонаси Улус ер ёриғи билан мураккаблашган. Фундамент қатламлари мезо-кайнозойнинг 194-378м қалинликдаги ёпинчиқ шаклидаги ётқизиқлари билан қопланган.
Вольфрам маъданлашуви ёғли ялтирашга эга оқ рангдаги шеелитдан иборат, люминископ остида ҳаворанг нур чиқаради. Ўлчами 1мм гача бўлган шеелит донаси карбонатли тоғ жинсларида аниқ шаклга эга эмас. Айрим наъмуналарда (пратолочка) оғир фраксианинг деярли 90% ни шеелит ташкил қилади.
Шимолий Улус маъдан нишоналари ўзининг типи бўйича Қоратепа вольфрам конига ўхшайди. Маъдан нишонасидаги бир скарн танаси қалинлиги ўртача-1м, узинлиги 12км, скарн таналари серияси жойлашган зонанинг кенглиги 200-250м.
Жанубий улус маъдан нишонаси зонаси Улус қишлоғидан жанубда жойлашган бўлиб, S1w-D1 карбонатли жинслар билан улус интуризиви контакти зонасида шаклланган. Меза-кайназой ёпинчиқ қатламларининг қалинлиги 131-252м. Контакт бўйлаб ривожланган гранитлар адамиллитлардан, юқори қисми эса бўшоқ дресвадан иборат. Бўшоқ дресва жинсларининг қалинлиги-3-10м.
Адамиллитларда кварц томирлари ва турмалинлашув зонаси ҳосил бўлган. Ўзгарган адамиллитлар зонаси вольфирам миқдори ўртача 0.01-0.07% ни фақатгина битта намунада эса 15,6%ни ташкил этади.
Адамиллитлардаги эндоскарнлар ҳосил бўлиши интуризияни ўраб турувчи карбонатли жинсларнинг ассимиляцияси билан боғлиқ (Ингичка типи).
Сарикул скарн зонаси шу номдаги синклинал структураларни шимолий қанотида жойлашган. Структуранинг ўзи ҳам юқори тартибдаги бурмалар билан мураккаблашган. Скарн зонаси шимолдан модмон свитасининг оҳоктошлари билан, жанубдан эса Сарикул интрузиясининг биотит-двуслюдали гранитлар билан чегараланади. Зонанинг кенглиги 1.0-1.5км кенгликка эга бўлган ҳолда 15км масофага чўзилган.
Скарн зоналари ва скарнлашган оҳактолшлар зонаси кенглиги 1км дан 200м гача.
Скарнлар таркиби диапсидли, трималитли баъзан трималит-пироксинли ва актинолити-трималитли. Вальфрам уч оксиди миқдори 0.2-1.52% гача.
Анжирли скарн зонаси қоратепа кони ҳудудининг Жанубий-ғарбий қисмида жойлашган ва майдони 10 км2. Унинг шимолий ва жанубий чегаралари мармарлашган оҳактош қатламларидан ўтади. Шарқ томондан Қоратепа гранитоид массиви билан чегараланса, ғарбда Улус-Жом эгилмасининг мезазой ётқизиқлари билан ёпилиб қолган. Зонанинг узинлиги 4.0-5.0км, кенглиги эса 1.0-2.0км.
Участкадаги барча скарн таналари ўртача қалинлиги 0.3-1.5м бўлган, айрим ҳоллардагина 3.5-4м га етувчи карбонатли қатламчалар бўйича ривожланган. Улар учта ўзаро паралил бўлган субкенглик йўналишидаги гуруҳларга бирлашади.
Тавсифланаётган участкадаги скарн таналарининг жойлашишига кура уларнинг иккита жиҳатини ажратиш мумкин:

  1. Сарец қаламлари орасидаги карбонатли қатламчаларга;

  2. Карбонатли тоғ жинслари қатламлари ва линза симон таналари қамралган кварцлар горизонтлари ва қатламчаларига.

Бутун участка ҳудуди бўйлаб 175та скарн танаси мавжуд. Шулардан 54таси 0.3м дан 6.4 м гача ўзгариб турувчи қалинликка эга бўлгани ҳамда ҳар бирининг узинлиги 100м дан ортиқ. Вальфрам уч оксиди миқдори 0.01 дан 1.9% гача.

Олтин
Олтиндор Сарикуль-Оқсой маъданли майдони Қоратепа тоғларининг шимолий ёнбағрида В.С.Карсаков рахбарлигидаги тадқиқотчиларнинг 1957-1960-йилларда олиб борган ишлари натижаларини ўрганиш асосида аниқланди. Ҳудуддаги Сарикуль ва Оқсой гранитоити массивларининг шимолий екзоконтактида кучли сульфидлашган ва кварц штокверклари ҳосил бўлиши даражаси гача кварцлашган мармарлашган оҳактошлари очилиб ётади. Кварц штокверки ҳосил қилган кварцланиш зонаси 1км гача кенгликка ва 10км узинликга эга. Оқсой-эрикул сойликлари оралиғида карбонатли қатламлар остидаги сланц ётқизиқлари ҳам кварц штокверклари ҳосил қилганича жадал кварцлашган ва пиритлашган. Бутун маъдандор майдони ҳудуди бўйлаб В.С.Карсаков томонидан олтин, кнаварь ва германийнинг минераллашув нуқталари аниқланган. Кварцланиш зоналаридан олинган намуна (протолочка) ларда аниқланган олтин миқдори энг майда зарралардан 15-25 зарралар белгиларигача, киноварники эса бир неча ўнлаб белгиларгача. Ҳудди шунингдек карбонатли терриген тоғ жинсларининг тектоник контакти зонасида жойлашган олтиндор таналар ҳам тахмин қилинади. Умуман олганда, кварцли штокверк ҳосил қилувчи даражада кварцланган оҳактошлар қатламларнинг макондаги ҳолати Тожикистондаги Желов ва Тарор, Ўзбекистондаги Эгри-Бугри конлари позицияларига ўхшаб кэтади ва шунинг учун ҳам тавсифланаётган олтиндор зона Зарафшон-Ҳисор регионидаги олтин маъданига энг истиқболли ҳудуд ҳисобланади.

Download 291.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling