Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг конституциявий асослари


-§. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг


Download 50.62 Kb.
bet2/4
Sana07.04.2023
Hajmi50.62 Kb.
#1337393
1   2   3   4
Bog'liq
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг конституциявий асослари

2-§. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг
конституциявий вазифалари

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва давлат қурилиши соҳаларида амалга оширилган ислоҳотлар қаторида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тизимини ислоҳ қилиш алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Бу жараён, айниқса, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини қабул қилиш муносабати билан янада фаоллашди.


Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эришиши ва демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш жараёнидаги энг муҳим вазифалардан бири бозор муносабатларига асосланган иқтисодиётни барпо этиш бўлса, иккинчи вазифа республикада давлат ҳокимиятини вакиллик ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг тизимини яратиш эди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг, янги уйни қурмай туриб, эскисини бузманг, деган кўрсатмаларига амал қилиб, вакиллик органларининг вилоят, туман ва шаҳар бўғинлари сақланиб қолинди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 99-моддасига мувофиқ вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда (туманга бўйсунадиган шаҳарлардан, шунингдек, шаҳар таркибига кирувчи туманлардан ташқари) бошчилик қиладиган халқ депутатлари Кенгашлари ҳокимиятнинг вакиллик органларидир. Республикада миллий давлатчилик анъаналарини тиклашни кўзда тутиб, ҳокимлик институти киритилди. Ҳокимлар қонунга мувофиқ ҳам вакиллик органларига, ҳам ижроия ҳокимиятига раҳбарлик қиладилар. Ҳоким тегишли ҳудудда олий мансабдор шахс ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасидаги давлат ҳокимияти вакиллик органларининг қуйи босқичларини овул, қишлоқ, шаҳарча, туманга бўйсунувчи шаҳар ва шаҳарлардаги халқ депутатлари советлари тугатилиб, уларнинг ўрнига фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари жорий этилди. Фуқаролик жамияти қуришнинг маъноси давлатчилик ривожлана борган сари бошқарувнинг турли хил вазифаларини бевосита халққа топшириш, яъни фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларини янада ривожлантиришдир.
Маҳаллий Кенгашлар фаолиятида қонунийлик принципини таъминлаш қатор талабларга жавоб беришни кўзда тутади, уларни асосийлари қуйидагилардир:
Биринчидан, конституция ва қонунлар билан белгилаб берилган ваколатларга риоя қилиш. Ҳар бир Кенгаш қонунлар билан белгиланган масалаларнигина ҳал қилиши мумкин.
Иккинчидан, масалаларни ҳал қилишни белгиланган тартибига риоя қилиш.
Ниҳоят, учинчидан, қабул қилинаётган актларга нисбатан қонунчилик талабларига риоя қилиш, Кенгаш фақат унга берилган ҳуқуқлар доирасидагина актлар қабул қилиши мумкин. Кенгашнинг қарори ўзининг мазмунига кўра, қонунларга ва юқори органларнинг актларига мос бўлиши шарт. Қарор, қонунлар кўзда тутилган тартибда ва шаклда қабул қилинади.
Халқ депутатлари Кенгашлари ишини ошкоралигини таъминлаш усуллари жуда ҳам турли-туман, лекин улар бир-биридан ажралиб қолган эмас, уларни демократик асоси ва мақсади бирдир. Алоҳида олинган усулнинг ўзи Кенгашларнинг фаолиятида ошкораликни таъминлай олмайди албатта, лекин уларнинг ҳаммаси Кенгашлар фаолияти омма олдида ва унинг иштирокида олиб борилишига муҳим омил бўлади.
Бу талаблар фақат вакиллик органлари фаолиятига татбиқ қилиниб қолмасдан, балки ижроия ҳокимияти, унинг органлари ва ҳамма депутатларнинг фаолиятига ҳам татбиқ қилинади, чунки депутатларнинг сессиялардаги, комиссиялардаги ва сайлов округларидаги фаолияти, бошқариш соҳасидаги давлат фаолиятининг бир кўринишидир.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги ва "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ ҳамма миллат вакиллари шу органларга сайланибгина қолмасдан, улар тизимидаги органларда ҳам кенг фаолият кўрсатмоқдалар.
Депутатнинг ўз сайлов округларидаги фаолиятини амалга оширишдаги муҳим кафолатларидан бири, депутатнинг қонун бузилган ҳолларни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидир. Ўзбекистон Республикасида депутатларнинг мақоми қонунида назарда тутилган бўлиб, унга кўра давлат ҳокимиятининг вакили сифатида депутат фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатлари бузилганлиги ёки қонунчилик ўзгача тарзда бузилган ҳолларга дуч келганда ўша жойнинг ўзида бундай бузилишларнинг тўхтатилишини талаб қилишга, зарур ҳолларда эса шундай бузилишларга чек қўйилишини талаб қилиб, тегишли органлар ва мансабдор шахсларга мурожаат этишга хақлидир.
Халқ депутатлари ўз сайловчилари билан доимий алоқада бўлишлари, уларни Кенгаш иши ҳақида, хўжалик ва ижтимоий қурилиш режаларини бажарилиши ҳақида хабар қилиб туришлари керак. Депутатлар қонунларни Кенгаш ва унинг органлари қарорларини ижро қилинишида назорат қилишлари, жамоатчилик фикрини ўрганишлари, Кенгаш ва унинг органларига аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини етказишлари ва уларни қондиришга тадбирлар кўришлари, тегишли органларни кўриб чиқиш учун, депутатлик фаолиятидан келиб чиқадиган таклифларни киритишлари лозим.

Download 50.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling