Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг конституциявий асослари


Download 50.62 Kb.
bet1/4
Sana07.04.2023
Hajmi50.62 Kb.
#1337393
  1   2   3   4
Bog'liq
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг конституциявий асослари


Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг конституциявий асослари

1-§. Ўзбекистон Республикасида маҳаллий ҳокимият органлари


тизими ва улар фаолиятининг ташкил этилиши
2-§. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг
конституциявий вазифалари
3-§. Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари
ва ижроия ҳокимият органлари муносабатларининг
ҳуқуқий тартибга солиниши
4-§. Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларини
тузиш тартиби ва вазифалари
1-§. Ўзбекистон Республикасида маҳаллий ҳокимият органлари
тизими ва улар фаолиятининг ташкил этилиши

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ, республикада ягона вакиллик органларининг тизими мавжуд. Бу тизимнинг энг юқорисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси туради. Шу билан бирга Олий Мажлис Конституцияга мувофиқ қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари ҳам вакиллик органларининг қуйи бўғини ҳисобланади.


Ўзбекистон Республикасида ягона қонун чиқарувчи орган мавжуд бўлиб, у Олий Мажлис номи билан аталади. Ўзбекистондаги давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ягона тизими вилоят, туман, шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари ваколатларини Олий Мажлис белгилайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 89-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикасида давлат ва ижро этувчи ҳокимият бошлиғидир.
Ўзбекистон Республикасида ижро этувчи ҳокимият Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят, туман, шаҳар ҳокимликларидир, ушбу органларнинг ваколатларини ҳам Республика Олий Мажлиси белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг XXI-боби "Маҳаллий давлат ҳокимияти асослари деб номланган. Конституциянинг 99-моддасига кўра, вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда (туманга бўйсунадиган шаҳарлардан, шунингдек шаҳар таркибига кирувчи туманлардан ташқари) ҳокимлар бошчилик қиладиган халқ депутатлари Кенгашлари ҳокимиятнинг вакиллик органлари бўлиб, улар давлат ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб ўз ваколатларига тааллуқли масалаларни ҳал этадилар.
Конституция асосида Ўзбекистон Республикаси маҳаллий ҳокимият органларининг икки табақали тизими вужудга келтирилди. Маҳаллий ижро ва вакиллик органлари ўртасидаги ҳуқуқий муносабатларнинг конституциявий ҳолати аниқланди. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бир-бирига бўйсунмаган мустақил давлат ва вакиллик органлари бўлиб, ўзаро муносабатларда ҳамкорлик асосида ўз фаолиятларини ташкил этадилар. Маҳаллий халқ депутатлари Кенгашларига ҳокимларнинг раҳбарлиги уни Кенгаш олдидаги масъулиятини оширади.
"Вакиллик ва ижроия ҳокимиятининг тегишлилигига қараб, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари бошқаради. Вилоят ҳокимлари ва шаҳар ҳокимлари ва Тошкент шаҳар ҳокими Президент томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади ҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади. Туман ва шаҳарларнинг ҳокимлари тегишли вилоят ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади ҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади. Туманларга бўйсунган шаҳарларнинг ҳокимларини туман ҳокими тайинлайди ва вазифасидан озод қилади ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан тасдиқланади."
Демак, маҳаллий давлат ҳокимияти органларнинг фаолиятини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги қонуни, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари "Иш тартиби” ва бошқа меъёрий қонун ҳужжатлари асосида ташкил этилади.
Ўзбекистон Республикасидаги айрим халқ депутатлари Кенгашларида ҳокимнинг ижро этувчи маҳкамаси тўғрисида Низомлар ҳам қабул қилинади.
Маҳаллий ижроия ҳокимияти деганда Ўзбекистонда барпо қилинган вилоят, туман шаҳар ҳокимиятлари тизими тушунилади. Маҳаллий вакиллик ва ижро этувчи маҳкама ҳокимнинг раҳбарлиги остида ишлайди.
Конституцияга мувофиқ, маҳаллий ҳокимият органлари ихтиёрига қуйидагилар киради:
қонунийликни, ҳуқуқий-тартиботни ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш;
ҳудудларни иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожлантириш;
маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, маҳаллий солиқлар, йиғимларни белгилаш, бюджетдан ташқари жамғармаларни ҳосил қилиш;
маҳаллий коммунал хўжаликка раҳбарлик қилиш;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
фуқаролик ҳолати актларини қайд этишни таъминлаш;
норматив ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид келмайдиган бошқа ваколатларни амалга ошириш. (100-модда).
Маҳаллий давлат ҳокимиятининг фаолият принципларини амалга оширилиши тегишли ҳудуднинг барча соҳаларини ривожлантиришда уларнинг жамият ва давлат ҳаётида тутган ўрнини белгилаб беради. Вилоят, туман, шаҳар ижроия ҳокимиятига ҳоким бошчилик қилади. Ҳоким Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган миқдорда биринчи ўринбосар ва ўринбосарларга эга бўлади. Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари бошқармалар, бўлимлар ва бўлинмалардан иборат бўлиб, уларнинг тузилиши ва ташкил этилиши тартиби, фаолият юритиш асослари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган тегишли Низомлар билан белгиланади. Хўжалик ва ижтимоий - маданий қурилиш тармоқларини тезкорлик билан бошқаришни таъминлаш учун тегишли бош бошқармалар, бўлимларни ва бошқа ижро этувчи тузилма бўлинмаларини бирлаштирувчи тармоқ мажмуалари тузилади. Мана шу тармоқ мажмуаларига раҳбарлик қилиш ҳокимнинг ўринбосарларига юклатилади. Тузилма бўлинмалари ҳоким томонидан тасдиқланадиган Низом асосида ишлайдилар.
Шунингдек, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим муаммоларини муҳокама қилиш учун ҳоким ҳузурида Маслаҳат Кенгаши тузилади, унинг таркибига ҳокимнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари котибият бошлиғи киради. Ҳокимнинг қарорига мувофиқ, Маслаҳат Кенгаши таркибига халқ депутатлари Кенгашининг депутатлари ва бошқа ташкилотлардан бўлган вакиллар ҳам кириши мумкин. Маслаҳат Кенгаши мажлислари зарурат бўлганда ҳоким томонидан чақирилади ва унинг раҳбарлигида ўтказилади.
Мажлисларнинг кун тартибини тузиш, уларни ташкил этиш ва ўтказиш, ҳужжатларни расмийлаштириш ҳоким Котибиятининг бошлиғи томонидан амалга оширилади. Мажлис кун тартибини ҳоким тасдиқлайди. Кенгаш мажлисларида муҳокама қилинадиган масалаларни кўриб чиқиш учун туман ва шаҳар ҳокимлари, бўлимлар, бош бошқармалар раҳбарлари , жамоатчилик ва хўжалик ташкилотларининг оммавий ахборот воситаларининг вакиллари қатнашиши мумкин. Маслаҳат Кенгашининг мажлисларини тайёрлаш ва ўтказиш ҳоким томонидан унинг ваколатини ҳамма муддатига тасдиқланадиган регламентга мувофиқ, амалга оширилади. Мажлиснинг бориши баённомада ёзиб борилади, унда иштирок этган шахслар, кун тартиби, мунозараларда қатнашганларнинг фикри, сўзга чиққанларнинг таклифлари ва танқидий мулоҳазалари ва Кенгаш қандай қарорга келганлиги қайд қилинади. Муҳокама қилинган масалалар бўйича узил-кесил қарор ҳоким томонидан қарорлар ёки фармойишлар шаклида қабул қилинади ва имзоланади. Қарорларнинг лойиҳалари ёки улардан кўчирмалар иш юргизиш ҳақидаги "Йўриқнома"ларида кўрсатилган муддатларда ёки қарорларни ўзларида кўрсатилган муддатларда манфаатдор ташкилотларга ва фуқароларга юборилди.
Маслаҳат Кенгаши мажлисларини тайёрлаш халқ депутатлари Кенгашининг сессияларини тайёрлашда муҳим аҳамиятга эгадир.
Ўзбекистон Республикасидаги ҳокимликлар фаолиятини ташкил қилишдаги муҳим йўналишларидан бири аҳолини қабул қилиш, уларнинг истак-хоҳишларини ўрганиш, омма билан бевосита мулоқотда бўлишдир, республикада аҳолини қабул қилиш бўйича маълум тажриба тўпланган. Ҳоким, ҳокимнинг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари, бўлимлар, бошқармалар ва бош бошқарма раҳбарлари, ҳоким котибияти бошлиғи аҳолини қабул қиладилар.
Қонунчиликда давлат органлари ва мансабдор шахслар томонидан фуқароларнинг ариза ва хатларини кўриб чиқишнинг маълум тартиби белгиланган. Ўзбекистон Республикасида "Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги қонунига биноан, ҳокимлар ариза ва хатлар бўйича қилинган ишларни ҳисобини олиб боради ва унинг вазифасига уларни тўғри ва ўз вақтида кўриб чиқишни назорат қилиш юклатилган.
Аризаларни кўриб чиқиш назорати ва ҳал этиш учун бўлим, бошқарма ва аппаратнинг бошқа ходимларининг шу масала буйича йиғилишлари муҳим аҳамиятга эгадир. Ҳокимнинг фаолиятини тўғри ташкил этишда ҳокимнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари фаолиятини ташкил этиш муҳим аҳамият касб этади.
Ҳокимнинг биринчи ўринбосари ҳудуднинг хўжалик ва ижтимоий-маданий қурилиш соҳаларининг алоҳида тармоқларини мувофиқлаштириш, тезкорлик билан бошқариш ва уларнинг фаолиятини назорат қилишни таъминлайди ва қарор, фармойишлар қабул қилиши мумкин.
Ҳокимнинг ўринбосарлари ўзларининг тузилма бўлинмалари фаолиятига раҳбарликни, пайдо бўладиган муаммолар ва масалаларни ўз ҳуқуқлари доирасида тезкорлик билан ҳал этиш чораларини кўрадилар ва вақти-вақти билан қилинган ишларни текшириб турадилар, кейинчалик булар ҳақидаги хулосаларни ва тавсияномаларни ҳокимга ёки тегишли халқ депутатлари Кенгашига тақдим этадилар ва тармоқ мажмуалари ишининг самарали бўлиши учун шахсан жавоб берадилар.
Ҳоким ўз ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди. Халқ хўжалигини ривожлантириш, ўзига қарашли бош бошқармалар, тармоқ мажмуаларига кирувчи трестлар ва бўлимлар фаолиятини мувофиқлаштириш масалаларини тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида мажмуаларнинг раҳбарлари-ҳокимнинг ўринбосарлари билан бирга, ўз ҳуқуқлари доираларида кўрсатмалар (топшириқлар) шаклидаги фармойишлар қабул қиладилар. Ушбу кўрсатмалар тегишли ҳудуддаги ўзларига қарашли идораларга, муассаса ва ташкилотларга етказилади ва унинг бажарилиши шарт.
Ҳокимнинг ўринбосарлари ҳоким қарорлари ва фармойишларини бажариш мақсадида ҳам кўрсатмалар берадилар. Ҳоким ўринбосарларининг кўрсатмалари ҳоким томонидан бекор қилиниши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги қонунига кўра, туман таркибидаги шаҳарларда ва шаҳарчаларга бўйсунган туманларда Кенгашлар тузилмайди. Шаҳар таркибидаги туман ҳокими, шаҳар ҳокими томонидан тайинланади ва шаҳар Кенгаши томонидан тасдиқланади. Шаҳар таркибига кирувчи туман ҳокимлари шаҳар ҳокимининг расмий ваколатли вакили ҳисобланади ва унга ҳисоб бериб турадилар. Туманлар таркибига кирувчи шаҳар ҳокимларининг тайинланиши ҳам шу тартибда амалга оширилади.
Туман ва шаҳарларнинг ҳокимлари ўзларининг амалий фаолиятларида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари юқори турувчи идораларнинг қарорлари ва фармойишлари, тегишли халқ депутатлари Кенгаши ва вилоят ҳокими қарорларини амалга ошириш ишини таъминлайдилар.
Туман ва шаҳар ҳокимлари, унинг маҳкамаси тармоқ мажмуалари, идоралари ва ташкилотлари, корхоналари, муассасалари, ўзини-ўзи бошқарув идоралари билан бўлган муносабатларда туман шаҳар номидан чиқадилар.
Туман ва шаҳар миқёсида қонуний амалда бўладиган қарорлар қабул қиладилар, иқтисодий аҳволни барқарорлаштириш бўйича асосий йўналишларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқадилар ва кўриб чиқиш учун тақдим этадилар, бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларнинг бажарилишини назорат қилишни амалга оширадилар.
Шунингдек, туман таркибига кирувчи шаҳар ҳокими ҳам шу тартибда ташкил этилади ва ўзларига тегишли ҳудудларда қурилаётган ва ишлаб турган ишлаб чиқариш қувватлари, агар улар Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ерларидан ва тиббий ресурслардан фойдаланиш, тиббий меъёрлари ва қоидаларига риоя қилиш тўғрисидаги қонунларга мувофиқ келмаса, ишлашини тўхтатиб қўйиш ёки таъқиқлаш ҳуқуқига эгадир. Меҳнат ресурсларидан тегишли ҳудудда тўғри фойдаланилишини таъминлайдилар, фуқароларни иш билан таъминлаш, аҳолининг ижтимоий кам таъминланган қатламини ижтимоий ҳимоя қилиш юзасидан давлат бюджетидан ажратиладиган моддий таъминотнинг тақсимланишини назорат қиладилар. Юқори турувчи ҳокимга таклифлар киритиш учун иқтисодий ва ижтимоий-маиший муаммолар соҳасида устун даражада ва кечиктириб бўлмайдиган қарорлар қабул қилишни талаб қилувчи масалаларни аниқлайдилар. Ҳар йили юқори турувчи ҳокимга ўз ишлари тўғрисида ҳисоб бериб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан тегишли таклифлар тақдим этадилар.
Шаҳар таркибидаги туманлар ва туманларга бўйсунувчи шаҳарлар ҳокимларини кўпгина ваколатлари юқори турувчи ҳокимлар ва халқ депутатлари Кенгашлари билан келишилган ҳолда белгиланади.
Маҳаллий ижроия ҳокимият фаолиятини ташкил этишда ҳоким маҳкамасига кирувчи бўлинмалар ва уларнинг таркибига кирувчи умумий бўлим алоҳида аҳамиятга эгадир. Умумий бўлим ҳоким томонидан ташкил этилади, бевосита котибият бошлиғига бўйсунади. Умумий бўлим ўз ишини умумий бўлим тўғрисидаги Низом асосида ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов ёзади: "Бошқарув вазифаларининг асосий қисмини марказдан вилоятларга, вилоятлардан шаҳар туманлардаги давлат ҳокимияти ва бошқарув идораларига ўтишни таъминлаш даркор. Шу тариқа бу босқич аста-секин ўзини ўзи бошқариш жамоатчилик ташкилотларига ҳам етиб боради".
Ўзбекистон Республикасидаги давлат ҳокимиятининг вакиллик органлари тизимида ўтказилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг "Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида" асарида бир оғиз сўз билан шундай белгиланади: "инсонга хизмат қилмайдиган биронта давлат тизими мавжуд бўлишга ҳақли эмас".
Барқарор бозор иқтисодиёти, очиқ ташқи сиёсатга асосланган кучли демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш пировард мақсад бўлиб қолиши керак. Ана шу мақсадни амалга оширишда давлат ҳокимиятини вакиллик ва фуқароларниг ўзини ўзи бошқариш органлари алоҳида ўрин эгаллайдилар.
Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги шароитида мамлакатдаги иқтисодиёт ижтимоий-сиёсий ва мафкуравий шароитларни ҳисобга олган ҳолда республикадаги халқ депутатлари Кенгашлари ва ўз-ўзини бошқариш органлари хусусиятларини таҳлил қилиш муҳим талабларидан биридир.
Халқ депутатлари Кенгашлари тўғрисидаги билим учун асосий манбалардан бири ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар бўлганлигидан фанда меъёрий-мантиқий ёндашиш катта аҳамият касб этади. Бу ҳуқуқий меъёрларни халқ депутатлари Кенгашлари фаолиятига таъсир натижаларини белгилаш учун ҳамда халқ депутатлари Кенгашлари тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш учун зарур.
Ўзбекистон Республикасидаги мавжуд вакиллик органлари ва ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини оширишда, иш фаолиятининг янги шаклларини вужудга келтириш ва ривожлантиришда моделлаштириш услуби муҳим ўрин тутади. Янги органни ёки янги органнинг қисмини, Кенгашлар ва ҳокимликлар фаолиятига тааллуқли ҳуқуқий ҳужжатлар моделлари яратилади.
Ўзбекистон Республикасидаги мавжуд халқ депутатлари Кенгашлари, ўзини-ўзи бошқариш органлари тизимида уларни ҳуқуқий ҳолатида бирма-бир ўзгартиришлар қилиш бўйича ёки уларнинг фаолиятига бошқарувни ва бошқарув меҳнати усулларини тадбиқ қилиш заруриятини аниқлаш мақсадида эксперимент ўтказилади. Масалан, Ўзбекистонда халқ депутатлари Кенгашлари раёсатини тузиш, уларнинг раисларини сайлаш, Тошкент шаҳар ҳокимини Тошкент шаҳар аҳолиси томонидан сайланиши эксперимент тариқасида ўтказилган эди.

Download 50.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling