Маҳаллий газконденсатларнинг таркиби ва хусусиятларини тадқиқ қилиш
Download 33.12 Kb.
|
Парвиз мақола 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Беқарор конденсат
- Барқарор (етилган) конденсатлар
Маҳаллий газконденсатларнинг таркиби ва хусусиятларини тадқиқ қилиш О.Б.Ахмедова, П.С.Джавадов Buxoro muxandislik texnologiya instituti, Buxoro, O‘zbekiston, Tel: +99897-302-00-41. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарор ва фармойишларига мувофиқ “Ўзбекнефтгаз” АЖ га Республиканинг Устюрт, Бухоро-Хива, Фарғона, Ҳисор ва Марказий Қизилқум регионларида геология-қидирув ишларини олиб бориш учун нефть ва газга истиқболли бир қатор кон ва майдонлар ажратилган. Oʻzbekistonda 45 dan ortiq gazkondensat konlari mavjud boʻlib, Buxoro, Qashqadaryo, Surxondaryo, Fargʻona, Andijon, Namangan viloyatlarida va Qoraqalpogʻiston Respublikasida joylashgan. Хусусан, 2022 йилда кон ва истиқболли майдонлар ҳудудида 5 та янги нефть ва газ конденсат конлари очилди. Конденсатлар қандай ҳолатда эканлигига қараб беқарор (етилмаган) ва барқарор (етилган) конденсатларга бўлинади. Беқарор конденсат деб, газни конденсатдан ажратиш (сепарация) жараёни давомида ўша шароит босими ва ҳароратида ажралиб чиққан конденсатга айтилади. У асосан юқори (C5 ва ундан юқори) углеводородлардан иборат бўлиб, улар стандарт шароитларда суюқлик ҳолатидадир. Улар таркибида баъзан бутан ва H2S буғлари учрайди. Амалда ишлатиладиган газоконденсат омили газоконденсат уюмларининг таърифини ифодалашда қўл келади. Олинаётган газдан ажралиши мумкин бўлган 1 м3 конденсат билан ўлчанадиган бу кўрсаткич аксарият 1500-25000 м3/ м3 атрофида ўзгаради. Барқарор (етилган) конденсатлар деб, махсус конденсат ажратиб олувчи асбоб-ускуналарда ажратиб олинган тайёр ҳолдаги махсулотга айтилади. Етилган конденсат фақат пентен ва ундан юқори углеводородлардан ташкил топган бўлади. Бундай конденсатларни етилмаган конденсатлардан олади. Қатлам ичида бошланган конденсат ҳаракати, то у конденсат ажратувчи асбоб-ускуналарга боргунча жуда мураккаб жараёнлардан ўтади. Бунда унинг қайнаш даражаси 40°-200°С орасида, молекуляр массаси 90-160 г\см3 ўртасида бўлади. Ўз таркибидаги конденсат миқдорига қараб газоконденсат конлари кам конденсатга эга бўлган (150 см3\ м3 гача), ўртача миқдордаги конденсатга эга (150-300 см3\ м3) ҳамда энг юқори конденсатга эга (600 см3\м3 дан юқори) туркумларга бўлинади. Конденсациянинг бошланиш босими конденсат конларининг энг муҳим кўрсаткичидир. Агар қазиб чиқариш жараёнида газоконденсат конларининг босими камайиб борса, натижада газдан ажралиб чиқиб, қатлам ғовакларида чўкиб қолади. У қатламга суюқлик сифатида шимилиб кетиб, шундай қимматли хом ашёнинг йўқолишига сабаб бўлади. Шунга йўл қўймаслик учун газоконденсат конлари билан ишлашнинг дастлабки даврида уни ҳармонлама яхшилаб тадқиқ қилиш лозим бўлади. Hozirgi vaqtda qator gazni qayta ishlash qurilmalari foydalanishga topshirilgan (Mubarak, Kokdumaloq va boshqa), bu qurilmalar yordamida gazokondensat neftni qayta ishlash zavodiga yuboriladi va undan motor yoqilg'isi ishlab chiqariladi. Download 33.12 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling