Маблағлари ҳисобидан иш қидираётган шахсларни касбга-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича
II. Шартнома тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Download 44.13 Kb. Pdf ko'rish
|
Иш қидираётган шахсни укитиш буйича шартнома
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.1.2. Бажарувчи қуйидаги мажбуриятлари эга
- 2.2. Буюртмачи. 2.2.1. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга
II. Шартнома тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
2.1. Бажарувчи. 2.1.1. Бажарувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга: а) Буюртмачи томонидан мазкур шартномага мувофиқ белгиланган тартибда йўлланма асосида юборилган Иш қидираётган фуқароларни ўқувчилар сафига қабул қилиш; б) Ўқувчилар сафига қабул қилинган Иш қидираётган фуқарони сифатли касбга ўқитишни ташкиллаштириш; в) Ўқувчилардан тартиб-интизомга риоя этишни талаб қилиш; г) Ўқувчидан касб-ҳунар ўрганиш жараёнида ўз вақтида иштирок этишни ҳамда ўқитиш бўйича белгиланган талабларни ўз вақтида бажарилишини талаб қилиш, 36 соатдан ортиқ сабабсиз дарс қолдирган ўқувчиларни ўқувчилар сафидан чиқариш ва бу ҳақда шу куннинг ўзида Буюртмачини хабардор этиш; 2.1.2. Бажарувчи қуйидаги мажбуриятлари эга: а) Иш қидираётган фуқарони тегишли буйруқ асосида ўқишга қабул қилиш ҳамда буйруқ нусхасини илова қилган ҳолда Буюртмачини бу ҳақда расмий хабардор қилиш; б)Ўқувчиларни меҳнат муҳофазаси, техника-хавфсизлиги қоидалари бўйича тегишли йўриқнома билан таништириш ва танишганлиги тўғрисидаги ҳужжатни ўқувчи томонидан имзоланишини таъминлаш; в) Ўқувчиларни касб-ҳунар эгаллашлари учун зарур ва хавфсиз шарт- шароитлар яратиш; г) Ҳар ойда бир марта ўқувчилар давомати тўғрисида Буюртмачига табель тақдим этиб бориш, шунингдек сабабсиз 36 соатдан ортиқ ўқув машғулотларига келмаган ўқувчиларни ўқувчилар сафидан чиқариш ва бу ҳақда Буюртмачини расмий хабардор этиш; д) Малака комиссияси хулосасига кўра ўқишни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларга ўқишни битирганлигини тасдиқловчи ҳужжат (гувоҳнома, сертификат, диплом) тақдим этиш. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Бажарувчи бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиши мумкин. 2.2. Буюртмачи. 2.2.1. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга: а) Бажарувчидан ҳар ойда бир марта Ўқувчининг дарс машғулотларида иштирок этаётганлиги тўғрисида (табель) маълумот талаб қилиш; б) Ўқув машғулотларини жойига чиққан ҳолда мониторинг қилиш, агарда ушбу шартнома шартлари бажарилмаётгани аниқланганда маблағларни қайтариш бўйича чоралар кўриш; в) Ўқув марказларини ўқув дастур ва ўқув режалари олиш, таҳлил қилиш ва ушбу ўқув дастур ва ўқув режаларни иш берувчилар талабига мослаштириш бўйича зарур таклифларни бериш; г) Ўқув марказида касб-ҳунар ўрганаётган ўқувчини ўқиш жараёни билан танишиш; д) Битирув малакавий комиссия таркибида иштирок этиш ва ўз таклиф ва эътирозларини баён қилиш; е) Ўқув курсларида сабабсиз (36 соатдан ортиқ) иштирок этмаётган ўқувчи ўқишдан четлатилганда унга тўланаётган ўқитиш харажатини тўхтатиб қўйиш; ё) Мазкур шартнома шартлари бажарувчи томонидан ҳар қандай ҳолатда бузилган тақдирда Иш қидираётган фуқарога тўланаётган ўқув харажатларини тўхтатиб қўйиш ва бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш. Download 44.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling