Маданий мерос объекти


Download 59.92 Kb.
bet1/2
Sana16.06.2023
Hajmi59.92 Kb.
#1505446
  1   2
Bog'liq
2 5303470357775128378





МАДАНИЙ МЕРОС ОБЪЕКТИ

ПАСПОРТИ

Маданий меросни асраш умумхалқ ишидир!

Кўрсаткичлар

Маълумотлар

6. Тарихий маълумотлар

7. Ёдгорлик тавсифи






1. Ёдгорликнинг номи

-

ҲАЗОРАСП (ҚЎЙ) ДАРВОЗА

-

Хива хонлигининг Ҳазорасп билан боғловчи Дешон қалъанинг шарқий дарвозаси Ҳазорасп дарвоза деб аталади. Дарвоза ҳудудида қўй бозори бўлганлиги сабаб мазкур дарвоза халқ ичида Қўй дарвоза номини олган.
Дешон қалъа дарвозалари мудофаа мақсадида 1842 йилда Хива хони Оллоқулихон томонидан қурдирилган. Дастлаб бу дарвоза пахсадан қурилган бўлиб, дарвоза эшиклари оддий тахталардан ишланган. Хива хони Муҳаммад Аминхон даврида Дешон қалъадаги ҳамма дарвозалар қайта қурилган.
1873 йил генерал Фон Кауфман бошчилигидаги рус қўшинлари ҳарбий юриши пайтида Дешон қалъа дарвозаларига талофат етказмаслик ҳақида фармойиш берган. У қалъа деворларини тўпга тутиб, шу бузилган жойлардан қалъа ичига киришни буюради. Бундан мақсад, рус қуролининг ҳарбий қудратини намойиш қилган ҳолда хонлик аскарларини ва қалъа ичидаги аҳолини саросимага солишдан иборат эди.
Дарвозадан турли мақсадларда фойдаланилиб келинган.
Дарвозанинг деворлари пишиқ ғиштдан қурилган. Дарвоза ички плани дарвоза орқали ўтувчи йўлак бўйлаб икки қадамли тарзда қурилган бўлиб, йўлак атрофида ҳар икки тарафида айвончалар ва хоналар мавжуд. Дарвоза ташқари томонида гулдасталар ичкари томонидаги гулдасталардан каттароқ бўлиб, ташқи диаметри 4.90 метр, ички диаметри 2.85 метр икки қаватдан иборат. Ушбу ташқи гулдасталарнинг биринчи қаватида фақат битта доирасимон хонаси бўлиб, бу хоналарга ички айвончаларга чиқувчи эшиклар орқали кирилади. Иккинчи қаватига дарвоза томи орқали чиқилади.
Дарвоза умумий кўриниши тўла сақланган. Фақат деворларининг ерга яқин қисмидаги ғиштларининг нураганини кўриш мумкин. Бу ер ости сизот сувларининг оқибатида юзага келган. Дарвоза интерьери деворлари ганч билан сувалган.








Download 59.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling