1. Ёдгорликнинг номи
|
-
-
|
Авесто боғ-мажмуаси Халкаро ЮНЕСКО ташкилотининг 30-сессия қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкама-сининг 110-сонли махсус қарори билан Авесто китоби яратилган-лигининг 2700 йиллигига бағиш-лаб бунёд этилган. Авесто мажмуаси 2001 йил 3 ноябр куни Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов томонидан тантанали равишда очилган.
Мажмуанинг умумий сатҳи 20 гектар бўлиб, Авесто ёдгорлиги, амфитеатр, дам олиш жойлари ва боғдан иборат. Авесто ёдгорлигининг баландлиги 16 метр бўлиб, унинг лойиҳасини меъмор Полвонназар Солаев яратган.
Авесто китобида олам тўрт нарса- тупроқ, сув, олов, ҳаводан ташкил топиши ёзилган. Авесто ёдгорлигини яратишда мазкур тўрт жиҳат назарда тутилган. Доирасимон ёйлар оламнинг чексизлиги ва дунёнинг тўрт томонини кўрсатиб туради.
Ёдгорлик марказидаги рамзий мармар китобда: ўзбек ва инглиз тилларида: “Эзгу ният, Эзгу сўз ва Эзгу иш” сўзлари ёзилган.
Авесто боғ-мажмуасида “Олтин мерос” халқаро фонди Хоразм вилоят бўлимининг музейи жойлашган бўлиб, у 8 бўлимдан иборат.
|
|