Маданият фалсафаси. ЎЗбекистоннинг цивилизациялашган тарақҚиёти режа: «Маданият»
Истиқлол ва миллий маданият ривожи
Download 48.45 Kb.
|
МАДАНИЯТ ФАЛСАФАСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзунинг тарбиявий аҳамияти.
Истиқлол ва миллий маданият ривожи. Миллий мустақиллик йилларида ўзбекистонда яшаётган барча халқлар маданиятини ривожлантиришга, уларнинг маданий мероси ва қадриятларини асраб-авайлашга алоҳида эътибор берила бошланди. Бу жиҳатдан республикамизда озчиликни ташкил этадиган халқлар миллий маданий марказларининг ташкил этилиши катта аҳамиятга эгадир. 1991 йилда бундай марказларнинг сони ўнтага етмаган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 100 ортиб кетди. 1992 йилда мазкур марказлар ишини мувофиқлаштириб турадиган ташкилот - Республика байналмилал маданият маркази тузилди.
ўзбекистондаги турли халқлар ва миллатларнинг умумий ғоя ва истиқлол мафкураси атрофида бирлашиши ниҳоятда катта аҳамият касб этади ва ўзбекистоннинг жаҳон цивилизацияси томон ривожланишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Миллийлик, умуминсонийлик ғояларини уйғунлаштириш ва янада такомиллаштириш муайян халқларга тегишли маданиятнинг ўзига хослигини сақлайди. Ватанимиз маданиятида умуминсоний қадриятлар устувор мавқени эгаллайди. Умуминсоний ғоялар ва қадриятларнинг шаклланиши миллий маданиятларнинг ривожланиш хусусиятлари билан боғлиқдир. Умуминсоний қадриятлар инсонни эъзозлаш, ҳаётни севиш, бурч, садоқат, аждодларга ҳурмат, ватанпарварлик, адолат, маърифатпарварлик, тинчлик, тотувлик, дўстлик, ҳамкорлик сингари фазилатларни ифода этади. Тажриба шуни кўрсатадики, бирон бир миллий маданиятни улуғлаб, уни бошқа маданиятдан устун қўйиш ва бошқа халқларга мажбуран тарғиб этиш салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Кўпмиллатли мамлакатда миллий маданиятларни менсимаслик ёки уларни камситиш ижтимоий барқарорлик ва миллий тотувликка путур етказади, турли зиддият ва ихтилофларнинг пайдо бўлиши учун замин яратади. Бу борада миллий ғоя ва истиқлол мафкураси асосларини ишлаб чиқишда этник хусусиятларни ҳисобга олиш уларни республика тараққиётининг истиқболлари билан уйғунлаштириш имконини яратади. Мавзунинг тарбиявий аҳамияти. Маданият ва цивилизациянинг асосий тамойиллари, қонуният ва хусусиятларини билиш — маънавий камолот манбаидир. Бу эса маданият ва цивилизациянинг ўзаро боғлиқлиги ва ўзига хос хусусиятларини илмий-назарий жиҳатдан чуқур идрок этиш баркамол инсон шахсини шакллантиришда катта аҳамият касб этади. Ёш авлодни юксак маданиятли ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялаш миллий тараққиётнинг муҳим талаби, таълим-тарбия соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош вазифасидир. Тараққиётимизнинг ҳозирги босқичида юксак маданиятли инсонни тарбиялаш, қонунчиликка амал қиладиган, фуқаролик бурчини адо этадиган, демократик жамият талабларига риоя қиладиган баркамол шахсни шакллантириш вазифаси турибди. Шундай қилиб, маданият ва цивилизация бир-бирини тақозо этадиган, шахс ва жамиятни янада такомиллаштириш учун хизмат қиладиган ва айни вақтда, ижтимоий борлиқнинг туб асосини ташкил этадиган ҳодисалардир. Миллий мустақиллик йилларида ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий соҳада эришилган ютуқлар мамлакатимизнинг цивилизацияли тараққиёти учун пухта замин яратди. Download 48.45 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling