Маданият фалсафаси. ЎЗбекистоннинг цивилизациялашган тарақҚиёти режа: «Маданият»
Download 48.45 Kb.
|
МАДАНИЯТ ФАЛСАФАСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- - миллатнинг тили.
- - миллатга мансуб кишиларнинг маънавияти, ахлоқи ва нафосати.
- - урф-одатлар, анъаналар.
- миллатнинг ватани — миллат тарқалган ва у азал-азалдан яшаб келаётган ҳудуд. Миллий маданиятнинг камол топиши, ривожи ва сақланиши учун энг асосий табиий омил бу Ватандир. Унинг саждагоҳ каби муқаддаслигининг сабабларидан бири ҳам ана шунда. Ватансиз миллий маданиятнинг такомили, унинг авлодлардан-авлодларга тўла ҳолда мерос қолиши тўғрисида гапириш қийин. Фақат ўз ватанидагина миллат маданиятини чексиз ривожлантириш, маънавий камолотнинг юксак чўққиларига томон етиш имконига тўла-тўкис эга бўлиши мумкин.
- миллатнинг тили. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, дунёда 2000 дан ортиқроқ тиллар мавжуд. Кичик лаҳжаларни қўшиб ҳисобланса, бу кўрсаткич янада ортади. Тил миллатнинг руҳи, унга мансуб кишиларнинг бир-бирига ва дунёга айтадиган сўзи; миллатнинг ўтмиши ва меросини ифода қилиш, мақсад ва истакларини баён этиш услубидир. Ҳатто миллат ишлатаётган сўзларни таҳлил қилиб ҳам, шу миллатнинг тарихий тақдири ва унинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида хулоса чиқариш мумкин. - миллатга мансуб кишиларнинг маънавияти, ахлоқи ва нафосати. Жаҳон миллатни ана шу жиҳатлар орқали танийди, баҳолайди. Кишилар ўзаро муносабатга киришаётганида ҳам миллатнинг менталитети, ахлоқий ва маънавий хусусиятларини ҳисобга олади. Бирор киши билан муносабатга киришилаётганида ана шу хусусиятлар ҳисобга олингани каби, халқаро муносабатларнинг ҳам маънавият билан боғлиқ ёзилмаган қонунлари, айтилмайдиган қоидалари бор. Гоҳида маданият дейилганида, айнан ана шундай айтилмайдиган ва ёзилмайдиган қонуниятлар назарда тутилади. - урф-одатлар, анъаналар. ўз урф-одат ва анъаналарга эга бўлмаган миллат йўқ. Маънавий ҳаётнинг мана шу жиҳатлари орқали миллатнинг ўзлиги намоён бўлади. Урф-одат ва анъаналарда миллатнинг тарихи, ўтмиши, маданий мероси ўз аксини топади. Ана шу хусусиятларини йўқотган миллат этноижтимоий бирлик сифатида йўқолади. - қадриятлар. Миллатнинг маданият ва цивилизация жиҳатидан яратган барча бойлик ва маънавий меросини ифодалайди. Шу билан бирга улар муайян миллатнинг қадр-қиммати, дунёдаги ўрни ва салоҳиятини ҳам намоён қилади. ўз қадриятларини кўз қорачиғидек сақлаш, асраб-авайлаш ва келажак авлодларга етказиш миллатга мансуб ҳар бир киши ва авлод учун ҳам қарз, ҳам фарздир. Download 48.45 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling