Кафедра номи:
|
Социология
|
Ўқитувчи тўғрисида маълумот
|
Каланов Комил Кулахматович
|
komiljon@yandex.ru
|
Ўкув курсининг давомийлиги
|
|
Ўқув соатлари ҳажми:
|
Жами
|
128
|
Маъруза
|
54
|
Семинар
|
54
|
Мустақил таълим
|
60
|
Йўналиш номи ва шифри
|
5210100
|
Социология
|
Курснинг предмети ва мазмуни: Социологик таҳлил қилишни ўрганиш: Маданиятларнинг хилма-хил кўриниши; маданият каналлари; инсонлардаги эстетик қадриятларга бўлган эҳтиёжни қондириш; дунёвий ва миллий қадриятларнинг ўзаро алоқадорлиги; давлат ислоҳотларида социомаданий жараёнларнинг ижтимоий ҳаётга нисбатан ўзаро таъсир кучининг ўзига хослигини тушуниш. Маданият социологиясининг назарияси ва тарихи, унинг объекти ва предмети, асосий категориялари ҳамда маданият социологияси муаммолари ва социологик мактабларини талабалар томонидан ўзлаштирилиши.
|
Курсни ўқитишнинг мақсади ва вазифалари: Фанни ўқитишдан мақсад талабаларга маданиятни социологик таҳлил қилишни ўргатиш: дунёдаги маданиятларнинг хилма-хил кўринишини ўрганиш; маданият каналлари; инсонлар эстетик қадриятларга эҳтиёжини қондириш; дунё ва миллий қадриятларнинг ўзаро алоқадорлиги; давлат ислоҳотида социомаданий жараёнларни ўзаро таъсирининг ўзига хослигини тушуниши. Маданият социологиясининг назарияси ва тарихини, унинг объекти ва предмети, асосий категориялари ҳамда маданият социологияси муаммолари ва социологик мактабларини талабалар ўзлаштира олишига кўмаклашиш
|
Курснинг таркиби ва мазмуни
|
№
|
Мавзулар
|
Маъруза
|
Семинар(амалий)
|
Мустакил иш
|
1
|
Маданият социологиясининг фанлар тизимидаги ўрни
|
4
|
4
|
6
|
2
|
Маданиий капитални тадқиқ этишда назарий ва амалий тадқиқот методлари
|
4
|
4
|
6
|
3
|
Маданият морфологияси ва типологияси
|
6
|
6
|
4
|
4
|
Маданият шаклланишида ижтимоий меъёрлар, ҳулқ-атвор ва турмуш тарзининг таъсири
|
6
|
6
|
6
|
5
|
Маросимлар, рамзлар, афсоналар
|
4
|
4
|
4
|
6
|
Маданий капитал шаклланишида қадриятлар асосий меъзон сифатида
|
4
|
4
|
6
|
7
|
Миллат, этнос ва глобализация
|
6
|
6
|
6
|
8
|
Маданият ва социал ислоҳотлар
|
4
|
4
|
6
|
9
|
Маданият ва оммавий ахборот воситалари
|
6
|
6
|
6
|
10
|
Маданият ва социал тузилишлар
|
4
|
4
|
4
|
11
|
Маданият ва кундалик ҳаёт
|
6
|
6
|
6
|
|
Жами
|
54
|
54
|
60
|
|
Мустақил таълим: Талаба мустақил ишни тайёрлашда муайян фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда семинар машғулотларига тайёргарлик кўриши учун қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади.
- Семинар машғулотларига тайёргарлик кўриш.
Дарслик ва ўқув қўлланмаларнинг боблари ва мавзуларини ўрганиш.
Тарқатма материаллар бўйича маъруза қисмини ўзлаштириш.
Фаннинг алоҳида боблари ва маърузалари устида ишлаш.
Фанлар бўйича адабиётларни ўрганиш ва таҳлил қилиш, қўшимча адабиётлар устида ишлаш ҳамда уларни ўрганиш.
Талабалар илмий-тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ ҳолда фаннинг муайян боблари ва мавзуларини чуқур ўрганиш.
Фаол ўқитиш методидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлари.
Автоматлаштирилган ўрганувчи назорат қилувчи тизимлар билан ишлаш.
Ўқув режасидаги айрим фанлар бўйича экстернат.
Тавсия этилаётган мустақил ишларнинг мавзулари
Маданий антропологияда эволюцион парадигма.
Замонавий ўзбек жамиятида маданият трансформацияси назариясининг қўлланишини таҳлил қилиш.
Шарқ мутафаккирларининг маданият муаммолари ҳақидаги фикрлари.
М.Вебер ва тушуниш социологияси.
Социологик назарияда маданият муаммолари.
Шарқ ва Ғарб цивилизациялари диалоги.
Замонавий Ўзбекистонда қандай китоб ўқилади.
Фундаментализм ва модернизм маданий ориентация сифатида.
Қадриятлар шаклланишида жаҳон динларининг ўрни
Оммавий маданият: ижобий ва салбий томонлари.
Мода ва унинг маданиятдаги ўрни.
Замонавий маданиятда маросимларининг характери.
Социологияда афсона тушунчаси.
Афсонанинг функцияси ва замонавий жамиятдаги шакллари.
О.Шпенглер «Европа қуёшининг ботиши»
Бўш вақтнинг маданият социологиясида талқини.
Ахборотлашган жамият ва ахборотлар билан ишлаш маданияти: ғоя ва амалиёт.
Анъаналарнинг вужудга келиши ва ўзгариши.
Бозор муносабатлага ўтишда ёшларда ишбилармонлик маданияти.
Миллий характер: урф-одатлар, муносабатлар, стериотиплар.
Этник маданият: урф-одат ва анъаналар.
Миллий характернинг методологик тадқиқоти.
Ўзбекистон: бозор иқтисодиёти ва Шарқ анъаналари.
Модерн даврининг ўз ўрнини постмодернга бўшатиб бериши.
Модернизация назарияси – социологик эволюциянинг энг юқори босқичи сифатида.
Модернизация назариясининг бугунги кун ўзбек социомаданий ривожи таҳл қўллаш масалалари.
Изоҳ: Фан ишчи дастурини шакллантириш жараёнида мустақил ўзлаштириш шарт бўлган мавзулар рўйҳати мазкур шакл асосида белгилаб олинади.
|
Маслахатлар ва топшириқлар бериш вақти
|
Пайшанба
|
12 : 00
|
Ижтимоий фанлар факультети
|
Билимларни баҳолаш усуллари, мезонлари, ва тартиби:
|
Баҳолаш усуллари
|
№
|
Рейтинг
назорат /
шакли,
максимал
баллари
|
1-ЖН
|
2-ЖН
|
3-ЖН
(МТ)
|
1-ОН
|
2-ОН
|
ЯН
|
Баллар
йиғиндиси
|
1
|
Максимал
балл
|
10
|
15
|
15
|
15
|
15
|
30
|
|
2
|
Шакли:
|
Оғзаки
|
Оғзаки
|
Оғзаки
|
Ёзма
|
Ёзма
|
Ёзма
|
|
3
|
Муддати
(ўқув йили
ҳафталарида)
|
8
|
13
|
17
|
9
|
16
|
19
|
|
Баҳолаш тартиби
|
Жорий назоратни баҳолаш мезонлари:
35-40 балл учун талабанинг жорий назорати қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
- берилган саволларга батафсил жавоб бериш ва мазмунини тўла ёритиш;
- фикрни илмий-назарий адабиётлар ёрдамида асослаш;
- қўйилган масала юзасидан мустақил мушоҳада юритиш;
- тизимли ёндашиш, узвийликка амал қилиш;
- мавзуни услубий жиҳатдан кетма кетликда сўзлаш;
- назарий жиҳатдан хулосалаш.
2) 28-34 балл учун талабанинг жорий назорати қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
- тақдим этилган саволлар мазмунини англаш;
- мавжуд илмий адабиётлардан келиб чиқиб, саволларга жавоб ёзиш реферат мавзусининг моҳиятини ёритиш;
- мустақил фикр юритиш;
- тизимли ёндашиш;
- баъзи имловий хатоларнинг мавжудлиги;
- илмий хулосаларни баён қилиш;
3) 22-27 балл учун талабанинг жорий назорати қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
- савол моҳиятини тушуниш;
- берилган саволни қисман таҳлил қилиш;
- билдирилаётган мулоҳазаларни назарий жиҳатдан асослаш;
- қўйилган вазифалар юзасидан мустақил фикр юритиш;
- жавобларда қисман тизимли ёндашув ва узвийликнинг мавжудлиги;
- мавзуни услубий жиҳатдан кетма кетликда сўзлашни бузилиши;
- муайян хулосаларни қайд этиш.
0-21 балл учун талабанинг жорий назорати қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
- қўйилган масала ҳақида тасаввурнинг мавжуд эмаслиги;
- саволларга жавоб ёзиш ва ёритишда илмий-назарий қоидаларга риоя қилмаслик;
- берилган матнни таҳлил қила олмаслик;
- фикрнинг назарий адабиётлар ёрдамида етарлича асосланмаганлиги;
- тизимли ёндашув ва узвийлик тамойилларига амал қилинмаганлиги;
- ишда имловий, услубий, стилистик хатоларга йўл қўйиш;
- хулосаларда ёндашувнинг юзаки эканлиги.
|