Маданият социологияси


Ўқув фанининг мақсад ва вазифалари


Download 1.14 Mb.
bet17/86
Sana06.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1333151
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   86
Bog'liq
Маданият социологияси 1 УМК

Ўқув фанининг мақсад ва вазифалари
Фаннинг мақсади талабаларда маданият ва социомаданий жараёнларни социологик таҳлил қилишни ўргатишга қаратилган.
Мақсаддан келиб чиқиб, қуйидаги вазифалар илгари сурилади:
- Маданиятларнинг хилма-хил кўриниши; маданият каналлари; инсонлар эстетик қадриятларга эҳтиёжини қондириш; дунё ва миллий қадриятларнинг ўзаро алоқадорлиги; давлат ислоҳотида социомаданий жараёнларни ижтимоий муҳитга ўзаро таъсирининг ўзига хослигини тушуниш.
- Маданият социологиясининг назарияси ва тарихини, объекти ва предмети, асосий категориялари ҳамда мумтоз социологик мактаблари назарияларини талабаларда ўзлаштириш кўникмасини шакллантириш.


Фан бўйича талабаларнинг билими, кўникмаси ва малакасига қўйиладиган талаблар
Маданият социологиясининг объекти ва предмети тушунчаси; жамиятнинг ривожида маданиятнинг роли; асосий социомаданий таълимотлар; маданият социологиясининг назарий асоси.


Фаннинг ўқув режадаги ва бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан кетма-кетликлар
Маданият социологияси социологиянинг тармоқ йўналиши ҳисобланади. У фундаментал социологик назарияга таянади ва эмперик социология даражасидаги билимлар ҳисобга олинади. Маданият социологияси маданиятни ўрганувчи фанлар – ижтимоий фанлар: этнография, маданий ва ижтимоий антропология ва маданиятшуносликлар билан ўзаро боғлиқдир. Маданият социологияси маданий антропология, социология ва маданият Ижтимоий фанларларнинг методологиясини таҳлил қилишда социомаданий ўзгартиришни мақсад этишдир.
Маданият социологиясининг назарий асоси; маданият ҳақидаги фанларнинг вужудга келиши ва ривожланиши; маданият социологияси тушунчаси ва асосий йўналиши; маданият турлари ва хилма-хиллиги; маданий қадриятлар, афсоналар, маросимлар; маданиятларни социологик анализ қилиш методи; эмперик социологик тадқиқот ўтказа олиш; замонавий Ўзбекистон шароитининг маданий интерпретацияси; социал структураларининг классификацияси;
Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
Дастурда кўрсатилган мавзулар маъруза, семинар шаклида олиб борилади, шунингдек, фаннинг долзарб масалалари талабаларга мустақил иш сифатида ўзлаштириш учун берилади. Фан замонавий педагогик технологиянинг “Кластер”, “Бумеранг”, “Матбуот конференцияси” сингари методлари орқали ҳамда слайдлар, мультимедиа намойишлари билан ўтказилади ва машғулотлардаги маълумотлар мультимедиа воситалари ёрдамида тақдимот қилинади.



Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling