Raqamli signallarni solishtirish sxemalari. Reja: Дискретловчи кетма-кетликлар
Download 334.38 Kb.
|
Raqamli signallarni solishtirish sxemalari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дискрет сигналларнинг моделлари
- Дискретловчи кетма-кетликлар.
Raqamli signallarni solishtirish sxemalari. Reja:
Дискретловчи кетма-кетликлар. Модуляцияланган импульслар кетма-кетлиги. Модуляцияланган импульслар кетма-кетлиги спектрал зичлиги. Сигналларга рақамли ишлов беришдан мақсад турли ўзгартиришлар орқали уларни самарадорлик билан узатиш, сақлаш ва ахборотни ажратиб олишдан иборат. Кейинги вақтларда кенг ривожланган сигналларга рақамли ишлов бериш усуллари бир қатор афзалликларга эга: - умуман олганда сигналларга ишлов беришнинг ҳар қандай мураккаб алгоритмларини амалга ошириш мумкинлиги ва ушбу сигналларга ишлов бериш алгоритмларини реал вақтда амалга ошириш имкониятини берувчи элементлар базаси борлиги; - рақамли қурилмалар юқори аниқликда ишлаш имкониятини берувчи алгоритмларнинг яратилганлиги ва мавжудлиги; - назарий жиҳатдан узатилаѐтган хабарларни ҳалақитбардош кодлардан фойдаланиб узатиш ва сақлаш натижасида хатосиз қайта тиклаш имкониятининг борлиги рақамли сигналларга хосдир. Юқоридаги афзалликларни амалга ошириш дискрет сигналлар ва элементар занжирлар ҳақидаги асосий маълумотларга эга бўлиш даражасига боғлиқ. Дискрет сигналларнинг моделлари Дискрет сигналларнинг қийматлари узлуксиз сигналлардан фарқлироқ, узлуксиз вақт оний қийматларида эмас, балки маълум t дискрет вақтлардагина маълум бўлиб, унинг x(k t) оний қийматлари k t дискрет вақтларга мос келади. Дискретловчи кетма-кетликлар. Одатда x(t) узлуксиз дискрет сигналдан бир хил t оралиқлар, дискретизация оралиғи ѐки дискретизация қадами деб аталувчи вақтларда унинг оний қиймати аниқланади, бунда ва ҳаказо бўлади ва кўп ҳолларда t const, ўзгармас этиб танланади. Дискретизациялаш жараѐнини, яъни узлуксиз сигналлар x(t) дан дискрет сигналлар x(k t) га ўтишни умумлашган функция (t) орқали тарифлаш мумкин, яъни ва уни дискретлаш кетма-кетлиги деб аталади. Дискрет сигнал x(k t) ни узлуксиз сигнал x(t) ва дискретлаш кетма- кетлиги функциялари (t) кўпайтмаси сифатида тасаввур этиш керак, бунда x((delta) t) сигнал қуйидагича ифодаланади, яъни (17.2) формула узлуксиз сигналларни дискретлашни амалга ошириш алгоритмини кўрсатиб беради. Дискретлаш қурилмасининг иш жараѐни унинг киришидаги узлуксиз сигнал x(t) дан унинг t вақт оралиқларида оний қийматларини аниқлашдан иборат, бунда (t) импульслар кетма- кетлиги кичик давомийликка эга бўлиб “тароқсимон” кўринишни эслатади (17.1-расм). бунда x(t) нинг нольга тенг қийматларида дискретловчи қурилма чиқишида ҳам шунга мос қийматлари ҳосил бўлади. Download 334.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling