Маданият социологияси


Қадриятлар у ёки бу маданиятни шаклланишида асосий ролни ўйновчи маданий ходиса хисобланади


Download 1.14 Mb.
bet50/86
Sana06.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1333151
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   86
Bog'liq
Маданият социологияси 1 УМК

Қадриятлар у ёки бу маданиятни шаклланишида асосий ролни ўйновчи маданий ходиса хисобланади.
Қадриятлар бирор бир халқнинг минг йиллар давомида яшаш тарзига бўлган муносабатларининг қадр топган шаклидир. Қадриятлар шахснинг жамиятдаги ҳулқ-атворининг юзага чиқаришда кўмаклашадиган маънавий йўналишдир.
Қадриятлар маданий ўзига хос ёрқин ифодаси бўлиб: Бир жамиятда қарли бўлган нарсалар бошқасида қарли бўлмаши мумкин. Шахс эркинлиги қадрияти ғарбий Европа жамиятларининг “ташриф қоғози” ҳисобланса, лекин бошқа ноғарбий бўлган жамиятлар учун шахсий эркинлик қарият мавжуд бўлмаган ва бу ғарбнинг маданий таъсирида юзага келишишига бўлган ҳаракат вазиятни янада мураккаблаштириши мумкин.
Маданий ўзига хослик у ёки бу жамиятдаги қадриятлар иерархиясининг ўзига хос томонланларини юзага чиқариши мумкин. Яшаш қардрияти универсиал қадриятга мисол бўла олади. Яшашни рад этиб ўлимга интилиш хеч бир маданиятда мавжуд эмас. Яшаш қадрияти барча маданиятларда бир хил даражадаги ўринда туради.
Лекин қадимги юнонларда яхши шарафга эга бўлиш ҳаётини сақлаб қолишдан кўра кўпроқ аҳамиятга эга. Ҳинд ёгасига кўра ҳаёт бу уйғониш керак бўлган алдовчи тушдир.
Инсон ҳаёти мутлоқ равишда бошқа қадриятлардан устун бўлган маданиятни топиш имкони йўқлиги ажабранарли ҳолатдир. Муайян маданиятнинг қадриятларига амал қилувчиларда қадриятлари ишонч асосий обект ҳисобланади. Инсонни янги қадриятга ишонтириш учун унинг ишончини ўзгартиш керак бўлади.
Меъёрлар бу хулқ-атвордаги ўзига хос умумийлик кўринишидаги стандартларидир. Меъёрлар кишилар хулқ-атворини тартибга солиб ижтимоий ўзаро алоқани тартибга солиш учун хизмат қилган. Меъёр қадриятлар каби турли хил мадниятларда ўзига хосликни касб этади. Меъёрлар мавжудлиги ўз навбатида тартибга солиш билан бирга улардан оғиш ҳам юз бериб туради. Социология ва психологияда бу девиация деб аталади. Э.Дюркгейм фикрига кўра нормадан оғишда қуйдагилар асосий рол ўйнайди: Ижтимоий интеграция ва белгиланган тартибнинг мустаҳкамланиши. Меъёрлар мавжуд маданият ва қадриятлар билан ўзаро боғланган ҳолда бўлади. Шунингдек, мавжуд ижтимоий меъёрлар асосида жамиятнинг хуқуқий нормалари ишлаб чиқилади. Агар муайян маданиятдаги меъёрлар ва ҳуқуқий меъёрлар ўртасида номутаносиблик юз берса одамлар ижтимоий меъёрлар асосида ҳаракатланади. 16
Маънавий қадриятлар – энг узоқ яшайдиган қадриятлар ҳисобланади, яъни маънавий маданиятнинг бетакрор асарлари мазмун-моҳияти жиҳатидан ҳеч қачон қаримайди. Бунга Хоразмий, Фарғоний, Фаробий яратган буюк улуғ асарлар мисол бўла олади. Учинчидан, маънавий маданият ўз яратувчиси ва ижодкори ҳақида моддий маданиятга нисбатан анча кўпроқ маълумот бера олади. Тўртинчидан, маънавий маданиятнинг биргина категориясининг ўзида бир қатор бошқа маънавий маданият категориялари ётган бўлади. Масалан, бирон-бир бадиий маданият асари нафақат эстетик жиҳатни намоён қилибгина қолмай, балки аҳлоқий, ҳулқий, дунёқарашни ўстирувчанлик каби бир қатор маънавий қадриятларни кўрсатади.
Маънавий қадриятлар жамиятда инсонлар томонидан истеъмол қилинмаса эди, улар яратилиши ҳақида гап ҳам бўлмасди. Маънавий қадриятлар мавжудлиги жамият аъзолари, инсоният томонидан унга нисбатан талаб борлигини билдиради. Лекин, бундай “талаб” ва “истеъмол” моддий нарсаларга бўлган талаб ва истеъмолдан фарқланади. Агарда моддий нарсаларда махсулот (озиқ-овқат, кийим-кечак ва ҳ.к.) тезда тугатилса, маънавий қадриятлар эса инсонлар томонидан бир неча маротаба фойдаланилиши мумкин. Ахамиятли жиҳати шундаки, вақт ўтган сайин маънавий маданият сайқаллашиб, янада қадри ошиб боради.
Қадриятларнинг муайян жамият ёки синфга мансуб кишилар турмуши ва маданиятининг ҳақиқий ёки идеал неъматлари бўлган табиат ва жамият ҳодисаларининг моҳиятидир. Бу неъматларнинг қадриятлар дейилишига сабаб кишилар уларни қадрлайдилар, чунки бу қадриятлар уларнинг шахсий ва ижтимоий турмушини бойитади.
Қадриятлар ичида энг асосийси ва умумийси ҳаётдир. ҳаётдан маҳрум бўлиш барча қадриятлардан фойдаланишни йўққа чиқаради, қолган қадриятлар аслида, ҳаёт неъматларининг моҳиятидир, маданий қадриятлардир.
Қадриятнинг ҳаётдаги ўрни ва аҳамияти баҳолаш туфайли белгиланади. Баҳолаш инсонларнинг эҳтиёжлари, мафаатлари, мақсадлари, қизиқишларидан келиб чиқади. Айрим ҳолларда эҳтиёж ва манфаатлар бир-бирига зид келиши мумкин. Муайян ижтимоий гуруҳ, миллат, синфлар учун олий қадрият ҳисобланган ҳодисалар бошқалар учун қадрият бўлмаслиги мумкин. Табиат ва жамият ҳодисаларини қадрият туркумига киритиш ва киритмаслик кишиларнинг эҳтиёжлари, манфаатлари, орзу-истаклари, мақсадлари билан белгиланади.
Қадрият дейилганда инсон ва инсоният учун аҳамиятли бўлган, миллат, элат ва ижтимоий гуруҳларнинг манфаатлари ва мақсадларига хизмат қиладиган табиат ва жамият ҳодисалари мажмуи тушинилмоғи лозим.
Қадриятлар ижтимоий хусусиятга эга бўлиб, кишиларнинг амалий фаолияти жараёнида шаклланади ва ривожланади. Улар моҳиятига кўра турларга бўлинади. Аввало, инсон ва унинг ҳаёти энг олий қадрият ҳисобланади. Инсон эҳтиёжларини қондиришда табиий қадриятлар: ер ва ер ости бойликлари, бошқа табиат неъматлари катта аҳамият касб этади.
Инсон меҳнати, ақли билан яратилган моддий бойликлар моддий қадриятлар ҳисобланади. Маданий-маънавий қадриятларга илмий-техникавий ва интеллектуал имкониятлар яратган бойликлар мансуб. Шунингдек, жамият тараққиётида, инсон ҳаётида ижтимоий-сиёсий қадриятлар: эркинлик, тенглик, биродарлик кабилар ҳам ўрин тутади. Ижтимоий-сиёсий қадриятлар ичида истиқлол туфайли қўлга киритилган барқарорлик, тинчлик, тотувлик алоҳида аҳамитга эга.
Қадриятлар амал қилиш доирасига кўра миллий, минтақавий ва умуминсоний турларга бўлинади. Миллий қадриятлар мураккаб ижтимоий-руҳий ҳодиса бўлиб, у миллатнинг тили, маданияти, тарихи, урф-одатлари, анъаналарини, жамики моддий ва маънавий бойликларини, иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг барча томонларини қамраб олади. Минтақавий қадриятлар иқтисодиёти, маданияти, тарихи, тили, дини, урф-одат ва анъаналари муштарак бўлган халқлар манфаатларига хизмат қиладиган табиий ва ижтимоий ҳодисалар мажмуасини ташкил этади.
Умуминсоний қадриятлар мазмуни жиҳатидан чуқур ва кенг бўлиб, умумбашарий аҳамият касб этади. умуминсоний қадриятлар барча миллатлар, элатлар ва халқларнинг мақсад интилишига муофиқ келади.
Миллий қадриятлар умуминсоний қадриятлар билан қанча кўп уйғунлашган бўлса, уларнинг тараққий этишига шу қадар кенг имконият очилади.
Умуминсоний қадриятлар туркумига инсоният цивилизациясининг тараққиёти билан боғлиқ бўлган умумбашарий муаммолар киради. Булар: Ер юзида илм-фанни тараққий эттириш, тинчликни сақлаш, қирғин қуролларини тўхтатиш, табиатни муҳофаза қилиш ва ҳоказолар.
ХХ асрнинг 60 йиллари охирида социологлар жамиятда ва мада-ниятда юз бераётган жараёнларни изоҳлаш учун янги контр–маданият контр – маданият ва субмаданият тушунчасини фанда қўллай бошлашди. “Контрмаданият деганда – хозирги замон социологияси ва публицистика соҳаларида кенг ишлатиладиган, ижтимоий – маданий кўрсатмалар, қадриятларнинг маълум бир йўналиш мажмуаси, жамият тараққиётида амал қилиб келаётган умуминсоний маданиятга қарши бўлган қадриятлар комплексини англатувчи тушунчадир. ХХ аср 60 – 70 йилларида контрмаданият тушунчаси “исёнчи” (ғалаёнчи) ижтимоий гурухлар ва талабалар қатламларининг, турли туман “коммуна”ларнинг ўзига хос идеалогияни талқини сифаида шаклланди. Контрмаданият маданиятни қопол равишда, инжиқлик билан рад этсада, у бу даврда мешчанлик, худбинликларнинг стихияли исёни, “оммавий жамият”, “оммавий маданият” қадрият ва йўналишларининг технократик варианти сифатида акс эттиради

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling