Маданият социологияси
Афсоналар ва рамзий белгилар
Download 1.14 Mb.
|
Маданият социологияси 1 УМК
Афсоналар ва рамзий белгилар
Афсонавий тимсоллар, юқорида айтилгани каби, киши эътиборини бирон нарсага қаратиш учун ёки бирон нарсани акс эттириш учун ишлатилмайди. Улар умуман бошқа маъно ва мазмунга эга б о ииб , чинмаънодаги тимсоллардан кўра бошқача шаклда намоён бўлади. Агарда тимсолларга э ътибор берсак, унда “сиймо” (ташқи олам, жисм) билан “ғоя” (ички олам)нинг ўзаро алоқасидан ноаниқ нарса пайдо бўлганини кўришимиз мумкин. Айнан шу ноаниқ нарса иккинчи бобда айтиб ўтилган “олдинга етакловчи (репрезентиатив) маданият”нинг бир кўринишидир. Биз “олдинга етакловчи маданияфъни ўзига хос бўлган ғоялар, дунёқарашлар, турли фикрлар йиғиндиси, улар натижасида кишиларнинг фикрлаш тарзи ўзгаради ва улар омма томонидан, жамият томонидан айрим вазиятларда фаол, айрим вазиятларда эса нофаол тарзда қабул қилиб олинадиган ҳодиса, деб баҳолаган эдик. Янгилик яратувчи, жараён сари етакловчи бундай маданият шакЖи жамиятни яратмаса-да, ҳеч бўлмаганда, жамият билан бирикиб, ягоналикни ташкил қилади. Яъни жамият билан маданиятнинг ўзаро боғлиқлиги, ягоналиги, икки яримнинг бир бутун ҳолатга келишини билдиради. Замонавий жамиятларда тимсоллар ҳеч қачон ўзи тасвирлаётган буюмлами ёки соҳаларни (масалан, сиёсий соҳа, соғлиқни сақлаш соҳаси ва ҳоказо) айнан тасвирламайди, балки уламинг мазмунини билдиришга ҳаракат қилади. Айрим вазиятларда маросимлар диний культларнинг бир элементи сифатида ҳам тушунилади. Маросимларни тадқиқ қилувчи этнограф ва антрополог олимлар эса, ўз навбатида, исташса-исташмаса, анъанавий жамиятларнинг асоси бўлмиш диний култларга дуч келишади. Натижада маросимлар ўрганилиши жараёнида диний култлар ҳам ўрганилади ва маросимлар диний култламинг бир қисми, элементи сифатида қабул қилинади. Маросимларни чуқур таҳлил қилиб ўрганган антрополог ва этнограф сингари социолог олимлар нисбатан кам учрайди. Маросимлар ҳақидаги маълумотлар социолог олимлар: Г.Зиммель ва И.Гоффман асарларида кўпроқ учрайди. Лекин бу маълумот китобхонда култлар, маросимлар ва расм-русмлар замонавий жамиятларда учрамайди, деган фикрни уйғотмаслиги лозим. Маросимлами амалга ошириш учун ёки маросим расм-русмларига риоя қилиш учун “нариги дунёга” ишониш шарт эмас. Маросимлар тимсоллар ва тимсоллар тизими мавжуд бўлган ҳамда шу тимсоллар тизими билан ҳисоблашиладиган барча жамиятларда мавжуд. Афсоналар фантастик тасаввурлар йиғиндиси эмас. Улар реал, ҳақиқийдир. Чунки улар ҳақиқий, реал воқеликка таъсир кўрсата олади ва уни ижобий ёки салбий томонга ўзгартира олади. Албатта, биз ҳар қандай жамиятни ёки тарихий даврни шу давр руҳияти билан суғорилган афсонага асосланмаган, фақатгина илмий ёндашган ҳолатда баҳолашимиз мумкин. Лекин у ҳолда биз шу давр ҳақида ҳақиқий, чин маълумотларга эга бўла олмаймиз. Масалан, Қадимги Грециянинг ижтимоий тузумини фақатгина илмий жиҳатдан ёндашиб ўргансак, биз грекларнинг ҳақиқий ҳаётини, дунёқарашини ва тарихини тўлиқ ва то;ғри тушуна олмай қолишимиз мумкин бўлади. Афсона мавҳумлик эмас, у фақатгина фикр маҳсули ҳам эмас. Афсона бу ўйлаб топилган нарса ҳам эмас, балки у энг ёрқин ва чин ҳақиқатнинг ўзгинасидир. Масалан, бизнинг таомга бўлган муносабатимиз мавҳум, бизнинг таомга нисбатан бўлган истак ва хоҳишимиз ҳам мавҳум. Бизнинг овқатланиш ва қоринимизни тўйдириш эҳтиёжимиз эса мавҳум эмас, албатта. Демак, таомга бўлган муносабат мавҳум, лекин унга нисбатан бўлган эҳтиёж конкрет ва реалдир. Юқорида билдирилган фикрлардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, афсона бу аниқ ва равшан бўлган ҳақиқий воқеликдир. У ҳис қилинадиган, ашёвий, жисмоний реал бўлган, аниқ ва конкрет фикрлар йиғиндисидир. Бу фикрлар йиғиндиси асло мавҳум эмас. Улар, аксинча, ўз ҳақиқатига, қонун-қоидасига ва тизимига эгадир. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling