Маданият социологияси


Француз олими Клод Леви Стросснинг такидлашича маросимлар доим маюслик ва сеҳрловчи хусусиятларга эга бўлади


Download 1.14 Mb.
bet44/86
Sana06.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1333151
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   86
Bog'liq
Маданият социологияси 1 УМК

Француз олими Клод Леви Стросснинг такидлашича маросимлар доим маюслик ва сеҳрловчи хусусиятларга эга бўлади.11
Маросим ижтимоий ва маиший ҳаётдаги муҳим ҳодисаларни нишонлаш шаклидир. Тарихан маросим диний тизимларда вужудга келган. Уларда индивиднинг ижтимоий тизим билан алоқалари ифодаланган. Ҳозирги жамиятда маросим, асосан, маиший турмуш, сиёсий, ижтимоий тизимлар ҳаётида намоён бўлади.
Маросим таркиби, одатда, тимсолий ҳаракатларнинг қатъий белгиланган пайдарпайлигидан иборат бўлиб, рақслар, қўшиқлар, расмлар, предметлар, матнлардан ташкил топади. Маросимнинг қуйидаги асосий турлари мавжуд: диний маросим, фуқаролик маросимлари, этник маросимлар, сиёсий маросимлар ва ҳоказо.
Маросим турлари кўпинча бир-бири билан қўшилиб, аралашиб кетади. Маросим ўзининг дастлабки функсияларидан ташқари, қўшимча функсиялами ҳам бажара бошлаган. Лекин маросим ҳамиша расмий жараён ҳисобланган. Уни ўтказаётган индивид учун ҳеч қачон том маънода қадрли бўлмайди, у фақат “киши кўзига” ўтказилади. Яъни кундалик ҳаётда “маросим” атамаси чин маънода қадрли кучга эга эмас. Маросимлар кундалик ҳаётимизнинг катта қисмини эгаллаган бўлса-да, уламинг камдан-ками бизнинг ҳис-ҳаяжон ва ташвишларимиз билан боғлиқ бўлади. Кишиларинг кундалик ва маиший ҳаётидаги ўзаро алоқалари маросимлашганлик кўринишига эга
Маросимни ижобий ёки салбий хусусиятга эга, деб уни иккига ажра тиш-жудда қийин масала. Қачонки ахолқийлик чегарасидан чиқмаган мулозаматни ҳамда сохталик ва иккиюзламачиликни бир-биридан ажратиб бўлмас экан, унда маросимнинг ижобий ёки салбий хусусияти ҳақида фикр юритишнинг ўзи ноўриндир.
Маросимчилик ва урфчиликни уч хил маънода тушунса бўлади: биринчидан, маросимчилик кундалик ҳаётда шахслараро амалга ошириладиган мулоқотнинг асосий принсипи, қоидаси сифатида баҳоланади; иккинчидан, маросимчиликка мослаша олувчанлик (адаптациялашувчанлик) шакли сифатида Тараққиёт бор экан, вақт олдинга қараб юрар экан, ҳамиша ривожланиш сари интилиш ва эски расм-русмчиликдан воз кечиш керак. Чунки эскириб қолган анъаналаминг доимий бажарилиб келиниши жамият аъзоларини ортиқча қийнаб қўйиши мумкин. Шуни унутмаслик керакки, ҳар қандай расм-русумлар ва маросимлар ижтимоий ҳаётни енгиллаштириш учун яратилади. Улар бир неча йиллар давомида вақт синовидан ўтиб, инсонлар ҳаётини енгиллаштириш учун хизмат қилиши исботлангандан сўнггина, барча талабларга жавоб бера олгандан сўнггина жамият ҳаётига ва аъзоларига сингдирилади.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling