Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 264-сон қарорида 63 турдаги тўгараклар ташкил қилиш белгиланган.
Вилоятдаги 80 та маданият марказларининг ҳар бирида ташкил қилинган мусиқа ва санъат йўналишидаги тўгараклар таҳлил килингганда, Қўшрабод, Оқдарё ва Пайариқ туманларида бор йўғи
8-10 турдаги тўгараклар ташкил қилинганлиги аниқланди.
Марказларда ёшлар қамрови бор-йўғи 12 % ни ташкил этиб, бу кўрсаткич Жомбой, Пахтачи ва Қўшработ туманларида жуда паст.
Бугунги кунда, вилоятда фаолият кўрсатиб келаётган 80 та маданият марказларининг 46 таси ёки 57 фоизи талаб даражасида эмас, шундан 18 таси капитал таъмирга, 10 таси жорий таъмирга ва 18 таси ўз биносига эга эмас.
- Самарқанд туманида 3 та 4-сон “Арабхона” (3-сектор), 5-сон “Жўйисой” (3-сектор), 3-сон “Хўжа Аҳрори Вали” (1-сектор); Ургут тумани 1-сон (4-сектор) ва 4-сон (3-сектор): Булунғур тумани 4-сон “Қиршоди” (2-сектор), 5-сон “Нурли йўл” (1-сектор); Пастдарғом тумани 4-сон “Чандир”(4-сектор); Самарқанд шаҳар 8-сон “Махсус кўзи ожизлар маданият маркази” (1-сектор); Иштихон тумани 2-сон “Имконияти чекланганлар маданият маркази” (3-сектор); Каттақўрғон тумани 3-сон “Сувомбори” (3-сектор); Нарпай тумани 1-сон (4-сектор); Нуробод тумани 1-сон “Марказий” (1 сектор); Пайариқ тумани 7-сон “Тўполос” (3-сектор); Пахтачи тумани 6-сон “Зарафшон” (2 сектор); Қўшрабод тумани 1-сон “Марказий” (4-сектор); Тойлоқ тумани 3-сон (1-сектор)ларида маданият марказлари капитал таъмирга муҳтож;
- Ургут туманидан 3-сон “Қуйи Алгар” (1-сектор), 9-сон “Оқ мачит” (1-сектор); Самарқанд шахридаги 7-сон “Махсус имконият чекланган кар-соқовлар маданият маркази” (3 сектор); Каттақўрғон шахар 3-сон (1-сектор); Булунғур тумани 3-сон “Мингчинор” (1-сектор); Жомбой тумани 3-сон “Кўкгумбаз” (2-сектор); Иштихон тумани 7-сон “Халқобод” (1 сектор); Оқдарё тумани 1-сон “Марказий” (3-сектор); Пахтачи тумани 5-сон “Чаман” (2-сектор)лардаги маданият марказлари жорий таъмирга муҳтож.
Do'stlaringiz bilan baham: |