Маданиятшунослик фанидан маърузалар матни биринчи боб маданият назарияси


Download 423 Kb.
bet41/85
Sana07.02.2023
Hajmi423 Kb.
#1175217
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   85
Bog'liq
маданиятшунослик1

Меъморчилик. Ўзбекистоннинг азалдан ўтроқлашган аҳолиси меъморчилик, амалий ҳамда тасвирий санъат борасида кўп мерос қолдирди. Биз юқорида Хоразмдаги Тупроққалъанинг маданий босқичи тўғрисида қисқа тўхталган эдик. Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудлари ҳам, худди Хоразмдаги Тупроққалъа сингари, қадимги давр меъморчилиги ва санъати тўғрисида тўлақонли маълумот беради. Жумладан, Термиздаги меъморчилик ёдгорликлари, тасвирий ва амалий санъат намуналари шундан далолат беради. Маданий жараённинг бу кўринишлари пайдо бўлишига, шубҳасиз, ижтимоий-сиёсий жараёнлар асосий сабаб бўлди.
Милоддан олдинги II асрда Юнон-Бақтрия шоҳи Деметрий Амударё қирғоғида шаҳар барпо қилди. Чунки Амударёнинг кечуви азалдан айнан шу ерда жойлашган эди. Натижада шаҳар дастлаб Дермед номини олди ва аста-секин Термизга айланди (Дермед-Термед-Термез). Термиз шаҳри барпо бўлгандан буён икки минг йилдан кўпроқ вақт давомида мазкур ҳудуд ҳар жиҳатдан ривожланиб борди. Археологик тадқиқотлар бу шаҳарнинг Кушон империяси давридаги тузилишини тасаввур қилишга имкон беради.
Термиз айнан Кушонлар даврида тезлик билан ривожланиб борди. Шаҳарнинг умумий майдони 500 гектарни ташкил қиларди. Шаҳарнинг маркази ҳарбий қўрғон бўлиб хизмат қилган. Шу қўрғондан бошлаб бир томонда савдо-ҳунармандчилик дўконлари, иккинчи томонда ибодатхоналар қурила бошлайди. Мил.ав. II асрдан бошлаб Ҳиндистондан кириб келган буддавийлик бу шаҳардаги диний маданий муҳитни белгилаб берди. Чингизтепа, Қоратепадаги будда ибодатхоналари шундан далолат беради. Шаҳар ўртасидан катта анҳор кесиб ўтган. Бу анҳор аҳолини сув билан таъминлаган. Термиз савдо йўли устида бўлиб, Сўғд, Хитой Помирга борадиган карвонлар шу ердан ўтган. Амударёнинг кечуви эса Бақтриянинг асосий шаҳри Балхга олиб борган.
Далварзин тепадаги Чағониён шаҳри ҳам меъморчилик жиҳатдан деярли кўҳна Термиз шаҳрининг меъморчилигига ўхшайди. Кўп қиррали ҳарбий қалъа тепалик устига қурилган. Жануб томондан шаҳар майдони туташади. Майдон мустаҳкам деворлар билан ўралган бўлиб, атрофи, худди ҳарбий қалъа атрофида бўлгани сингари, ҳандақ билан ўралган.
Милодий I-III асрларда қадимий Ўзбекистон ҳудудида шаҳарларнинг бунчалик тез ривож топгани ва савдо, ҳунармандчилик, ҳарбий-маъмурий тузилмага эътибор берилгани ҳарбий меъморчиликни юзага келтирди. Қадимий иншоотларнинг қолдиқлари шундан далолат беради.
Меъморчиликнинг ривож топиши натижасида қурилиш материаллари ҳам такомиллашди. Сўғд, Хоразм, Бақтриядаги иншоотларда фойдаланилган квадрат шаклдаги ғишт қурилиш материалларининг такомиллашувига хизмат қилди ва меъморчилик янги босқичга кўтарилди. Яна шуниси диққатга сазоворки, ғиштларнинг бир қисмида тамғалар босилган. Хоразм (Жонбосқалъа, Тупроққалъа), Бақтрия (Термиз, Айритом, Хонақоҳтепа), Марғиёнадаги қурилиш ғиштларида шундай тамғалар учрайди. Олимларнинг тахмин қилишларича, бу тамғалар маълум бир қабилага тегишли бўлиб, қабилалар ҳисоб-китоб олиб боришлари учун ёки қайси ҳунармандчилик устаҳонасига тегишли эканини кўрсатиш учун ҳам фойдаланганлар.
Ўрта Осиёнинг турли ҳудудларидаги иншоотлар меъморчилиги ўзига хос. Айниқса, Хоразмдаги Қўйқирилган қалъадаги иншоотнинг (мил. ав. III аср) тузилиши диққатга сазовор. Бу иншоот думлоқ шаклда қурилган, 42 метрли цилиндр шаклидаги бино ўртада. Бинонинг биринчи қавати бутун сақланган. Тахминларга кўра, Қўйқирилган қалъа дафн одатлари билан ё фазовий жисмлар культини ўзида намоён этади ёки Хоразм шоҳларининг сулолалари культи билан боғлиқ муҳим сиёсий марказни гавдалантиради.
Умуман, Қўйқирилган қалъа бу ерда жуда қадимги вақтлардаёқ меъморчилик юксак ривожланганлигини кўрсатади, шунингдек, катта ибодатхона хўжалиги манзарасини акс эттиради. Ибодатхона билан бир қаторда устаҳоналар, яшаш уйлари, омборхоналар, ҳам бор. Ўзига хос кичик «шаҳарча» кўринишидаги бу қалъада ҳаёт Ўрта Осиё аҳолисининг юксак турмуш тарзини кўрсатади.

Download 423 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling