Маданиятшунослик фанидан маърузалар матни биринчи боб маданият назарияси


Download 423 Kb.
bet44/85
Sana07.02.2023
Hajmi423 Kb.
#1175217
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   85
Bog'liq
маданиятшунослик1

«Авесто»даври маданияти. «Авесто» Ўрта Осиё тарихидагина эмас, балки дунё маданияти тарихида муҳим воқеадир. «Авесто» тўғрисида сўз кетганда, албатта, Зардушт шахси ва у яратган таълимот тўғрисида сўз кетади. Зардуштгача ҳам Авесто таълимоти бор эди. Лекин Зардуштнинг сайъ-ҳаракати билан «Авесто» қудратли таълимотга айланади.
«Авесто» Зардушт номи билан боғланар экан, бу ноёб асар бир даврнинг маҳсули эмаслигини ҳам таъкидламоқ даркор. «Авесто» бир неча асрлар давомида шаклланиб, яхлит асар ҳолига келган. Бу жараён дунё маданияти тарихида синовлардан ўтган тажриба бўлиб, «Авесто» ана шу тажрибанинг илк маҳсулларидан биридир. Шарқда бу жараённинг ноёб намуналари кузатилади. Қадимги Хитойдаги фалсафий рисолалар, Библия ҳам шаклланганда, ана шу йўлни - асрлар йўлини босиб ўтган. Айни пайтда бу жараён «Авесто»нинг асрлар оша маълум ва машҳур бўлганини яна бир бор тасдиқлайди.
«Авесто»нинг маълум ва машҳурлиги Берунийнинг «Ўтмиш асрлардан қолган ёдгорликлар» (ХI аср), Табарийнинг «Тарихи Табарий» (Х аср) каби асарларида ҳам баён қилинган. Берунийнинг ёзишича, «Авесто»нинг қўлёзмаси ўн икки минг молнинг терисига олтин ҳарфлар билан ёзилган экан. Искандар Эронга бостириб келгач, бу асарнинг Эрон подшолари хазинасида сақланаётган энг нодир нусхаларини олиб, тиб ва астрономияга оид қисмларини хаттотларга кўчиртириб, қолган қисмини катта гулхан ёқиб, ёндириб юборган. Кўчиртирган қисмларини юнон тилига таржима қилдирган. Сосонийлар сулоласининг илк ҳукмдори Ардашер Бобак Хирбадан номли донишмандга «Авесто»ни қайта тиклаш вазифасини топширади. Хирбадан бир қанча зардшутийликка эътиқод қилувчи уламолар билан бирга асарни қайта ёзиб олиб, қайтадан тартиб беради. Шопур II даврида Озарбод Мехросин «Авесто»нинг пароканда қисмларини тўплаб, асардаги кўплаб номлар, атамаларни шарҳлаб, «Занд Авесто» номли китоб яратади. «Занд Авесто»ни бу улкан асарнинг шарҳи деб айтиш мумкин.
«Авесто»нинг энг қадимий қатлами Гоҳларни Зардуштнинг ўзи ёзган, деб айтилади. Гоҳлар (оврупоча - гатлар) - диний қасида, муножот демакдир. Асарнинг энг қадимий қатламига кўра шундай хулоса чиқариш мумкинки, зардуштийлик уруғчилик жамиятида - ҳукмрон табақа пайдо бўлган даврда шакллана бошлаган. Жамиятнинг кейинги босқичларида яна ҳам ривож топди. Айниқса, Сосонийлар (мил. III-VI асрлар) сулоласи даврида янгича кўринишда пайдо бўлди. Лекин қандай бўлмасин, Зардуштнинг таълимоти ўз моҳиятини сақлаб, янада мукаммаллашди. Яна шуни таъкидлаш керакки, «Авесто»нинг энг қадимий қатлами Гоҳлар ва Яштлар нотиқлик санъати босқичининг илк даврида юзага келган. Нотиқлик санъати, айниқса, ғоявий курашлар маҳсули сифатида юқори чўққига кўтарилганини эътироф этсак, Зардушт ўз давридаги коҳинлар ҳаракатига ва эски культларга қарши чиққани, шу асосда ўз таълимотини яратгани янада ойдинлашади. Зотан, ғоявий кураш жамиятдаги икки қарама-қарши кучлар ўртасидаги курашнинг натижаси сифатида юзага чиқади.

Download 423 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling