Ўзбекистон пиллачилигининг ривожланиш тарихи ва унинг асосчилари


Download 21.13 Kb.
Sana16.06.2023
Hajmi21.13 Kb.
#1495233
Bog'liq
Pillachilik


Ўзбекистон пиллачилигининг ривожланиш тарихи ва унинг асосчилари
Таянч иборалар: ипакчилик, табиий ипак, пилла, ипак хом ашёси, газлама, ипак қуртининг турлари, ингичка тола, тут дарахти, тут барги
Милоддан аввалги II асрда пиллачилик Кореяга ва у ердан эса IV асрда Японияга, Эронга ва Ўрта Осиёга ҳам ўтди. Қайси мамлакат бўлмасин, бу мавжудотни ўз чегарасидан ташқарига олиб чиқиб кетишларига қарши қўйилган барча чораларга қарамай, пиллачилик турли йўллар билан секинаста бошқа давлатларга ҳам тарқала бошлади.
VI асрда Византия императори Юстиниан бир қанча кишини ипак қурти тухумини олиб келиш учун жосус сифатида Хитойга жўнатади. Икки дарвеш (роҳиб) ипак қурти тухумини махсус ишланган хасса ичига яширган ҳолда Хўтандан Юнонистонга олиб боради ва тезда империяга ипакчилик тарқалади.
Пиллачилик Туркияда ҳам VI асрда ривожлана борганлиги ҳақида маълумотлар бор. А.Мироновнинг (1931) ёзишича, VI асрда Фарғонага, келган икки киши ўзи билан бирга у ердан ипак қурти уруғи ва пилла олиб, Константинополга кетади. У ердан пиллачилик Жанубий Оврўпа ва Кичик Осиё мамлакатларига тарқалади.
А.Тихомиров Европада «серикум» (яъни «ипак») атамасининг келиб чиқишини ҳам Хитой сўз ўзаги «сир» дан олинган деб ҳисоблайди. Дарвоқе, инглизча «серико» (серикалраль) сўзи «ипакчилик» демакдир. Ўз-ўзидан маълумки, серицин (ипакнинг елим моддаси) сўзи ҳам ўша терминлар билан боғлиқ. Ипак қурти шу тариқа Юнонистондан Мисрга ва у ердан арабларга. VII асрга келиб эса Африканинг шимолий қирғоқларига етиб боради. Пиллачилик секин-аста Европа қитъасига ҳам ўтди. Бу ҳунар VII асрда Мисрдан Испанияга, у ердан X асрда Германияга, XIII асрда Грециядан Италияга, XIV асрда Франция. Швейцария, Бельгия, XV асрда Австрия, Венгрия мамлакатларига таркалади. (Трудов, 1942).
«Ғарбий Европага пиллачиликнинг тарқалишида арабларнииг катта ҳиссаси бўлган», - деб ёзади А.Тихомиров. Улар ўша босиб олган жойларда бу касбни тарқатди. Европа мамлакатлари ичида пиллачилик айниқса Италияда яхши ривож топди. XVIII асрнинг 60-йилларида Италия ҳар йили 40 минг тонна атрофида тирик пилла тайёрлаб, Хитойдан (140 минг тонна) кейин иккинчи ўринни эгаллаган А.Тихомиров» «Италиянинг бошқа мамлакатлардан олаётган кумуш ва тилла бойликлари у ишлаб чиқараётган ипак шарофатидандир», - ёзади.
Францияда Генрих IV давридан бошлаб пиллачилик давлат аҳамиятига молик иш деб қаралди. XVIII асрнинг 50-йилларида ҳар йили 26 минг тоннадан пилла тайёрланган.
Кавказ республикалари пиллачилиги тарихи ҳам узоқ ўтмишга эга, лекин бунга оид маълумотлар жуда кам. Тарихий манбалардан маълум бўлишича у ерга пиллачилик V асрда кириб келди. Фақат XIV асрга келиб бироз ривожланди. У ширвон, Грузия, Қорабоғ ва Лезгистонда кенг тарқалди. Шемаха Кавказ орти мамлакатлари пиллачиликнинг маркази эди. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, пиллачилик Европа ва Америка мамлакатларига нисбатан Осиё мамлакатлари - Хитой, Япония, Корея, Ўрта Осиё, Афғонистон ва Эрон каби мамлакатларда яхши ривож топди. Ўрта Осиё пиллачилиги тўғрисида қатор афсона, ривоят ва тарихий манбалар мавжуд. Бир манбада бу ерда пиллачилик билан милоддан аввалги II - IV асрлардаёқ шуғулланилган дейилса, бошқасида бу ҳунар IV-VI асрларда пайдо бўлган деб кўрсатилади.
Ўрта Осиёнинг пиллачилик маркази ўтмишда Фарғона водийси ҳисобланган. Бунинг исботи сифатида у жойларнинг табиий шароити ипак қурти учун қулайлиги, тутзорлар барпо қилиш учун суғориладиган ерларнинг мавжудлиги, халқнинг ўтроқ ҳолда яшаши каби далилларни келтириш кифоядир.
Тарихий манбалардан маълум бўлишича, Хоразм воҳаси ўтмишда пиллачилик марказларидан бири бўлган. Географ илим Мақгидий (940-985) у ерда X асрлардаёқ ривожланган пиллачилик ҳунармандчилигининг мавжуд бўлганлигини ёзади. География луғатини тузган машҳур саиёҳ Ёқут Ҳамавий Хоразмда кўплаб тут дарахтлари ўстирилганлиги ва пиллачилик-ипакчилик ишларининг ривожланганлиги ҳақида ёзади, Демак Марғилон, Наманган, Андижон, Қўқон, Хўжанд, Хива, Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Чимкент шаҳарлари ва унинг атрофидаги вилоятлар жуда қадим замонлардаёқ пиллачилик ва ҳар хил ипакли матолар тайёрлаш билап машҳур бўлган.
Бинобарин, Ўрта Осиёда пиллачилик ҳунарининг ҳам бошқа соҳалар каби ўз қчнун-қоидалари рисоласи (касб-хунар устави) бўлар эди. Рисолада ўша касбни юритиш йўли, келиб чиқиши, динга муносабати каби масалалар ёритилган. У ерда ҳам Ўрта Осиёга пиллачилик ҳунарининг маркази Фарғона водийси бўлганлиги қайд этилган.
Тут ипак қуртини кўпайтиришнинг амалий вазифалари, қурт пилла ва капалакнинг ташқи-морфологик ва ички - анатомик тузилиш хусусиятларини билишни талаб этади; морфологик белгилари бир зот қуртни, иккинчи зот қуртдан фарқ қилишга, қурт ёшини аниқлашга, пиллаларнинг амалий сифатини баҳолашга ва бошқаларга имкон беради. Ипак қуртининг ички тузилишини билиш бирор орган организмнинг ҳаёт фаолиятида қандай роль ўйнашини, бу органларнинг ҳолати ва ривожланиши ипак қуртининг маҳсулдорлигида пиллаларнинг вазнида, хом ипакнинг технологик хусусиятларида, метаморфоз ва пўст ташлаш жараёнларининг ўтишида ва бошқаларда қандай акс этишини тушунишга имконият беради. Биология фани тут ипак қуртининг тузилииш ва ҳаётини ўрганишда кўп ишлар қилди.
Мальпиги, Версоп, Ломбарди, Пайо ва бошқа чет эл олимларининг ишлари жуда машҳурдир.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

  1. Ахмедов.Н, И.Эльмурадова – Тутоводство, Тошкент, 2006. Ўқув қўлланма, 35 бет

  2. Рахмонбердиев.К, М.Хиббимов – Тутни қаламчадан ўстириш, Тошкент. 2008. услубий қўлланма, 99 бет

  3. Ахмедов Н, Муродов С – Ипакчилик асослари, Тошкент, 1998 й Дарслик, 2007 бет

  4. Ахмедов Н. – Ипак қурти экологияси ва боқиш агротехникаси, Тошкент, 2014 йил. Дарслик. 180 бет

Download 21.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling