Маданиятшунослик фанидан маърузалар матни биринчи боб маданият назарияси


Download 423 Kb.
bet64/85
Sana07.02.2023
Hajmi423 Kb.
#1175217
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   85
Bog'liq
маданиятшунослик1

Бадиий маданият. XVI асрдан бошлаб Ўрта Осиё ҳудудида Бухоро, Хива ва кейинчалик Қўқон хонликларини барпо этилиши хонликдаги халқлар санъатининг кейинги тараққиётига ўз таъсирини кўрсатди. Бунда ҳар бир хонликда санъат маҳаллий ижтимоий, этник хусусиятлар, географик муҳит, маҳаллий мактаб йўналишида, анъаналарга кўра ривожланди. XVIII аср охири - XIX аср биринчи ярмида бадиий маданият марказлари Мовароуннаҳрда (Бухоро, Самарқанд), Хоразмда (Хива) ва Фарғона водийсида (Қўқон, Андижон, Наманган) қарор топди.
Меъморчилик. Меъморчилик тараққиётида тўртта давр кўзга ташланади.
Биринчиси - XVI асрнинг бошидан 60-йилларигача бўлган давр. Унинг хусусияти шундан иборатки, темурийлар даври анъанасини давом эттиришга ҳаракат қилинди. Хусусан, пойтахт Бухорога кўчирилиши муносабати билан унинг бош майдонида Калон масжиди (1514), унинг қаршисида эса Мири Араб мадрасаси бунёд этилди. (1535/36). Маҳалла гузарлари қўйнида Хожа Зайниддин хонақоҳи ва баланд масжид қурилган.
Иккинчи давр - XVI асрнинг 60-йилларидан шу асрнинг охиригача бўлган давр. Унда Абдуллаҳон ҳукмдорлиги вақтида давлат ҳоқимияти мустаҳкамланиши муносабати билан қурилиш ва меъморчилик юксалган. Айниқса, Бухоро ва унинг атрофида кенг қурилиш ишлари олиб борилган. Бухорода ўз таркибига Модарихон мадрасаси (1566) ва Абдуллаҳон мадрасалари (1588-90)ни бирлаштирган Қўш мадраса мажмуаси, Говкушон мадрасаси (1570) олдида майдон ва Хожа масжиди (1598) қурилди. Шаҳарнинг бош савдо йўли четларида расталар, марказий бозор бунёд этилди. Рабоднинг Шарқий қисмида йирик Кўкалдош мадрасаси (1568-1569), шаҳар четидаги Намозгоҳ масжиди қайта қурилди. Шунингдек, Абдуллаҳон даврида мамлакатда 1000 дан ортиқ работ ва сардоба, кўплаб масжид, мадраса, кўприк, сув омборлари қурилган. Хусусан, шундай сув омбори қолдиқларидан бири Нурота тумани марказидан 65 км Шарқда, эски Оқчоб қишлоғи яқинидаги Бекларсой дарасида ҳозиргача сақланиб қолган. XVI асарда ушбу тўғон ёрдамида 1,2 минг гектар ер майдони суғорилган. Абдуллаҳон даврида қурилиш ишлари нафақат Бухоро воҳаси, балки Самарқанд, Тошкент, Балҳ ва бошқа шаҳарларда ҳам кенг кўламда олиб борилган.
Учинчи давр - XVII асрда йирик меъморий мажмуалар қурилиши давом эттирилди. Бухорода Лабиҳовуз (1619-1622) Нодир девонбеги мадраса ва хонақоҳи қурилиши якунланди. Айниқса, Самарқанд ҳоқими Ялангтўшбий баҳодирнинг ободончилик, қурилиш ишлари соҳасидаги фаолияти эътиборга сазовор. У ўз маблағлари ҳисобига Регистон майдонида Шердор мадраса (1619-36), Улуғбек даврида бунёд этилган. Мирзойи карвонсаройи ўрнида Тиллакори мадрасасини қурдирган (1641-46). Тиллакори мадрасасидан жоме масжиди ва мадраса сифатида фойдаланилган. Масжид безагида бошқа бир обида қурилишига етадиган миқдорда олтин сарфлангани учун «тиллакори» (тилладан ишлов берилган) деб аталган.
Тўртинчи давр - XVIII аср охири - XIX асрлар меъморчилиги. Бу давр меъморий обидалари Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида сақланиб қолган. Бу давр ўзидан ажойиб шаҳарсозлик ансамбли - Хивани қолдирди. Унинг обидалари айнан шу вақтда бунёд этилган. Муҳаммад Амин иноқ (1805), Қутлимурод иноқ (1809), Сайидбой (1842) мадрасалари, Солиҳбий масжиди (1842) ва бошқалар жумласидандир. Оллоқулихон томонидан қурилган Хивадаги Тошҳовли қасри (1832-1841) Хоразм меъморчилигининг ўзига хос услубини ўзида акс эттирган

Download 423 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling