Маданиятшунослик фанидан маърузалар матни биринчи боб маданият назарияси


Download 423 Kb.
bet62/85
Sana07.02.2023
Hajmi423 Kb.
#1175217
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   85
Bog'liq
маданиятшунослик1

Адабий ҳаёт. XVI асрда Самарқанд ва Бухоро мамлакатнинг маданий ва адабий марказлари ҳисобланган. Тарих ва тилшунослик, адабиётшунослик ва суфийликка доир XVI асрда ёзилган ва бизгача етиб келган асарлар ўша даврдаги адабий, фалсафий ва ижтимоий қарашларни ўрганишда катта аҳамиятга эга. Бундай асарлар сирасига Масъуд ибн Усмон Кўҳистонийнинг «Тарихи Абулхайрхоний», номаълум муаллифнинг «Тарихи гузида нусратнома», Абдуллоҳ Насруллоҳийнинг «Зубдат ал-осор», Камолиддин Биноий ва Муҳаммад Солҳининг «Шайбонийнома», Фазлуллох ибн Рўзбехоннинг «Меҳмонномайи Бухоро», Ҳофиз Таниш ал-Бухорийнинг «Абдулланома» Гулбаданбегимнинг «Ҳумоюннома», Муҳаммад Хайдарнинг «Тарихи Рашидий», Бобўрнинг «Бобурнома», Зайниддин Восифийнинг «Бадои ал-вақое», Али Сафий ибн Ҳусайн Воиз Кошифийнинг «Рашаҳат айн ул ҳаёт» кабиларни киритиш мумкин.
Ҳофиз Кўҳакий (1490-1584) Улуғбекнинг шогирди Али Қушчининг авлодидан бўлиб, шайбонийлар даврининг етук тарихчиси, мантиқ, фиқҳ, калом илмидаги олими бўлган. Унинг «Тарихи али Чингиз» («Чингизхон ва унинг авлодлари тарихи»), «Шарҳи одобул ал-мунозара» («Одоб ва аҳлоқ тўғрисида мунозара» китобига шарҳ), «Фавоид зиёия» («Мунаввар фойдалар») каби асарлари маълум.
XVI асрнинг иккинчи ярмида Бухорода кўплаб адиблар, шоирлар бўлиб, улар орасида форсигўй шоир Абдураҳмон Мушфиқий ажралиб туради. Ҳажвий шоир сифатида шуҳрат қозонган. Мушфиқий Абдуллаҳоннинг сарой шоири бўлгани учун унга аталган кўплаб мадҳиялари сақланиб қолган. Шайбоний ҳукмдорлар, шаҳзодаларнинг кўплари ҳам шоир бўлишган. Шайбоний, Убайдий, Хоний ва бошқаларнинг шеърлари бизгача етиб келган. Шу даврда ижод этган шоирлардан Мажлисийни қайд этиб ўтиш жоиз. Унинг «Қиссаи Сайфулмулук» достони халқ меҳрини қозонган. Асарда адолат, яхшилик ва эзгулик мадҳ этилган, подшоҳлар адолатга чақирилган, хотин-қизлар хуқуқларини ҳимоя қилиш ғоялари илгари сурилган. Шоир Ибодулла Сайид Подшохожа ибн Абдулваҳҳобхожа ҳам машҳур бўлиб, у Хожа тахаллусида ҳам наср, ҳам назмда ижод қилган.
Бухорода бу даврдаги адабий ҳаёт тўртта асосий тазкира-Мутрибийнинг «Тазкират аш-шуаро», Малеҳо Самарқандийнинг «Музаккир ал-асҳоб», Мулла Содиқ Самарқандийнинг «Риёз аш-шуаро» ва Нурмуҳаммад Насафийнинг «Мазҳар ал-мусаннифин»ларни яратилиши билан эътиборга молик.
Турди Фарғоний, Мулла Мастий Охундий ва бошқалар шу давр адабиётида прогрессив роль ўйнадилар. Уларнинг ғазалларида ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги адолатсизликлар қораланди. Шунингдек, Сайид Насафий ижоди алоҳида ажралиб туради. Унинг «Хайвонотнома»асари машҳур. Шоир ҳайвонлар тимсоли орқали адолатсизлик, порахўрлик, амалдорларнинг кирдикорларини фош этади.
Шоир Мужрим Обид ўзбек ва тожик тилларида ёзилган шеърларидан махсус девон тузган. Булардан ташқари Вола, Шавқий Каттақурғоний Хиромий каби шоирлар ҳам ижод қилишган.

Download 423 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling