Маданиятшунослик фанидан маърузалар матни биринчи боб маданият назарияси


Download 423 Kb.
bet70/85
Sana07.02.2023
Hajmi423 Kb.
#1175217
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   85
Bog'liq
маданиятшунослик1

Техника сўзининг ўзи маҳорат, санъатни англатиб, ишлаб чиқаришга боғлиқ ёки боғлиқ бўлмаган фаолиятни амалга ошириш учун кишилар яратган воситалар йиғиндисини билдиради. Инсонлар жамияти пайдо бўлиши билан амалда техника пайдо бўлди, дастлаб кишининг мехнат фаолиятида ёрдам берувчи мехнат қуроли сифатида, кейин, хар хил мақсадларда ишлатиладиган техниканинг бошқа турлари вужудга келди. Техниканинг хусусиятлари қуйдагилар:
1. Техника сунъий равишда, кишилар томонидан табиатни ўзгартириши натижасида яратилади, олдин онгда идеал яратиладиган лойиҳа, андозалар моддийликда мужассамланади;
2. Техниканинг оммавий хусусияти у аввало, кишиларнинг амалий эҳтиёжлари билан боғлик бўлиб, шу эҳтиёжларни қондиришга хизмат қилади;
3. Техниканинг мухим параметрларидан бири рационаллик хисобланади, маълум жамият доирасида у ёки бу техника қурилмасини маълум қадар тезроқ ишлаб чиқаришга мўлжалланади.
Техника маданиятнинг муҳим ҳодисаси сифатида жа­мият ва табиат ўртасидаги муносабатни таъминлайди, у ижтимоий маданият жараёнининг ажралмас таркибий қисмидир. Техника тараққиёти инсоннинг табиат устидан ҳукмронлик қилишида унинг имкониятларини кенгайтирди, маданий ва ижтимоий ўзгаришларни муқаррар амалга оширади.
Маданиятда техниканинг ўрни хусусида турлича қарашлар мавжуд. Технодетерминистик концепция техникани хар доим инсонга ижобий таъсир кўрсатишини ишончли асослайди. Илмий тараққиёт ва техника ютуқлари инсонга кўплаб сирларни очиб, уни улкан миқдорда моддий бойлик билан таъминлайди. Илмий техника тараққиёти билан боғлиқ барча муаммо ва қарама-қаршиликлар, яъни техник воситаларнинг биосферани халоқатга яқинлаштирувчи таъсири ахборот алоқа даври деб аталувчи инсоният тараққиётининг кейинги босқичида ижобий бартараф қилинишини таъкидлайди. Техникани оптимистик баҳолашда технократик назария катта аҳамиятга эга. Технократия жамиятдаги шундай кучки, у жамиятнинг техник-технология тараққиёти истиқболи хусусидаги илмий башоратида нуфузли илмий хулосаларга таянади.
Европада XVIIIacp охирлариданоқ техниканинг ҳалоқатли таъсири хақида хабарлар тарқала бошлади. Турли фалсафа мактабининг вакиллари техника цивилизацияси, унинг қаттиқ, «темир суръати», бешафқат ва ахлоқсизлигини таъкидлаб, ҳаёт, табиат, инсонга хурматсизлигини қаттиқ танқид қила бошладилар. Улар жамиятда техникага сиғиниш, уни илоҳийлаштириш ҳолати содир бўлаётганига, техника замонавий цивилизациянинг офати бўлажагига ўз эътиборларини қаратдилар. Техника­нинг назоратсиз тараққий этиши экологик муаммоларни туғдиради, ҳарбий саноат комплексларининг кенг ривожланишига сабаб бўлади, оқибатда инсонни техниканинг қулига айлантириб қўяди.
Назариётчиларнинг бир қисми техникага пессимистик назар билан қараб, анъанавий жамиятга қайтишни ягона йўл деб, ҳисоблайди. Бошқалари эса техниканинг агрессивлиги ва муросасизлигини таъқидлаб, инсон бундай шароитда фақат битта усул билан қарши туриши мумкин, яъни кучи етганича техномаданиятнинг парчаланишига ёрдам бериши керак, деб ҳисоблайдилар.
Бироқ, барча муаммо техникага эмас, балки инсоннинг ўзига боғлик. Техника ахлоқий жихатдан мустақил олам эмас, унинг ўрни, аҳамияти ва кучи жамиятнинг қадрият тизимига боғлиқ бўлади. «Техника-инсон» зиддиятларининг бартараф қилиниши янги типдаги инсоннинг шаклланишига боғлик бўлиб, бу маданиятдаги биосферик тамойилларини хисобга олувчи, табиат ва инсон муносабатларини уйғунлаштиришга ҳаракат қилувчи маданиятнинг бош муаммоларни оқилона хал қилишни таъминловчи сифатга эга бўлган янги инсондир.
Био­сферик тамойил Ернинг эволюциясини умумий геологик, биогеник, ижтимоий ва маданий жараён сифатида қарайди, планетанинг коэволюция асосида табиий ва сунъий ҳамкорликда ривожланиши зарурлигини кўрсатади. Бунинг учун омма онгига «биоэтика»ни ин­соннинг артоф-муҳит билан ўзаро муносабатини бутунлик, барқарорлик ва гўзаллик каби қадриятлар асосида белгилаш лозим.
Маданиятдаги биосферик концепция тарафдорлари инсоният маданият таснифини тузганлар. Унда таъкидланишича, инсониятнинг илк босқичларида маданиятнинг турли хил биогеник кўринишлари мавжуд бўлган, кейинчалик «табиат устидан ҳукумронлик қилиш» шиорига таянган холда техногеник мада­ният яратилди. Замонавий одамлар ердаги экология қонунларга асосланиб, турмушлари тақозо қилувчи ноогеник маданиятга ўтадилар. Экологик маданият хозирги замон нивилизациясининг аҳамиятга молик белгиларидан бирига айланиб бормоқда. 1980 йиллардан эътиборан замонамиз илм-фани тобора экологиялашмокада. Дастлабки пайтларда экология хайвонот ва ўсимлик дунёсининг атроф муҳит билан боғлиқлик алоқаларини тадқиқ этган бўлса, сўнгирок бир бутун тарзда Ернинг экотизми, биогенезни, биосферани ўргана бошлади. 1970 йиллардан экология жамият ҳаётидаги жараёнларни ўрганишга киришди. Инсоният жамияти билан уни ўраб турган табиий-иқлимий, социал-маданий муҳитнинг алоқадорлиги муаммоларини ўрганувчи социал экология шаклланди. Экологиянинг табиий ва социал муҳити инсон, унинг генофонди, одамни бугунги оламга мослашиш жараёни хусусиятларини тадқиқ этувчи мустақил тармоғи «инсон экологияси» вужудга келди.
Табиий ва социал, табиий ва сунъий жараёнларнинг ўзаро алоқадорлигини оптималлашувини «экологик маданиятни бошланиши» деб хисоблаш мумкин. Бу инсоният томонидан та­биий ва сунъий икки тизимнинг тенг хуқуқлигини тан олиши демакдир. Айниқса бу қишлоқ хўжалик соҳаси учун ўта аҳамият касб этади. Хозирги замон қишлоқ хўжалиги учун махсулдорлик ва товар ишлаб чиқариш хажми асосий стратегик мақсад эмас, гan экология қонуниятларига мувофиқ табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, атроф муҳитини асрашдан иборат. Caнoaт ишлаб чиқариш учун экологик қонунлар табиат ресурсларига тежамкорлик асосида ёндошиш имкониятини берувчи техника ва технологияни яратишдангина иборат бўлмай айни пайтда, инсоннинг мавжудлиги ва яшаш муҳити-биосферани асраш, қайта тиклашдан иборатдир.
XX аср ўрталаридан фан ва техника тараққиётининг натижаси сифатида катта ахборотлар сиғими, захираси вужудга келди. Оммавий ахборот воситалари (ОАВ)- матбуот, кино, радио, телевидение, компьютер алоқаси замонавий соцмаданият жараёнида салмоқли ўринни эгаллай бошлади. ОАВ ёки бунинг бошқача mass melia деб ном олган тури ахборот узатишдаги каналларнинг кўплиги, тезлиги ва узоқ ишлаши билан улкан хажмдаги ахборотларга эга бўлмоқда. 1940-50 йилларда Г.М. Макмоэн асарларида оммавий коммуникация биринчи марта маданиятнинг янги типи ва кишиларнинг ижтимоий муносабатидаги мутлақо янги тип сифатида таърифланди.Унинг фикрича бу восита инсонларнинг ахборот олишдаги рақобат курашида қудратли кучга айланади.
ОАВ электрон техника ва йўлдош алоқалардан фойдаланиб, кишиларни ижтимоий ҳодисалар ва маданий бойликларни бир вақтда идрок қилишга ундайди. Г.Э. Макмоэн таъкидлаганидек «ҳаммабоп ва омма ёқтирадиган янги дунёвий электрон маданияти» шаклланмоқда. Ҳақиқатдан ҳам замонавий маданиятнинг ҳолисона таҳлил қилинса, маънавий маданият кўпроқ оммавийлик касб этиб бораётгани маълум бўлади.

Download 423 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling