1-мавзу. Фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли Режа
Download 49.04 Kb.
|
1-мавзу (2)
1-мавзу. Фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли Режа: Фалсафа атамасининг келиб чиқиши. Фалсафа шаклланишининг асосий босқичлари. Дунёқарашнинг тузилиши ва тарихий шакллари. Фалсафа фанининг предмети ва функциялари. Ҳозирги даврда миллий фалсафани ривожлантириш муаммолари, унинг халқаро алоқаларни ташкил этишдаги аҳамияти. Агар фалсафа сўзининг келиб чиқиши (этимологияси)га эътибор берсак, унинг юнон тилидаги таржимаси «доноликни севаман» маъносини англатади. Диоген Лаэртский (эрамиз II асри охири - III аср бошлари) сўзларига қараганда, ўзини биринчи марта файласуф деб атаган киши – юнон мутафаккири ва олими Пифагордир. Файласуфларнинг қандай эканликларига таъриф бериб, у шундай деган: «Ҳаёт ўйинга ўхшайди: баъзилар унга мусобақалашгани келса, айримлар савдолашгани, энг бахтлилари эса томоша қилгани келадилар; ҳаётда ҳам худди шундай, баъзилар қуллар каби шуҳрат ва бойликка ўч бўлиб дунёга келади, ваҳоланки файласуфлар - фақат ҳақиқат учун келади»1. Бугунги кунда ҳақиқатни излаш фақат фалсафагагина тааллуқли деган фикрга қўшилиб бўлмайди. Файласуф бўлмасдан ҳам физика, тиббиёт, бадиий ижодда ёки кундалик ҳаётда билим ва ҳақиқатга интилиш мумкин. Бироқ ҳақиқатни онгли излаш айнан фалсафадан бошланган. «Фалсафа нима дегани?» саволга жавоб излаш осон эмас. Ҳар биримиз у ёки бу матн, ё нутқ фалсафий ёҳуд фалсафий эмаслигини ички сезги билан ҳис этамиз. Аммо фалсафага қатъий илмий таъриф бериш жуда мушкул. Бунга уриниб кўришнинг ўзи кифоя. Фалсафага тегишли бўлмаган нарсани аниқлаш осонроқ. Масалан, фалсафа ДНК тузилишини аниқлаш билан шуғулланмайди, дифференциал тенгламаларни ечмайди, кимёвий реакцияларни ўрганмайди, ер қобиғи ҳаракатини тадқиқ этмайди ва ҳоказолар. Агар фанлар, айтайлик, ботаника ёки лингвистика таърифларини оладиган бўлсак, улардаги мавжуд фарқ, одатда, машғулотнинг асл моҳиятига дахл қилмайди. Ҳеч бир ботаник мутахассислиги фанининг мавзуси - ўсимлик олами эканлигига эътироз билдирмайди. Ҳар қандай лингвист ўз фанининг мавзуси - тил эканлигини тасдиқлайди. Фалсафада эса бошқачароқ. Бир файласуфнинг таърифи бошқасиникидан фарқ қилиши мумкин. Фалсафанинг таърифи шу қадар кўп ва турли-туманки, кўпчиликда «Ўзи бир фан тўғрисида гап кетяптимикин ёки йўқми?»2 деган савол туғилиши мумкин. Баъзи фалсафий тизимларда фалсафа олий бош ибтидо ёки биринчи сабаб тўғрисидаги фан деб таърифланади. Масалан, қадимги юнон файласуфи Арасту таълимотида, у «барча мавжудотнинг ибтидоси ва сабаблари тўғрисидаги фан» дейилган бўлса, ўрта осиёлик мутафаккир Абу Али Ибн Сино фалсафани «мутлақ борлиқ тўғрисидаги олий фан» деб таърифлаган. Бошқа йўналишларда фалсафанинг бош сабаби биринчи ибтидоларни билиш эканлиги умуман рад этилади, масалан, ўрта аср илоҳиётчиси ал-Ғаззолий ўзининг «Файласуфларни рад этиш» номли махсус асарини шу мавзуга бағишлаган. «Фалсафа» сўзи (юнончадан phileo (севаман) ва sophia (донишмандлик), яъни «донишмандликни севиш») ни биринчи марта миллоддан аввалги VI асрнинг иккинчи ярмида Пифагор ишлатган. У фақат худоларгина донишманддирлар, одамлар эса донишмандликка интилиши мумкин, яъни донишмандликка қандай яқинлашиш ҳақида мулоҳаза юритилишлари мумкин деб ҳисоблаганди. Одамда мулоҳаза қилиш кобилиятининг ривожланиши ҳақиқатни фалсафий излаш йўллари ва воситаларини белгилаб берар эди. Оламнинг бирламчи асоси ва бирламчи сабабларини, космос тузилишининг ўзига хослигини билишга уриниш маълум маънода фалсафанинг обрўсини «фанлар шоҳи» даражасига кўтарган эди. Фалсафанинг шунингдек, метафизика (юнонча meta ta phusika яъни физикадан кейинги) деб аталиши ҳам бор. «Мета» олд қўшимчаси фалсафанинг табиатни ўрганувчи қолган фанлар «устига қурилган»лигини билдирар эди: қадимги юнонлар табиатни, яъни инсонни ўраб турган табиийликни ўрганишни «физика» деб номлар эдилар. Фалсафа мифологик тасаввурлар бағрида юзага келган. Мифлар (юнонча mythos – сўз, достон, ривоят), яъни ривоятлар қадимги одамларнинг бирламчи дастлабки маънавий маданият шакллари эди. Ривоятлар барча халқлар ҳам бор бўлиб, табиат ва жамиятни тушунишнинг асосий воситалари бўлиб ҳисобланар эди. Космологик (космоснинг, яъни оламнинг келиб чиқиши ҳақидаги) ва космосмологик (космоснинг тузилишига тегишли) ривоятлар олам ва одамнинг келиб чиқиши ҳақидаги; инсон яшаётган дунёнинг қандай тузилганлиги ҳақидаги; эзгулик ва ёмонлик нималиги, одамларнинг ғаму – ташвишлари қаердан келиб чиқади, ўлим нима, ўлимдан сўнг нима бўлади ва ҳ.к. одамдаги фалсафий тасаввурларнинг прообразлари эди. Қадимий одамлар учун ривоятлар ўйлаб чиқарилганидан ва билиш усулигина бўлиб қолмай, улар ҳаётнинг шакли ҳам эди. Ривоятлар яратиш қадимги одамнинг ҳар кунги ҳаётидаги одамлари. Диний ритуаллари маросимлари билан чамбарчас боғланган. Овчилик ва деҳқончилик ритуаллари, бағишлов ва қурбонлик қилиш маросимлари ва мифологик турмуш тарзига хос бўлган бошқа магия ҳаракатлари ҳозирги замон кишиси учун мутлақо рационал бўлиб туюлмайди. Бироқ тарихий равишда мулоҳаза юрилиса ва табиат инсонийлашадиган, инсоннинг ўзи эса ўзини табиатдан айрим кўрмайдиган мифологик онгнинг ўзига хослигини назарга олинса (табиатнинг барча ҳодисалари, маданият буюмлари, одамлар ва худолар ягона бўлиб бирлашиб кетган эдилар), у ҳолда мифологик ишонишлар ва ритуаллар ўз ҳолича изчиллик касб этади. Унинг устига бу ритуал ва маросимлар одамларнинг психик кучларини йўллаб, уларнинг руҳий ва эмоционал кайфиятларини умумийлигини таъминлаб инсон ҳаёти учун фойдали эдилар. Ўзимизни қадимги овчилар ўрнига қўйиб кўрайлик. Овга ёки балиқ тутишга отланар эканмиз, биз барча мумкин бўлган вариантларни ишлаб чиққан ва аниқ режа тузиб олган бўлар эдик. Биздан фарқли равишда қадимги одамлар ритуал рақсга тушган ва худо йўлида қурбонлик қилган бўлар эдилар. Улар ўзларича ҳақ эдилар, чунки овда кўп нарса олдиндан кўриб бўлмаган тасодифга боғлиқ бўлади. Ҳозирги вақтда ҳам воқеаларни аввалдан айтиб бўлмайдиган ҳолларда ирим-сиримлар ўз ўрнида топилади. Айтиш мумкинки, ривоятлар ҳозирда ҳам йўқ бўлиб кетмаган, балки онгимизнинг ажралмас қисми бўлиб қолмоқда. Йигит ўз севгилисининг расмини ўпибқўяр экан, бу ерда рационаллик бор деб айтиб бўлардими? Бизнингча йўқ: бу ҳаракатда қадимий магия элементи мавжуд, ҳозирги замон одами унинг устидан ҳатто кулиши мумкин, бироқ керакли руҳий ҳолатга келтириши учун унинг ўзи бундай ҳаракатни қилиши мумкин. Мифологик тасаввурларнинг кўплаб элементлари фалсафий ва илмий билим элементлари билан қоришган ҳолда оммавий онг таркибида кўплаб учраб туради. Рационал фикрлаш қурилишининг алоҳида элементлари қадимги юнон эпик адабиётида ҳам пайқалади. Маълумки, юнон ривоят, афсоналаридаги қаҳрамонлар худолар билан ҳам, одамлар билан ҳам қарашлик алоқалари билан боғланган эдилар. Ривоят ёки афсона қаҳрамони ярим худо, ярим одам тусида бўлар эди. Масалан, Гомер поэмаларининг қаҳрамонлари (эрамиздан аввалги VII-VI асрлар) одамларга хос ақллиликка эга, одатдаги одамларга хос кечинма ва эмоцияларни намоён қилади. Шу билан бирга, Геракл сингари қаҳрамонларда одамларга хос бўлмаган, ғайритабиий куч мавжуд. Қадимги юнон эпосида қаҳрамонда ажойиб инсоний ақллилик ва худоларга хос магия акс эттирилган бўлади. Қадимги юнон фалсафасининг дастлабки матнлари оламнинг афсонавий тасаввурларини ақлийлик асосида ифодалашга интилган биринчи тажрибалардир. Уларда ривоят элементлари оламнинг келиб чиқиши ва тузилишини тушунтиришда фойдаланилади. Масалан, қадимги файласуфларда сув, олов ва бошқа табиий стихияларни оламнинг бирламчи асослари сифатида қабул қилиниши айнан мифология традицияларни ўзлаштиришдир. Шунга қарамасдан, қадимги Европа фалсафаси доимо ақлга асосланган мулоҳазалар ва баҳолашларга интилиш, оламни тушунтиришга доир билимларни исботлаш ва асослашда рационал схемаларни топишга ҳаракат қилиш билан характерланар эди. Бундай рационал йўналганлик инсоннинг ижтимоий ва маданий ҳаётидаги амалий услублар, ерни ишлар усуллари, техника тараққиёти ва инсонлар орасидаги мулоқот усулларининг мукаммаллашиш шароитлари билан боғлиқ эди. Масалан, қадимги юнон шаҳарларида ҳаётнинг кўплаб ижтимоий-сиёсий муаммолари омма орасида муҳокама қилинар ва бундай муҳокамалар давомида одамлар ўзларининг исботлаш ва асослаш қобилиятларини чархлаб олар эдилар. Илгаридан фалсафа тараққиётида унинг илмий билиш билан алоқадорлиги муҳим роль ўйнаган. Қадимги юнон фалсафаси тараққиёт чўққисига чиққан даврларда-Платон ва Аристотель асарлари фалсафа айнан фалсафа бўлганини, ўз қиёфасига эга бўлганлигини кўрсатадиган далиллардир. Платон геометрик билимларга параллел равишда фалсафий мулоҳазаларга ҳам системавийлик, қатъийлик, исботланганлик хоссаларини киритиш. «донишмандликни севишни» ҳақиқатга, эзгуликка интилиш тарзида аниқлаштирди. Аристотель фалсафа предметига олам келиб чиқишининг бирламчи асослари ва бирламчи сабабларига энг умумийлик, абадийлик ва ўзгармаслиги хоссаларни берди. Бунда фалсафий билимнинг рационаллиги натуралфалсафий масалаларини яъни табиатни билиш масалаларини очишда ўзининг тўла аксини топди. Аристотелча натуралфалсафий билиш методлари инсоннинг нарсаларни ҳиссий қабуллаши ва мантиқий таҳлил қобилиятларига асосланган. Айнан шундай методлар ҳодисаларнинг сабабларини билишга ва табиат қонунларини ифодалашга имкон беради. Аристотель барча билимни назарий фанларга (масалан, геометрия, арифметика, астрономия, физика, биология) ва амалий (масалан, этика, психология риторика, поэтика) ва ижодий фанлар (масалан, ҳунармадлик ва санъат)га бўлади. Шундай қилиб, ривожланган қадимги юнон фалсафаси, мифология элементларини сақлаган ҳолда, табиат ва инсонни исботлаш ва тажриба элементлари билан биргаликда рационал билишга йўналтирди. Ўрта асрларда фалсафа нима деган савол маълум даражада диний мавзуларга боғлиқ бўлиб қолди. Христиан дини, масалан, IV-V асрлардан бошланиб маъжусийлик маданияти ва қадимги юнонларнинг мифологиясидан воз кечишга ҳаракат қилишга интилади. Ўрта аср файласуфларининг диққат марказида энди худо ва диний масалалар туради, қолган масалалар ҳар ҳолда уларнинг ҳосиласи сифатида илгари сурилади. Бунда библиядаги сюжетлар бошқа энг қадимги мифологиялар ва халқ достонларини иккинчи планга суриб қўяди. Қадимги юнонларнинг натуралфалсафий рационализми ўрта аср руҳонийлари ва файласуфлар асарларида худонинг борлигини асослаш билан алмаштирилади. Худо табиат ва инсон дунёларнинг яратувчиси ва мемори деб қаралади. Фалсафа предметининг диний, ғайритабиий характери унинг қолган барча хусусиятларининг, чунончи, табиат ва инсонни рационал билиш масалаларини ҳам ўзига бўйсундириб қўяди. Динийлик фалсафий билимнинг ажралмас сифати ҳисобланади, фалсафанинг бутун ўрта аср давомидаги эволюциясида барча фалсафий мактаблар ва йўналишларда бирор даражада мавжуд бўлади. Фалсафий билимда антик дунёда юзага келган рационаллик янги даврга келиб қайта тиклана бошлади. Бунда айниқса шубҳанинг рационаллик қобилияти алоҳида аҳамият касб этади. Худонинг борлиги, билимнинг илоҳий принципларининг энг умумийлиги ва қудратлилигига шубҳа қилина бошланади. Шубҳа ҳақиқатни аниқлаш усули сифатида фалсафада ҳама вақт ҳам ҳукм суриб келган эди, бироқ антик даврда у оламнинг борлиғининг мукаммаллиги ва гармоняли эканлигига ишониш, ўрта асрларда эса- худонинг донолиги ва раҳмдилигига ишониш билан тушунтирилар эди. Фақат янги даврга келибгина, оламнинг, бошқа одамларнинг, ўз-ўзининг билинишига шубҳа қилган инсон фалсафа эътиборини марказида бўлиб қолади. Фалсафа энди диний ақидалар таъсиридан озод бўлган автоном билим соҳаси мавқеини эгаллади. Дининг ҳукмронлигидан озод бўлиши Европа янги давр жамияти ва маданиятида радикал ўзгаришларга олиб келди: дунёвийлик, фуқоролик ҳаёт тарзи; черковдан ажралди, бозор иқтисоднинг ривожланиши ва бунинг натижасида хусусий ташаббус ортди, капитал тўпланиши рўй берди, саноат ўсди, илмий билим (айниқса, табийётшунослик)нинг роли ортди, таълим ва маорифга эҳтиёж кучайди. Янги давр олимининг шахси илмий рационаллик ва тажрибага асосланган табийётшуносликка асосланган билувчи субъект образи тарзида намоён бўладиган бўлди. Бунда кўпинча олим файласуфлар фалсафий мулоҳазаларга табийётшунослик ва математика элементлари киритила бошлади, файласуфлик фаолиятларини давлат. Сиёсий ва жамоатчилик фаолиятлари билан қўшиб олиб бора бошладилар. Билиш методлари ва услубларини ўрганиш фалсафада узоқ давом этган қизиқишларини аввалдан белгилаб берди. Фалсафий билиш назарияси етакчи фан бўлиб қолади. Оламни ва одамни рационал тушуниши амалий ҳаётда ва санъатда кўпроқ ўз ифодасини топа боршлади. ХVIII асрнинг иккинчи ярмидан, конкретроқ айтадиган бўлсак, И.Кантнинг бошлаб, амалий фалсафанинг вазифаси фақат ақлга эмас, балки инсон ҳаётининг эрки ва қадриятлари билан ҳам боғланади. Фалсафий мулоҳазалар доирасига инсоннинг тарих жамият ва маданиятдаги ўрни ва роли масалалар киритилади. Фалсафа нима билан шуғулланиши керак деган масалага турли-туман қарашлар айниқса ХIХ-ХХ асрларда алоҳида намоён бўлади. Фалсафанинг ўрни энди айрим файласуфлар уни кўтариб қўйган инсон билимлари пирамидасининг чўққисида қолиши мумкин эмас эди, у энди «шон-шараф»ларга кўмилган универсал «фанларнинг фани» бўла олмас эди. Бироқ аввалгидек, бу қарашларнинг ўзига хослиги ҳам уларнинг одамнинг олам билан, бошқа одамлар билан, ўз-ўзи билан муносабатини характерловчи жиҳатлари билан белгиланар эди. Фалсафа узлуксиз ва баъзида жуда кескин дискуссиялар билан ривожланди. Ҳар бир файласуф ўзидан олдин ўтган ёки замондош ҳамкасби билан баҳслашади, бунда уларнинг қарашларини қабул қилиши ҳам, уларни рад этиши ҳам мумкин эди. Ўзининг узоқ давом этган тараққиёти жараёнида фалсафа ўз муаммоларини асослаш ва қилиш меёрлари (критерийлар)ни ишлаб чиқди. Қандай қилиб ҳаётнинг реаллигини исбот қилиб бўлади, ташқи оламнинг мавжудлигини қандай исботлаш мумкин. Билиш қандай амалга ошади? «Ташқи олам мавжуд», «менинг онгим бор» ёки «мен мавжудман» деган даъволлар тўла равишда ҳақиқатдек туюлади. Бироқ уларни асослаш кутилмаган қийинчиликларга дучор қилади. Масалан, олимлар табиатни билади, ҳодисаларни кузатади, сабабларини аниқлайди ва қонунларни ифодалаб беради. Бироқ табиат нима ва оламнинг сабабий ва қонунларга мавофиқ тузилганлиги тўғрисидаги илмий фаразлар қай даражада тўғри деган масалалар фандан ташқарида қолади. Фан далиларни ва қатъий асослашларни талаб қилади. Бироқ факт (далил) дегини нима? Қонун нима? Сабаб нима? Тушунтириш деб нимага айтилади? Қатъий исботлаш деганича? Ёки биз нима учун исботлашимиз керак?-деган саволларга жавоб беришнинг маъноси йўқми? Олимларнинг уюшмалари бундай саволларга билимнинг қандайдир бошқа соҳаларида жавоб бериб бўлинган деб ўйлашга ҳам тайёр. Ҳолбуки, бунга ўхшаш барча саволлар аниқ маънога эга ва барча инсоний билимлар асосида ётади. Айнан ана шулар фалсафанинг қизиқиш соҳаси ҳисобланади. Одамни улар ҳаётининг кўплаб масалалари қийнаб келади. Масалан, у ҳаётнинг маъноси нима, нимани эзгулик деб ҳисоблаш керак, эркинлик, адолат, яхшилик ва ш.ў.ларни билишга ҳаракат қилади. Одатда бу саволларга жавоб беришда анъанавий равишда диндан қутилар эди. Руҳонийлар бу инсон ҳаётининг «абадий саволлар»га жавоб бериш учун албатта ўз жавобларини ақидавий равишда тузар эдилар ва уларга бирор эътироз ёки шубҳа билдириб бўлмас эди. Шу билан бир вақтда, руҳонийлар жавобларидаги бундай ақидавийлик кўплаб одамларни, ҳатто диндор кишиларни ҳам қониқтирмади ва ҳозир ҳам қониқтирмай келади. Кўпинча кишиларнинг ўз ҳаётлари ва борлиқлари ҳақидаги фикрлашлари уларда шубҳаланишни келтириб чиқаради. Шубҳаланаётган одамнинг ҳолати шундай бўладики, гўё унинг оёғи бўшашиб, ерни сезмай қўйгандек таянадиган нарсаси қолмагандек ҳис қилади. Сиз ўзингизни ҳозиргина қаттиқ айланишдан тўхтаган каруселдан тушгансиз деб фараз этинг. Атрофингизда ҳамма нарса айланаётгандек ҳис қиласиз, оёқларингизда туришга қийналасиз, ҳозир йиқилиб тушадигандек туюлади. Сиз ўзингизни ўнглаб, нормал ҳолга кишингиз ва нарсалар одатдагидек кўриниши учун бир мунча вақт ўтиши керак бўлади. Ҳаёт ва борлиқ масалалари бўйича шубҳалар ва баҳслар-одамнинг табиий ва нормал ҳолатидир. Улар мулоҳаза юритувчи ва бир-бирлари билан мулоқотда бўлган одамлар ҳаётида рўй беради. Бундай саволларга жавоб бериш касбий бўладими, ёки қизиқувчан бўладими-фалсафанинг вазифасидир. Фалсафий масалалар-инсоннинг ўз ҳаёти, уни ўраб турган дунё, дунёга муносабати, бошқаларга муносабати, ўз-ўзига муносабатини билишга қизиқиш усули, шаклидир. Илмий масалаларни муҳокама қилиш текширилган далиллар ва назарияларнинг мустаҳкам фундаментига асосланади, диний масалалар обрў ва ақидаларга асосланиб, масалан, Муқаддас китоблар ақидаларига асосланган бир қийматли жавобини топади. Фалсафий масалалар эса тажрибавий-илмий текширишлар ёки диний ақидаларга асосланмайди. Шунга қарамай, фалсафий тушунчалар ва даъволарни асослаш мустақил равишда билиш ва амалий аҳамият касб этадилар. Бундай асослаш инсон жамияти тарихи ва маданияти тарихига, шунингдек алоҳида олинган инсон ҳаёти билан чамбарчас боғланган. Фанларда муаммонинг қўйилиши ва ечилиши билиш объективлиги критерийсига мос келади. Бундай критерийга риоя қилган ҳолда олимлар ўзлари ўрганаётган соҳа ҳақида максимал объектив билим олишга интиладилар. Илмий билимнинг объективлиги бу билимга инсон шахси омили томонидан ҳечқандай бузилишлари киритилмаслиги шартини қўяди. Холбуки, шахсий омилларининг ўзи воқеликнинг бир қисми сифатида ўрганилаётган ҳодисаларнинг омиллари бўлган жойида ўз-ўзича ҳисобга олинади, албатта. Фалсафий билим инсоннинг табиат дунёси ва бошқа инсонлар билан муносабатларидаги ролини таҳлил қилишни назарда тутади. Шунинг учун фалсафий қарашда барча масалалар шахсий омилларни ҳисобга олишни кўзда тутади. Фалсафада ва динда (ақоидда) масалаларнинг қўйилиши ва ечилиши таққосланар экан, диний масалаларни руҳоний илоҳий асосни устун қўйган ҳолда қарайди, файласуф эса инсоннинг ролига устунлик беради. Руҳоний ҳамавақт биринчи планга худони қўяди, сўнгра инсон ва унинг шахси масалалари қўйилади, файласуф эса инсон ва унинг оламда тутган ўрни масалаларни биринчи галда илгари суради. Фалсафий фикрлашнинг ўзига хослиги шундаки, ундай фикрлаш рационаллик, ички мувофиқлик, зиддиятсизлик, исботланиш талабаларига бўйсунади. Аввалдан айтиш мумкинки, бу характеристикалар кишиларнинг эмоционал, иродавий, баҳолаш-қадриятли оргументлари билан мос келади. Фалсафий билиш, руҳонийларнинг спекциятив даъволаридан фарқли ўлароқ, уларнинг борлиғи, ҳаёти, маданияти, тарихи, жамият тўғрисидаги охирги ва бадий ҳаракатларига шубҳани кучайтиради. Фалсафанинг асосий муаммолари ичида энг умумийларини ажратиш мумкин: борлиқ муаммоси; ҳаётнинг маъноси ва ҳаёт қадриятлари муаммоси; инсоннинг моҳиятига тегишли алоҳида муаммолар тўплами тарзида инсон муаммоси: ахлоқ муаммоси (яшаш нормалари ва одамларнинг ҳулқи-атворига тегишли муаммолар тўплами); оламни бадиий ўзлаштириш муаммолари; тўғри фикрлаш муаммоси; ижтимоий ҳаётнинг моҳияти муаммоси; тарихни тушуниш ва тушунтириш муаммоси ва б. Фалсафий билимнинг алоҳида соҳалари (фалсафий фанлар)га: онтология (юнонча ontos-борлиқ, мавжудлик ва logos-таълимот, яъни борлиқ ҳақидаги таълимот ёки борлиқ назарияси,) гносология (юнонча gnosis-билим, билиш ва logos-назария, яъни билиш назарияси), аксиология (юнонча axios-қадрли ва logos-назария, яъни қадриятлар назарияси), фалсафий антропология (юнонча anthopos-одам ва logos-таълимот яъни инсон моҳиятиҳақидаги таълимот), этика (юнонча ethos-одат, яъни ахлоқ ҳақидаги таълимот); эстетика (инсоннинг воқеиликка бадиий муносабати ҳақидаги таълимот), мантиқ (тўғри фикрлаш шакллари ва усуллари тўғрисидаги таълимот), ижтимоий фалсафа ва тарих фалсафа киради. Фалсафа ҳам, ҳар бир фан каби, ўзининг тарихи масаларига марожаат қилади. Фалсафа тарихи-бу энг қадимги даврдан то бизнинг даврларимизга қадар фалсафий билиш тараққиёти тарихидир. Фалсафа тарихи турли тарихий даврлар ва маданиятларда инсонлар ҳаётининг умумлаштирилган тажрибасини ифодалайди. Фалсафа тарихини билмаган ҳолда фалсафани тушуниш ва унинг муаммоларини муҳокама қилиш мумкин эмас. Инсон амалиёти ва билишининг ривожланиб бориши билан фалсафий билиш ҳам бир бутун тарзда ривожланиб бермоқда. Унинг янги соҳалари юзага келмоқда: масалан ўтган аср ўрталарида табийётшуносликнинг фалсафий масалари, яқин ўтмишда эса илмий билиш табиатининг умумий масалалари билан шуғулланадиган фан фалсафаси юзага келди; яқиндан бери инсон ва олам ўзаро таъсирининг умумтехнологик қонуниятларини ўрганувчи техника фалсафаси, шунингдек, иқтисод фалсафаси, ҳуқуқ фалсафаси тўғрисида гапирилмоқда ва ш.ў. Фалсафа ўзи юзага келганидан бошлаб борлиқнинг инсон ҳаёт қуриладиган умумий қонунларини билишга йўлланиб келди. Олам ва инсон тўғрисидаги фалсафий мулохазалар таъсирида бўлиб келганлар, масалан, бир фикрларда диний ва ахлоқий асослар, бошқаларда бадиий ва техникавий, учинчиларида-ижтимоий-сиёсий, тўртинчиларда илмий рационаллик асослари ҳукмрон бўлган. Файласуфларнинг қарашлари уларда маданиятнинг қайси элементи, қандай муносабатликда бўлишига қараб фарқ қилганлар. Улар йўналишлари орасида кескин фарқ, масалан, бир йўналишда диний қараш ва бошқасида илм омили ҳукмрон бўлган қарама-қаршилик бўлган холларда сезиларли келишмовчиликлар бўлган. Ҳақиқатдан ҳам, дин ўз предметининг илоҳийлик табиатига эътиборини қаратади ва уни ишонч ва ақидаларининг иррационал маъноларида акс эттиради. Фан бевосита инсон ақлига мурожаат қилади,унинг тушунча шаклларида ўз предметини кўради. Албатта, фалсафий мулоҳаза фаннинг тажрибавий ва назарий билишларида бўлган аниқлик ва бир қийматликка эга бўлмайди, ва шу билан бирга, диний ишонч ва догматизмнинг ҳам четлаб ўтишига ҳаракат қилади. Қадимги римликларга тегишли бўлган «худоники худочасига»ва «қассобники қассобчасига» деган мақоли бу муносабатни илоҳиёт предмети ва фалсафа предметининг орасидаги фарқни аниқ ифодалаб беради: илоҳий маъноларининг устунлиги диний спекуляцияларини олдиндан белгилаб беради ва шунингдек, турли инсоний хусусиятлар ва муносабатлар фалсафий билиш предмети чегараларини белгилаб беради. Ҳозирги замон одами онгига икки маданий традициялар дуч келади. Улардан бири гуманитар фанларда ифодаланган ва у ҳаётий-амалий, билиш, қадриятли ва маданий-тарихий усуллар билан конкретлашган инсон ғоясига таянади. Иккинчи анъана табиатшунослик ва техник фанлар билан ифодаланган бўлиб, суъний системалар ва улар билан амалга ошириладиган техник манипулияцияларга боллари қай даражада гуманитар ва илмий-техника омиллари муносабатига боғлиқ бўлади. Янги маданияти ва кундалик ҳаёт тарзининг авваллари тушуниб етилмаган, маънавий-руҳий, гуманитар беркли характерига эга бўлган сохаларигача кириб бормоқда. Прадокс шундаги, инсон янги илмий-техникавий янгиликларни турмушга кириб боришидан ўзининг маънавий қашшоқланишига томон кетаётгани ҳаворини тобора сезиб бормоқда, лекин шу билан бирга, тоборо мукамаллашганроқ информацион-комунатив системалар яратишда давом этмоқда. «Икки маданият» нинг бир-биридан кескин ажралиши уларнинг кесишиш нуқталарини излашга бағишланган бир талаб адабиётлар оқимининг пайдо бўлишиги олиб келди. Ижодий зиёлилар асосан рассомлар ва ёзувчилар ўйладиган, севадиган ва нафратланадиган, қўрқувга тушадиган ва умидланадиган дунёлари билан илмий дунёлари, эксперементал қўлланмалар дунёси орасида фарқ катта эканлиги қайд қиладилар. Шундай ҳисоблайдиларки, адабиёт шахснинг ҳаётий тажрибасини тасвирлайди, фан эса табиатни билиш ва тажрибасини ўзгартириш тажрибасини умулаштиради. Бунда фан ва техника борган сари инсон ҳаётига фаол кириб бормоқда, ўзининг рецепт ва тавсиялари билан аввал ўзи эриша олмаган соҳаларини кўрсатиб бормоқда. Инсонлар ижтимоий ва индивидуал аҳборотлашуви интенсив кетмоқда. Фалсафа бу ҳолатдан илмий-техника стратегиясини гуманитар жиҳатдан бироз «тутиб туриш», чеклаш ва текшириб, баҳолашни йўлга қўийшни тавсия этади. Илмий ва техника интелектуаллари жамият ҳаётидаги вазиятни бошқачароқ тасаввур қиладилар. Фаннинг тараққиётни улар илмий-техника прогресси, объективлик учун кураш, фантазия ва иллюзиядан ҳоли бўлиш, субъективизм ва ўзбошимчаликдан, насиҳатгўйликдан, сиёсий, миллий, гуруҳбозлик ва бошқа қадриятлар устунликлардан озод бўлиши билан боғлайдилар. Шу билан бирга, булар одам бутун инсон ҳаётини фақат техника-иқтисодий ҳисоблашлар-гарчи бундай ҳисоблашлар компьютер техникасига асосланган бўлса-да, асосида таъминлаш мумкин деб исботлаб бера оладими? Инсоннинг рационаллиги унинг дунёси билан боғланган жиҳатлари-сезгиларининг турли-туманлиги, қадриятларни баҳолаш ва қайта баҳолаш, мухаббат кечинмалари, нафратлари, ишонч, умид, қўрқув сингари жиҳатлари билан боғланмаганми?Инсон ва жамият ҳақидаги фанлар-масалан тарих, социология, психология-алоҳида одамлар ва жамоалар,маданият ҳодисалари ва ижтимоий институтлар ҳаётига оид кўплаб доимий материаллар тўплайди. Бироқ бу материалларни фақат фалсафа инсоннинг нима эканлиги кўрсаттиб бергандан кеийнчалик фойдаланиш мумкин бўлади. Фалсфий билишнинг ўзига хосликларни муҳокама қилар эканмиз, бундай билишнинг асосан нафақат тарихий-фалсафий тажриба, ҳозирги замон жамияти ва маднатнинг ҳолатини билишгина эмас, шунингдек инсоннинг кундалик ҳаётини ҳам билишдир. Ўзининг табиатига кўра предметнинг ўзига хослигига кўра, фалсафа инсонларнинг кундалик ҳаётларини четлаб ўта олмайди. Одамларнинг кундалик ҳаётлари қолаверса фалсафа уни чиққан ва фан юзага келган тупроқ ҳисобланади. Бироқ кеийн ўзининг тарихий тараққиётида фан, фалсафадан фарқли ўлароқ, одамларнинг кундалик ҳаётидан ўзининг бевосита контактларини ўз тадқиқотларидан чиқариб қўйганлар. Файласуфлар эса, аксинча, одамлар ҳаётининг кундалик ташвишлари, қадриятлари, эҳтиёжларига доир муаммоларни ўрганишга, билишга ўз интилишларини кучайтирадилар. Фалсафа фаннинг табиат ва инсон устидан ҳукумронлик қилиши ҳақидаги фикрни шубҳа остига қўяди. Фан ҳаётининг энг юксак эҳтиёжи ва қадрияти бўлгани учун унинг бундай ҳукумрон бўлишини фақат фалсафий танқид қилиш йўли билан бартараф этиб бўлмайди. Шу билан бирга, жамоатчиликнинг фикрини илмий-техника прогрессининг бу яширин механизмларига қаратиб, фалсафа бу масалаларни очиқ-ойдин муҳокама қилиш имкониятини очиб беради. Фалсафа яшаб қолишдан (тирикчиликдан) манфаатдор бўлган, эркин жамият қуриш, янги маънавий қадриятларни яратиш ва тарққиёт истиқболларини яратаётган одамлар уюшмасининг, жамоатчиликнинг ақси сифатида ишлайди. Уларни таҳлил қилар экан файласуф инсонлар ҳаётининг ниҳоявий асосларини ривожлантириш, улар ҳулқининг мотивларини аниқлаш, ҳар биримизнинг фаолиятимиз бизнинг бошқа одамлар билан мунособатимизга боғлиқ эканлиги кўрсатиб беради. Бошқа одамларнинг ва йўлимизни ўзгартиришга таъсир этади. Биз бошқалар билан чамбарчас боғлиқмиз, биз ўтган авлодларни ўрнини эгаллаганмиз; бир-биримиз билан доимо муомаладамиз ва ҳозирги ҳаётимизнинг такрорланмас, уникал ва индивидуал эканини фақат бошқалар, билан бирга кечганлиги туфайлигина пайқаймиз; ниҳоят, эртами – кечим бизнинг ҳаётдаги ўрнимимзни бошқалар эгаллашини ҳам тушуниб қоламиз. Ҳар бир одамнинг ҳаёт дунёси шундай тузилганки, у бир тмондан, ўзининг индивидуаллигини намоён қилмоқчи ва ўз ҳулқини эркин бўлишга эришишни истайди, иккинчи томондан эса-у ўзининг фикр ва ҳоҳишларини фақат бошқа одамларнинг фикр истаклари билан мувофиқлаштирлгандагина амалга ошириш эканлигини билдиради. Бундай ҳаёт дунёси традицияларини қайта мувофиқлаштириш инсоннинг чуқур табиатини ва инсоний мунособатларининг умумий моҳиятини ифодалайди. Ўз ҳаётининг турли йўналган анъаналарини боғлашга интилган ҳолда ҳар биримиз ўз ҳаёт режаларимизни тузамиз. Бизнинг барча режаларимиз конкрет вазиятдаги одамга дуч келганида доимо ўзлаштиришга, тўғирлашларга (тузатишларига), тўлдиришларга муҳтож бўлади. Маълум бир кокрет вазиятда турганда ҳар бир инсон ўз режа ва мақсадларини ўзгартирар экан албатта, у ўз эркинлигини бошқаларнинг эркнилиги ҳулқи билан муносиблаштириш маъерини билиш керак. Бизнинг ҳаётий дунёмиз шундай тузилганки, биз бошқа одамларнинг ҳаётий дунёсини ўзимизники билан ўлчабгина, солиштириб кўрибгина тушунамиз. Саноқ системасининг бошланғич нуқтаси учун инсон одатда, ўзини қабул қилади, ўзининг танасини руҳи, онги, қобилиятлари, ҳаракати ва фикрларини, ўзининг нимага ёки кимгадир муносабатини олади. Ҳатто бошқа одамларнинг ўзаро муносабатлари вариацияси сифатида қабул қиламиз. Биз бошқа инсонни фақат ўзимиз орқали, гўё «бошқа мен» тарзида тушунишимиз мумкин. Бошқа инсон туфайлигина биз ўзимизни ким эканлигимизни билиб оламиз. «Мен» ўзини «шу ерда ва ҳозир» тарзида ифодалайди. Бизнинг ўтмишимиз ва келажагимиз бизга фақат ҳозирги аҳволимизга нисбатангина билинади. Муайян тарихий даврнинг ҳаётий дунёси аҳамиятини тушуниш учун биз уни «ўзимиз орқали» ўтказишимиз керак, ўзимизнинг ҳозирги ҳаётимиз дунёси орқали ўтказиб, уни бизнинг дунёмизнинг мумкин бўлган модификацияси деб тушушнишимиз керак. Биз ўз ҳаётимизнинг истиқболини равшанлаштиришда ҳам биз шундай қилишимиз зарур. Кўпинча биз ўзимизнинг келажак ҳаётимизни бугунги ҳаётимиз образи орқали ва ўхшашлиги бўйича лойҳалаймиз. Бироқ биз ўз келажагимизни белгилашда аввало бошқа одамларнинг ҳаётий дунёсини тан олиш ва уларнинг келажак ҳаётларини тан олишдан келиб чиқишимиз керак. Ўз дунёсини танлар эканмиз, бу билан биз бошқалар дунёси тўғрисида ғамхўрликни зиммамизга оламиз, биз ўз харакатлармизни бошқалар ҳаркатлари эркинлигини сиқиб қўймайдиган қилиб танлаймз. Моҳияти жиҳатидан инсон ҳаётий фаолиятининг эркнилиги янги ҳаракатлар, имконияти, бошқа воситалар ёрдамида, бошқача ҳаракатланиш имконияти демакдир. Одамлар бошқаларга ўхшаш бўлишга интилганларида ҳам ўзларининг ўз қиёфасини сақлаб қолишга интиладилар. Тўғри, буни ҳар ким турлича уддасидан чиқади, кўпчилик ҳатто мутлақо уддасидан чиқа олмайди ҳам. Инсоннинг муввафақиятли ҳаётий фаолияти фақат у тушиб қоладиган вазиятларгагина эмас, унинг эркин ирода эркинлигига ҳам боғлиқ бўлади. Ирода эркинлиги туфайли ҳар бир одам айни бундай шароитда турли қарор қабул қилиши ва турли ҳаракат қилиши мумкин. Бироқ одамлар ҳаётий дунёсини умумий маънога эга бўлган жиҳатлари уларнинг биргаликда мувофиқлашиб ҳаракат қилишлари учун кафолатдир. Агар одамлар ўзларининг яшашлари умумий мақсадларини тан олмасалар, у ҳолда индивидуал ижод қилишлар ва маданий қадриятлар киришиб кетиш имкониятлари катта бўлмайди. Фалсафий мулоҳазалар умумий мақсадлар, идеаллар, нормалар ва мўлжалланган бўлмаса уларнинг биргаликдаги ҳаёти мумкин эмаслигини яхши тушунишларига имкон беради. Фалсафа инсон ҳаётининг умумаҳамиятга эга бўлган мўлжалларини белгилаб беради, бунда шахснинг ҳозирги дунёда эркин, ижодий ҳаёт фаолияти юргизиши имконияти билан асосланади. Жамиятда фалсафани тан олиш анчагина ички ва ташқи қаршиликларга дуч келган, чунки ҳаётнинг мавжуд бўлган қотиб қолган қолипларидан воз кечишни тақозо қилади. Унинг устига файласуфлар кўпинча ерда яшаётганликларини унутган ҳолда доим идеал дунёни қидириб, ўз обрўларини йўқотиб қўяр эканлар, улар Ердаги оламнинг тузилиши мукаммаликдан узоқ бўлса-да, ҳар ҳолда у кундалик хаётга маълум барқарорлик беришни эсдан чиқарар эдилар. Ҳаёт бозори ҳеч вақт «донишмандлик» товари билан тўлдириб ташланмаган эди. Файласуфларни ҳамма вақт кундалик ҳаётнинг моддий характеридан узоқ турувчи ҳақиқатлар қизиқтирар эди. Шунинг учун донишмандлик бозорда камёб товар деб ҳисобланар эди. Бироқ одамлар файласуфларсиз яшашлари мумкин дейиш анча ҳато бўлур эди. Турмуш, ҳаёт фақата нарсалар ва нондан иборат эмас-ку! Албатта, ким учундир ҳаёт қийинчиликлари ейиладиган «нон» ни топишдан иборат бўлиши мумкин, у фақат кийм, овқатланиш, уй-жой топиш ташвиши билан яшаши мумкин. Бироқ бу кишининг ҳаёти, шунингдек, ҳар бирмизнинг ҳаётимиз ҳам, фақат унинг моддийлик тарафи билан тамом бўлмайдику. Эртами ёки кечми инсон ҳаётини нарсалардан ташқари турадиган, вақтдан юқори бўлган реалликлар ва ҳаёт қадриятлари туғрисида мулоҳаза қилишга мажбур бўлади, чунки улар ўз-ўзидан мулоҳаза қилишга мажбур қилади. Шу сабабли фалсафа одамларга керак. У одамларни ўз ҳаёти мақсадларига отнлантиради ва қайта отлантиради, ўзлари устидан ўйлашга мажбур қилади. Ҳатто файласуфлар ҳақиқатни излашда янглишганларида ҳам фалсафага эҳтиёж ўлгани йўқ. Ҳамон барча одамлар ақилли мавжудот эканликларига даъво қилар экнлар, фалсафа улар ҳаётининг кўзгусига айланади, унинг ёрдамида ҳаётий ореинтирлар излаб топилади. Шундай ҳам бўлдики, одамлар ўзларининг дунёдаги мавқеъиларидан қониқмайдилар. Шу туфайли бир одамларнинг манфаатлари бошқаларники билан мос келмай қолди ва ижтимоий конфликт юзага келиши мумкин. Шунинг учун баъзан файласафадан маълум фойда, «ундириш» ва бу билан жамоага ўз фикрини ўтказиш ва шу йўл билан ўз қаршиликларининг ҳақлигини тасдиқлаш учун, ёки бўлмаса, фалсафани одамланишига уринишлар ҳам бўлиб туради. Шахс билан жамият ўртасидаги конфликт алла замонлардан бери бўлган ва цивилизация тарихида турлича намоён бўлган. Ҳозиргача сақланиб қолган бундай ҳаётий ҳодисанинг ҳар икки томони ҳам қисман ҳақ ва қисман ҳақ эмас. Уларнинг фалсафий позициялари кўзга яққол ташланади. Биринчи томондан, ижтимоий кучларнинг устуворлигини сақловчи фалсафа одамларни муросага келтириш ва қовуштиришга интилмоғи лозим. Бошқа томондан эса, фалсафа жамиятда инсон ҳулқининг индивидуал қобилиятини асослашга ёрдам бериш керак. Одамлар индивидуаллиги жамият кишиларини жипслаштиришга тўсиқлик қиладиган хусусиятдир. Айниқса индивидуализм асосида инсонлар ақлига шубҳа ва иккиланишлар ёйиш ёки рўёбга чиқмайдиган умидлар боғлаш ётган бўлса бу жуда ҳатарли. Шунинг учун бу мутахассис файласуфлар қарашларини ифодалайдими. Ёки файласуфнинг шахсий мулоҳазаси тарзида ифодаланган бўладими-фалсафадан воз кечиш мумкин эмас. Одамлар ижтимоий ҳамкорлик ва индивидуализм муқобиллигининг бир томноламалигини қай даражад енгишларига қараб инсоният цивилизациясининг тақдири белгиланади. Албатта фалсафа қандайдир бир бутун ягона дунёқараш эмас. Фалсафа жуда ҳар ҳил бўлади: ёмон ва яхши; эришилганини сақлашга ёрдам берадиган ёки вайрон қилувчи; одамларни чалғитувчи; ақлга ёки ҳис- туйғуга асосланган; одамларни мулоқот бирлигини юзага келтирувчи ва уларнинг турмуш ҳоҳишлари ва қадриятлари билан келиша олмайдиган ва ш.ў. Фалсафани ўрганмай туриб, тўғрисини танлаш мумкин эмас. Одамлар ҳаёти ва маданияти тарихига мурожаат қилиш шуни кўрсатадики. Ижтимоий тузумининг ёшлиги ва кексалигида, унинг пайдо бўлиш йиллари ва сўниш даврида фалсафага эҳтиёж кучаяр экан. Айнан ана шу даврларида инсон ва жамият ўз ҳаётий йўлини танлар ва ўзи тутган йўлини якунини таҳлил қилар экан. Масалан, қадимги юнон цивилизациясининг маданий тараққиёти маълум даражада фалсафа туфайлидир, айнан фалсафанинг йўллаши туфайли ақл идеаллари, демократия ва маънавийлик сингари ўша давр жамияти ҳаётий асосларини шакллантирида ютуқларига эришилган. Бироқ бундай бўлади деб ўйлаш одамлар учун енгилтаклик ва файласуфлар учун мақтанчоқлик бўлган бўлур эди. Ҳудди кекса инсон ўзининг ёшлик йилларидаги романтик идеалларидан воз кечгани сингари, жамиятнинг идеал режаларига ҳам аввалдан кутилмаган омиллар аралашади, танг вазиятлар юзага келади, ва аввалги идеаллар ва қадриятларни қайта кўриб чиқишни тақазо қилади. Масалан, жамият тараққиётининг сокин, барқарор давларида академик фан, санъат ва фалсафа гуллайдиган бўлса, ижтимоий тангликлар ва нотинчлик даврларида ҳаётннг барқарорлиги бузилади. Маданият инқирозга юз тутиб, таназзлга дуч келганда унда навбатдаги «гений» лар ва «пайғамбар» лар қаллоблар ва мутаҳамларни келтириб чиқарар экан. Бунда янги ҳаёт идеаллари ва стратегияларини танлаш таваккал бўлар, аввалдан айтиб бўлмас натижаларга олиб келиши, нохуш оқибатлар ва ҳато ҳаракатларга олиб келиши мумкин экан. Бироқ нотўғри қарорлар қабул қилмаслиги учун ҳар қандай фаразлар кузатишлар, эксперементлар ва ҳисоботлар билан текшириб тузилиши, таасурот ва тасаввурлар мантиқий асосга эга бўлиши, ирода ва эркин-ақл тарозусида ишлатиш керак. Бугунги қийин кунларда ижтимоий ўзгартиришларга доир кўп ишлар ёшлар елкасига тушмоқда. Ёшлар ҳаётга кўпроқ талабчан бўладилар, унинг қийинчиликларга сезгир бўладилар. Шу маънода уларнинг баъзилари норози, бошқаларда шубха, учинчиларда чарчоқ ва дипрессия, тўртинчиларида эса бефарқлик ва дангасалик сезилади. Баъзан айнан ёшлар турли йўлларига осон кириб кетмоқдалар, уларни турли маънваий сезгирликни йўқотиш йўлида иш кўраётганлар ўзларига оғдириб олмоқдалар. Наркотик моддаларга берилиши ёки турли оқим ва йўлларга осон эргашиб кетиш ҳоллари учрамоқда аниқ белгилаб олмаганлик туфайли турли оқимлар ва ҳаракатларни бошқараётганлар «домига» илиниб қолоётганлари ҳам бор. Ўз ҳаётининг аниқ йўлини белгилаб олишнинг осон маслаҳатлари ҳам йўқ. Ўз-ўзини онглашдан воз кечиши ва қуруқ ҳаёллар, наркотик кайфиятларга берилиши реал ҳаётда кўз юмиш усули деган гапдир. Албатта, ҳаётдаги барча масалаларга фалсафа жавоб беради, дейиш ҳам жуда ҳам тўғри бўлмайди. Бугунги кунда фалсафа ҳам касбий ёки кундалик ҳаётий донишмандлик маъносида қийин танлаш ҳолатида турипти: ўтириб олиб келажак ҳаёт ҳақида ширин ҳаёллар оғушига берилиш керакми ёки қанча оғир бўлмасин ўтмишни қайта идрок этиб, ҳозирги ҳаёт ва истиқболини аниқлаш лозимми? Ҳозирги замон жамиятида фалсафанинг роли фақат унинг танқидийлик вазифаси билан чекланиб қолмайди. Кўпинча фалсафа ўзига мулоқот ва диалог вазифасини олади. Мулоқот стратегияси энг илғор ва эзгу мақсадларда бўлмасин куч ишлатиб тарғибот қилиш йўлларини тан оламайди. Классик фалсафа жамиятни ислоҳ қилишнинг инқилобий эди. Шунинг учун ҳам бугунги кунда фалсафанинг ўзига ёки унинг коммуникатив имкониятларига ишончда шубхаланишлар бор эканлиги ажабланарли эмас. Унинг устига, ҳозирги замон фалсафаси баъзида оммавий аҳборот ва коммуникация воситалрнинг қудратли тўлқини босимида қолиб кетади. Фикрлашнинг «саволлар ва жавоблар» тарзидаги примитив нусҳаси ҳозирги матбуот, радио, телекоммуникация даврида кўплаб кишиларни мавжуд яшаш шароиталрига осон мослашиш кайфиятларини блгилаб қўйиши мумкин. Бундай кишилар тарғибот ва реклама воситалари таъсирида шу даражада ўз йўналишиларини йўқотиб қўядиларки, уларни фалсафий тафаккур йўлига жалб қилиш қилиш лозим бўлади. Ҳозирги кунда инсон жамияти ҳақиқат ўз эркинлиги ҳиссини йўқотиш чегарасидан аста-секин чиқиб келмоқда. Фалсафа бу қадриятларнинг ўткинчи эмаслигини қайд қилиб туради, бу қадриятларсиз ҳаёт ўз маъносини йўқотади. Шахснинг ҳаётий режалари ҳам, шунингдек, жамият тараққиёти истиқболларини белгилаш ҳам ақлнинг шунчалик қуруқ ўйини эмас.Инсон ўз хаётини икки марта яшай олмайди : бир матра асл мақсадаларсиз шунчаки «қоралма» тарзида ва иккинчи марта асл идеал ва мақсадларга мувофиқ ўтай олмайди. Мақсадлар ва идеаллар ҳаётимизни такрорланмас ва жозибали қилади. Улар ҳаётни сақлаб туради. Чунки одамлар ўз ҳаётларини ана шу мақсадларга мослаб , мувофиқлаштириб яшайдилар. Донишмандлик ўзини ҳам, бошқаларни ҳам бостиришда эмас, балки ўз-ўзига ва атроф дунё билан мувофиқликда яшашдир. Бунда фалсафага мурожаат қилиш руҳнинг ривожини таъминлайди, уни эски ақида ва стериотиплардан тозалашга, ҳозирги замон мақсадларига мос истиқбол йўлларига бошлашга ҳизмат қилади. Ҳар қандай предметни ўрганишнинг дастлабки вазифаси-бу фаннинг мақсадини аниқлаб, унинг ўзига хос томонини, аҳамиятини очиб беришдан иборат. Бу эса фан ҳақида тўлиқ ва аниқ тушунчага эга бўлишга хизмат қилади. "Фалсафа" атамаси бугунги кунда турлича маънода ишлатилади. Download 49.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling