Маданиятшунослик фанидан маърузалар матни биринчи боб маданият назарияси


Download 423 Kb.
bet76/85
Sana07.02.2023
Hajmi423 Kb.
#1175217
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   85
Bog'liq
маданиятшунослик1

Меъморчилик. Халқ меъморчилиги. XIX асрга келиб Ўрта Осиё хонликларида ўзига хос меъморлик мактаблари шаклланди. Хивада бино безагига олган уч хил ранг (кўк, оқ ва қора) қўлланилган. Масалан, Муҳаммад Аминхон мадрасаси (1851-52), калтаминор (1885) ва бошқалар. Бухоро меъморлик мактабигахос услубларХалифа Ниёзқул мадрасаси, Ситораи Моҳи хоса (XIX аср охири)да кўзга яққол ташланади. Бухоро Аркидаги уй-жой бинолари, атрофдаги гузарлар таркиби, синчкори уй-жой ва ҳовлилар меъморий услуби, безаклари юксак санъати ва маҳорати билан ҳозиргача алоҳида эътиборни тортади. Хива шаҳрининг Ичан қалъасидаги Шерғозихон мадрасаси, Боғбонли масжиди, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси мажмуоти, Тошҳовли саройи, Оллоқулихон карвонсаройи ва тими, Муҳаммад Аминхон мадрасаси, Калтаминор ва атрофидаги уй-жойлар Хоразм меъморий мактаби, маҳаллий анъаналари янгидан қад кўтариб, ривожланганидан дарак беради. Ичан қалъадаги энг баланд Исломхўжа минораси (1908) Хоразм меъморчилигининг энг сўнгги ёрқин нидоси десак бўлади. Қўқон мактабидаги меъморий услуб хусусиятларини Хўжа Амир мақбараси XVIII-XIX аср биринчи ярмида қурилган Норбўтабий мадрасаси, Даҳмаи Шоҳон ва Модарихон даҳмалари (1825), Норбўтабий ва унинг авлодлари мақбаралари ҳамда кейинги даврда бунёд этилган Худоёрхон ўрдаси, Андижон, Марғилон ва Қўқондаги жоме масжид ва мадрасалар мисолида кузатиш мумкин.
Марғилондаги Саид Аҳмадхўжа мадрасаси, Шаҳрихондаги Понсод масжиди, Андижондаги Жоме мадраса масжидининг ички кўриниши Фарғона меъморлигининг юксак бадиий маҳорати ҳақида тасаввур берадиган нодир манзарали безакларга бой.
Халқ меъморчилигининг ўзига хос томонлари XX-аср бошларида қурилган Аюббой, Олимхон ҳожи, Абдураҳмон қози, Саъдихон қози, Аҳмадбек ҳожи ва бошқа уйларда ўз ифодасини топган.
Аюббой уйи икки ҳовлили (ичкари ва ташқари), пойдевори баланд қилиб қурилган. Ташқари ҳовлида меҳмонхона, Г симон айвон бўлиб, айвонда қатор ўймакор устунлар ишланган. Меҳмонхона ички деворларидаги токчалар атрофи ганчкор турли шакллар ҳамда арабий ёзувлар уйғунлашган нақшлар билан безатилган. Шифт безагида қизил заминда босма ҳандасий нақшлар, ислимий безаклар, марказига эса муқарнасли ҳавзак ишланган.
Олимхон ҳожи уйи бир қаватли ўзаро мутаносиб тарихга эга бўлиб, хом ғиштдан қурилган квадрат даҳлиз, иккита тўғри бурчак тарҳли хона ва П симон айвон, меҳмонхонадан иборат. Даҳлиз ва Шарқий хона европача услубда пардозланган, шифтлари ганчкор турунжлар билан безатилган ва оч яшил заминга нақшлар, дераза ва эшикларга шаклдор ҳошиялар ишланган. Ҳарбий хона ва айвон маҳаллий айвонларга мувофиқ ҳолда пардозланган: қизил заминда ҳандасий ва ислимий нақшлар билан безатилган.
Саъдихон қози уйи икки ҳовлили, ўзаро қўшилиб кетган ташқари ва ичкаридан иборат, бу икки қисмнинг кириладиган алоҳида-алоҳида эшиги бўлган. Кўча томон (ташқари) даҳлиздаги молхона ва унга тақаб қурилган айвондан иборат. Тўғри бурчакли ичкари ҳовлида эса иккита айвонли хона ва бир неча хўжалик бинолари қад кўтарган. Унинг пойдевори 2м, унинг биринчи қавати (тагхона)да молхона ва омборхона жойлашган. Айвонга тошдан ишланган зина орқали чиқилган. Зина бўйлаб темир панжара, айвоннинг тўсинлари орасида тоқ ўрнатилган. Тўсинларни салобатли ёғоч устунлар кўтариб турган. Айвонлар тошўчоқлар билан иситилган. Хона деворлари токчали ганчкор нақшлар билан ишланган. Шифтига тўлдириб гул солинган.
Андижонлик савдогар Аҳмадбекҳожининг уйи П симон тарҳли, жанубга қаратиб қурилган. Уйнинг икки қаватли ғарбий қисми уй эгасининг идораси вазифасини ўтаган, қолган қисми турар жойи бўлган. Ҳовлининг теварак атрофи бўйлаб айвон қурилган. Иккинчи қават йўлаги қатор хоналарни бирлаштирган. Ҳамма дарвоза ва эшиклар анъанавий ҳолда ҳовли томонга қараган. Уйнинг идора вазифасини ўтайдиган қисми европача усулда пардозланган-шифти нақшинкор ганч билан безатилган, катта хоналарга нақшинкор сирланган печлар қурилган, деворлар токчасиз бўлиб, мойбўёқ билан пардозланган, айвон эшикларининг орасига Фарғона турар жойлари учун анъанавий бўлган кўк рангда ислимий ва ҳандасий нақшлар ишланган. Ёғоч карниз жимжимадор қилиб ўйилган.
XIX - аср охири XX - аср бошларида Ўзбекистоннинг йирик шаҳарлари Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қўқонда рус ҳарбий муҳандис ва меъморлари томонидан энг замонавий лойиҳалари асосида маъмурий ва турар жой бинолари қурилган.
Бу лойихалар модерн услубида Европа меъморларига тақлидан яратилган эди. Булар Тошкентдаги Романов саройи (1880), Ўқитувчилар семинарияси (1881), Эркаклар гимназияси (1883), Марғилонда Фарғона губернатори қароргоҳи (1885) ва бошқаларни мисол келтириш мумкин.
«Немис Ренессанс» меъморий услубида эса асосан меҳмонхоналар, савдо марказлари, қурилган: XX - аср бошларида шахсий уйларни қуришда рус меъморлари маҳаллий меъморлик анъаналаридан ҳам кенг фойдаландилар - Тошкентдаги А.Л.Половцев уйи (1900, ҳозирги Халқ амалий санъат музейи) қурилишига маҳаллий халқ меъморлари жалб этилгани учун архитектура жиҳатидан кенг омма эътиборини қозонди.
XIX асрнинг иккинчи ярми ўзбек амалий безак санъатида ҳаётни чуқур ҳис этиш, санъат турларининг қадимги, фойдаланиладиган материалларнинг хилма-хиллиги, юксак маҳорат кўзга ташланади. XIX аср охири XX аср бошларида санъатда соддалаштиришга интилиш кузатилди иқтисодий ва техника тараққиётининг янги шароитларида янги хусусиятлар юзага келди. Бу даврда амалий безак санъати секин ва нотекис ривожланди, унга услубий бирликнинг йўқлиги хос бўлиб, қарама-қарши анъаналар ва хусусиятларни кузатиш мумкин. Мавжуд ижтимоий-иқтсодий шароитлар амалий безак санъати бадиий йўқотишларга олиб келди.

Download 423 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling