Воситаларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш технологияси. Умумтаълим мактаблари воситаларига бўлган эҳтиёж умумтаълим мактаблари харажатларини режалаштириш жараёнида аниқланади. Харажатларни режалаштириш смета асосида аниқланади.
Умумтаълим мактабларида ҳисоб-китоблар учун қуйидаги оператив-тармоқ кўрсаткичлари фойдаланилади:
Ўқувчиларнинг ўртача йиллик сони;
Синфларнинг ўртача йиллик сони;
Комплект-синфларнинг ўртача йиллик сони;
Синфларнинг тўлиқлиги;
Ўқувчиларнинг синфлар бўйича ҳафталик юкламаси;
Педагог ходимларнинг ҳафталик юкламаси.
Ўқув жараёнининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўқувчиларнинг ўртача йиллик сони ва синфларнинг ўртача йиллик сони қуйидаги формула асосида аниқланади:
Кўрт=((К1*8)+(К2*4))/12
Бунда,
К1 - режалаштирилаётган йилнинг 1 январ ҳолатига ўқувчилар
(синфлар) сони;
К2 - режалаштирилаётган йилнинг 1 сентябр ҳолатига ўқувчилар
(синфлар) сони;
8 – режалаштирилаётган йилнинг 1 январдан бошлаб ўқув ойлари сони;
4 – режалаштирилаётган йилнинг 1 сентябридан кейинги йилнинг 1 январигача ўқув ойлари сони;
12 – режалаштирилаётган йилдаги ойлар сони.
Комплект синфлар қуйидагиларга ажратилади:
I-IV синфлар
V-IX синфлар
X-XI синфлар
Ҳар бир комплект-синфлар маълум бир ўқув юкламасига эга.
Ўқувчилар учун ҳафталик юклама:
I-IV синфлар учун 20 соатдан 24 соатгача;
V-IX синфлар учун 30 соатдан 34 соатгача;
X-XI синфлар учун 34 соатдан 36 соатгача ташкил этади.
Умумтаълим мактаби харажатларини ҳисоблаш учун педагог ходимларнинг ҳафталик юкламаси ҳисоб-китоби кўрсаткичлари ишлатилади. 2002 йилдан бошлаб бошланғич синфлар учун педагог ходимларнинг ҳафталик юкламаси ҳафтага - 18 соат, юқори синфлар учун ҳафтага – 20 соат белгиланган.
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани умумтаълим мактаблари оператив-тармоқ кўрсаткичлари 1-жадалда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |