Магистратура талабаси А. И.Қудратовнинг магистрлик диссертация ишида қуйидаги камчиликлар кўзатилади
Download 115.5 Kb.
|
Тақриз ташқи Муслим
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қарши Давлат университети “Органик кимё” кафедраси доценти: к.ф.н. З.Ҳакимова
- «Кимёвий технология» кафедраси доценти: доц. Ю.Х.Хидирова
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти 70710101 – Кимёвий технология (ишлаб чиқариш турлари бўйича) магистратура мутахассислиги магистратура талабаси Қудратов Адхам Ибот ўғлининг “Микрокальцит хом ашёлари асосида калций нитрат олиш технологиясини ишлаб чиқиш ” номли магистрлик диссертация ишига ТАҚРИЗ Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти 70710101 – Кимёвий технология (ишлаб чиқариш турлари бўйича) магистратура мутахассислиги талабаси Қудратов Адхам Ибот ўғлининг “Микрокальцит хом ашёлари асосида калций нитрат олиш технологиясини ишлаб чиқиш” номли магистрлик диссертация иши Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган Низом талабларига тўлиқ жавоб беради. Республикамиз иқтисодини ривожлантириш йўналишларидан бири табиий хом ашёлардан унумли комплекс фойдаланиш, маҳаллий хом ашё базасидан рақобатбардош ва импорт ўрнини босадиган маҳсулот ишлаб чиқаришдан иборат. Кальций нитрат тузларига машинасозлик саноати, металлургия саноати, қоғоз ишлаб чиқариш, резина саноати, текстил маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноати, формацевтика, озиқ-овқат саноати, қурилиш соҳаси, медицина ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида талаб катта бўлмоқда. Кальций нитрат охак сутига азот оксидларини юттириб олиш технологиясининг физик - кимёвий асослаган ҳолда оптимал шароитларини танлаб ишлаб чиқариш технологияси яратилган. Мақбул технологик параметрлари аниқланган ва шу асосида моддий баланс хисобланиб, технологик схемаси тайёрланган. Юқорида келтирилган асосларни инобатга олган ҳолда, Республикада мавжуд бўлган хом-ашёлардан фойдаланиш янада мақсадга мувофиқдир. Магистратура талабаси А.И.Қудратовнинг магистрлик диссертация иши 3 та бобдан иборат: адабиётлар шарҳи, тажрибалар қисми, олинган натижалар таҳлили, шунингдек хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Ҳар бир боб якунида ҳам алоҳида хулосалар берилган. Магистратура талабаси А.И.Қудратовнинг магистрлик диссертация ишида қуйидаги камчиликлар кўзатилади: Диссертация ишида ортиқча маълумотлар берилган; Технологик схема ва диаграммаларни расм кўринишда бажарилганлиги учун рус тилида жумлалар мавжуд; Айрим жумлалар бир-бирга мос равишда ёзилмаган. Шунинг учун ишни асосий ҳимояга беришдан олдин таҳрирдан ўтказиш лозим; Жадвалларни номерлашда айрим камчиликларга йўл қўйилган. Юқорида келтирилган камчиликлар магистрлик диссертация ишининг мазмунига, ҳажмий ва шаклий сифатларига таъсир қилмайди ва магистрлик диссертация ишларига қўйилаётган талабларга тўла мос келади. А.И.Қудратовнинг бажарган иши ўзининг долзарблиги, тадқиқотларнинг ҳажми, натижаларининг аҳамиятини ҳисобга олиб, уни 70710101 – Кимёвий технология (ишлаб чиқариш турлари бўйича) магистратура мутахассислиги бўйича Давлат Аттестацияси Комиссияси муҳокамасига тавсия этиш мумкин. Қарши Давлат университети “Органик кимё” кафедраси доценти: к.ф.н. З.Ҳакимова 70710101 – Кимёвий технология (ишлаб чиқариш турлари бўйича) магистратура мутахассислиги магистратура талабаси Қудратов Адхам Ибот ўғлининг “Микрокальцит хом ашёлари асосида калций нитрат олиш технологиясини ишлаб чиқиш ” номли магистрлик диссертация ишига ТАҚРИЗ 70710101 – Кимёвий технология (ишлаб чиқариш турлари бўйича) магистратура мутахассислиги магистратура талабаси Қудратов Адхам Ибот ўғлининг “Микрокальцит хом ашёлари асосида калций нитрат олиш технологиясини ишлаб чиқиш ” номли магистрлик диссертация иши барча талабларга жавоб беради. Ҳозирги кунда маҳаллий хом-ашё асосида халқ хўжалик эҳтиёжини қондириш учун зарур бўладиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Шундай маҳсулотлардан бири натрий нитрит ва нитрат хисобланади. Технологик шароитда физик – кимёвий таркибини яхшилаб, кальций нитрат тузини олиш технологик жараёнини ўрганилган ва ишлаб чиқаришнинг оптимал технологик параметрлари танланган, аниқланган физик-кимёвий кўрсаткичлар орқали принципиал технологик схемаси ишлаб чиқилган. Куйдирилган оҳак ва азот оксидларидан кальций нитрат олинди. Тўпланган маълумотлар ишлаб чиқариш технологиясининг режими, моддий баланси ва технологик схемани тузиш учун қўлланилди. Жараёнинг илмий асосларини яратиш бўйича илмий изланишлар олиб борилган. Мақбул технологик параметрлари аниқланган ва шу асосида моддий баланс хисобланиб, технологик схемаси тайёрланган. Магистратура талабаси А.И.Қудратовнинг магистрлик диссертация ишида қуйидаги камчиликлар кўзатилади: Таклиф этилаётган ишда маълумотлар кетма-кетликда тартиб билан берилиши лозим; Орфографик хатолар мавжуд; ишни асосий ҳимояга беришдан олдин таҳрирдан ўтказиш лозим; Жадвалларни номерлашда айрим камчиликларга йўл қўйилган. Юқорида келтирилган камчиликлар магистрлик диссертация ишининг мазмунига, ҳажмий ва шаклий сифатларига таъсир қилмайди ва магистрлик диссертация ишларига қўйилаётган талабларга тўла мос келади. А.И.Қудратовнинг бажарган иши ўзининг долзарблиги, тадқиқотларнинг ҳажми, натижаларининг аҳамиятини ҳисобга олиб, уни 70710101 – Кимёвий технология (ишлаб чиқариш турлари бўйича) магистратура мутахассислиги бўйича Давлат Аттестацияси Комиссияси муҳокамасига тавсия этиш мумкин. «Кимёвий технология» кафедраси доценти: доц. Ю.Х.Хидирова Download 115.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling