Mагрупова M


Download 1.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/10
Sana21.04.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1370123
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
3 Ma\'ruza Metrologik xizmat

Метрология бўйича асосий 
атамалар 



Метрологияда бот-бот ишлатиладиган айрим 
тушунчалар қуйидагилардан иборат:

Метрология – ўлчашлар, уларнинг бирлилигини 
таъминлаш усуллари ва воситалари ҳамда керакли 
аниқликка эришиш йўллари ҳақидаги фан.

Назарий метрология – метрологиянинг 
фундаментал асосларини ишлаб чиқиш предмети 
бўлган соҳасидаги метрология бўлими.

Қонунлаштирувчи метрология – метрология 
бўйича миллий идора фаолиятига қарашли ва 
бирликлар, ўлчаш усуллари, ўлчаш воситалари ва 
ўлчаш лабораторияларига давлат талабларини ўз 
ичига олган метрология қисми.



Амалий метрология – назарий метрология 
ишланмаларини ва қонунлаштирувчи метрология 
қоидаларини амалий қўлланиш масалалари билан 
шуғулланувчи метрология бўлими.

Катталик – сифат жиҳатидан ажратилиши ва миқдор 
жиҳатидан аниқланиши мумкин бўлган ҳодисалар, 
моддий тизим, модданинг хоссасидир.

Ўлчанадиган катталик – ўлчаш вазифасининг 
асосий мақсадига мувофиқ ўлчаниши лозим бўлган, 
ўлчанадиган ёки ўлчанган катталик.

Катталик ўлчами – муайян миқдорий объект, тизим, 
ҳодиса ёки жараёнга тегишли бўлган катталикнинг 
миқдорий аниқланганлиги. 



Катталикнинг қиймати – катталик учун қабул 
қилинган бирликларнинг маълум бир сони 
билан катталикнинг ўлчамини ифодалаш.

Катталикнинг сонли қиймати – катталикнинг 
қийматига кирувчи номсиз сон.

Параметр – берилган катталикни ўлчашда 
ёрдамчи сифатида қараладиган катталик.

Ўлчаш воситаси – метрологик тавсифлари 
меъёрланган (МТМ), ўлчами (белгиланган 
хатолик чегараси) маълум вақт оралиғида 
ўзгармас деб қабул қилинадиган, 
катталикнинг ўлчов бирлигини қайта 
тиклайдиган ва (ёки) сақлайдиган, ўлчашлар 
учун мўлжалланган техник восита.




Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling