Mагрупова M


Download 1.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/10
Sana21.04.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1370123
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
3 Ma\'ruza Metrologik xizmat

Миллий эталон – мамлакат учун бошланғич эталон 
сифатида хизмат қилиши расмий қарор билан тан олинган 
эталон.

Ўлчашлар бирлилиги – ўлчаш натижалари 
расмийлаштирилган катталиклар бирликларида 
ифодаланган ва ўлчашлар хатолиги берилган эҳтимоллик 
билан белгиланган чегараларда жойлашган ўлчашлар 
ҳолати.

Ўлчашлар бирлилигини таъминлаш – ЎБТ Қонунлар, 
шунингдек ўлчашларнинг бирлилигини таъминлашга 
қаратилган давлат стандартлари ва бошқа меъёрий 
ҳужжатларга мувофиқ ўлчашлар бирлилигига эришиш ва 
сақлашга қаратилган метрологик хизматлар фаолияти.



Давлат метрологик хизмати – Мамлакатда 
ўлчашлар бирлилигини таъминлаш бўйича ишларни 
минтақалараро ва соҳалараро даражада бажарувчи 
ва давлат метрологик текшируви ва назоратини 
амалга оширувчи метрологик хизмат.

Давлат бошқарув идорасининг метрологик 
хизмати – мазкур вазирлик (маҳкама) доирасида 
ўлчашлар бирлилигини таъминлаш ишларини 
бажарувчи ва метрологик назорат ҳамда 
текширувини амалга оширувчи метрологик хизмат.

Юридик шахс метрологик хизмати – мазкур 
муассаса (ташкилот) да ўлчашлар бирлилигини 
таъминлаш ишларини бажарувчи ва метрологик 
текширув ҳамда назоратини амалга оширувчи 
метрологик хизмат.



Метрологик хизмат – МХ ўлчашлар бирлилигини 
таъминлаш ишларини бажариш ва метрологик 
текширув ва назоратни амалга ошириш учун қонунга 
мувофиқ ташкил этиладиган хизмат.

Метрология бўйича миллий идора – давлатда 
ўлчашлар бирлилигини таъминлаш ишларига 
раҳбарликни бажаришга ваколатли давлат бошқарув 
идораси.

Метрологик текширув – ўлчаш жараёни 
элементларини меъёрий ҳужжатлар талабларига 
мувофиқлигини аниқлаш ва тасдиқлашни ўз ичига 
олган ваколатли идоралар ва шахслар фаолияти.

Метрологик назорат – ўлчаш жараёни 
элементларининг ҳолати, ишлатилиши ва ўрнатилган 
тартибда метрологик қоидалар амалга 
оширилганлигини баҳолаш учун ваколатли идоралар 
ва шахслар фаолияти.




Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling