Mahalla, oav, kons 13 bob kolej 120
Можароларни тинч йўл билан ҳал этиш
Download 2.23 Mb.
|
Siyosat
Можароларни тинч йўл билан ҳал этишЎзбекистон мустақилликка эришган дастлабки кунлардан бошлаб, минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш ва можароларни тинч йўл билан ҳал этиш масалалари мамлакат ташқи сиёсатининг энг асосий йўналишлардан бири бўлди. Ўзбекистон Республикасида минтақадаги можароларни бартараф этишга қаратилган стратегия ва вазифалар ишлаб чиқилган. Ўзбекистон қўшни давлатларда можароларни тинч йўл билан ҳал этишда мунтазам равишда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Можароларни бартараф этишда икки ва кўп томонлама музокаралар асосида можароларни тинч йўл билан ҳал этишни устуворлиги ўз ифодасини топади. Ўзбекистон Республикаси Афғонистоннинг ёнма-ён қўшниси бўлганлигини, ҳамда ушбу можарони минтақамизга ўтиш таҳдид мавжудлигини назарда тутиб, бизнинг мамлакатимиз Афғонистон Ислом Давлатида тинчлик ўрнатилишини ташвиш билан вазиятни кузатмоқда ҳамда бу мамлакатда тез орада миллий консенсус ўрнатилишига ўз қизиқишини намоён этмоқда. Афғон муаммоси нафақат Афғонистон ичидаги вазиятга, балки бутун минтақадаги вазиятга таъсир кўрсатади. Шунинг учун, ушбу муаммо минтақавий хавфсизликни ўз ичига қамраб олади. Афғонистон тинчликка эришмагунча, бутун минтақа бўйича хавфсизликни ва барқарорликни таъминлаш тўғрисида гапиришга эрта. Чунки бу мамлакат яқин пайтгача нафақат минтақавий, балки халқаро хавфсизликка таҳдид солувчи ўчоқлардан бири эди. Шу давлат ҳудуди халқаро терроризм ва диний экстримизмга боғлиқ кучларнинг полигонига, шу мамлакат гиёҳванд моддаларнинг бутун жаҳон миқёсдаги манбаига айланди. Минтақавий хавфсизликнинг нозик жиҳатларидан бири шунда эдики, турли давлатлар гоҳ пинҳон, гоҳида эса очиқдан очиқ Афғонистонга ўз таъсирини ўтказган ҳолда бутун Марказий Осиё мамлакатларига мафкуравий таъсир ўтказишга уриниб келдилар. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати 1993 йилдан бошлаб афғон масаласини бартараф этиш ташаббуси билан чиқа бошлади ҳамда афғон масаласига нисбатан жаҳон ҳамжамиятини жалб этиш мақсадида бу ердаги муаммонинг бутун жаҳон хавфсизлигига таъсир этувчи омил эканлигини турли минбарлардан туриб исботлаб берди. 1995 йил сентябр ойида Тошкентда ўтказилган Марказий Осиёда ҳавфсизлик ва ҳамкорлик масалалари бўйича семинар-кенгашида И.Каримов ўз нутқида Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнининг ва барқарорлик элементларини ўзаро боғлиқ эканлигини таъкидлаб ўтди. 1996 йил июн ойининг бошида И.Каримов АҚШда расмий ташрифи чоғида, АҚШ Президенти Клинтон учрашувида турли масаларни муҳокама қилди, шу жумладан, минтақавий ва ҳалқаро хавфсизлик масалаларини муҳокама этди. 1996 йилнинг 23 июн Европа Иттифоқи (Флоренция) давлатлар бошлиқларнинг учрашуви доирасида И.Каримов Афғон муаммосини ечими топиш учун Европа Иттифоқи кучини ишлатишга даъват этди. Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари билан биргаликда ва Россия билан Тожик-Афғон чегарасидаги вазиятни ҳал этиш учун фаол иш кўрмоқда. Минтақадаги вазияти билан нотинчлиги Марказий Осиёнинг уч давлатнинг якка позицияни ишлаб чиқишлигини талаб этади, шунингдек, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон давлатлари Тожикистон тўғрисидаги баёнот қабул қилган (14.04.95й, Чимкент). Унда Тожикистон оппозицияси «Тожикистондаги сиёсий инқирозни ечиш учун ҳарбий ва бошқа куч ишлатиш ҳаракатларни ишлатмаслик» даъват қилинган. Шу билан бирга, уч давлат бошлиқлари МДҲ, БМТ, ЕХҲТ давлатларни Тожикистонда тинчликни ўрнатишга ҳаракат қилишга даъват қилишди. Ўша пайтда умумий коммюнике қабул қилинган, коммюникеда БМТнинг назорати остида тинчликни ўрнатувчи кучларнинг батальони Ташкил этишни эҳтиёжи кўрсатилган. Ўша йилнинг 15 декабрда давлат раҳбарларнинг учрашувида яна бир қадам босилган эди – БМТ назорати остида тинчлики ўрнатувчи кучларнинг батальони Ташкил этиш қарори қабул қилинган. Ундан сўнг, 1996 йилнинг май ойида, Бишкек шаҳрида, давлат раҳбарлари томонидан «Тинчлик йўлида ҳамкорлик» дастури доирасида тинчлик ўрнатувчи батальонни шакллантириш ва уни таъминлаш, ҳарбий қисмларнинг иштирокида ҳарбий машқларни ўтказиш тўғрисида тадбирлар қарори қабул қилинди. 103. Иқтисодий соҳасини эркинлаштириш ва эркин тадбиркорликни ривожлантириш иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг муҳим вазифаларидан биридир. Ижтимоий тараққиёт шакли бўлмиш эркинлаштириш қатор муҳим компонентларгаэга. Мамлакатимизда мавжуд аниқшарт-шароитлардан келиб чиқилгани ҳолда, ушбу компонентлар қуйидагичабелгиланди: Биринчидан, аҳолининг сиёсий фаоллигини кучайтириш, жамиятда манфаатлар ва қарама-қарши кучлар ўртасида мувозанатни таъминлайдиган кучли механизмларни шакллантириш заруратига асосланган сиёсий соҳани эркинлаштириш. Сиёсий ҳаёт эркинлиги, аввало, демократия, деганидир. Демак, ушбу Устувор йўналиш бевосита демократиянинг умум тан олинган тамойилларига, жумладан, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқи, ўз хоҳиш-иродасини эркин ифодалаш, манфаатларини рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилиш ҳуқуқини таъминлаш учун ҳақиқий шарт-шароит, қонуний ҳуқуқий замин яратишга асосланади. Шундайзаминяратилди. Иккинчидан, энг аввало, давлатнинг бошқарув ролини чегаралашга хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий эркинликларини ҳамда иқтисодиётнинг барча соҳаларида хусусий мулк миқёсларини кенгайтириши, мулкдорларнинг мавқеи ҳамда ҳуқуқларини мустаҳкамлашга қаратилган иқтисодиёт соҳасини янада эркинлаштириш. Учинчидан, ҳокимият барча тармоғларининг бир-биридан мустақил ҳолда иш юритиш тамойилларини мустаҳкамлаш, ҳокимият ваколатларини нодавлат ва жамоат ташкилотларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига босқичма-босқич ўтказа бориш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳамда эркинликларинимуҳофаза этишни кучайтиришдан иборат давлат қурилиши ва фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнларини эркинлаштириш. Устувор йўналишлар тизимида, шубҳасиз иқтисодиёт Соҳасини эркинлаштириш алоҳида мақомга эга. Гап шундаки, шахснинг моддий манфаатлари манбаи бўлган меҳнат фаолияти инсон ҳаётида тақдирил омон аҳамиятга эга. Шубоис фуқароларнинг таъминланиши, албатта, шарт бўлган ҳуқуқлари, эркинликлари ва масъулият-мажбуриятлари жамиятда мавжуд имтиёзлардан фойдаланиш имконини берувчи ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ. Ислом Каримов ўз сиёсий-иқтисодий таълимотида иқтисодиётни эркинлаштириш билан боғлиқ биринчи галдаги асосий вазифани мулкдорлар синфини шакллантириш масаласини тубдан ҳал этиш, хусусий мулкчилик етакчи ўринда турадиган кўп укладли иқтисодиётни барпо этиш, деб белгилади. Иқтисодиёт соҳасини эркинлаштириш ўзининг зарур ва мукаммал асосларига эга. Улардан бири – иқтисодий ўсишнинг устуворлиги. Кейинги ўн йилликдаги халқаро тажриба иқтисоднинг танззул ҳолати шароитида эркинюлаштириш билан боғлиқ ўзгаришлар самарасиз эканлигини яққол кўрсатди. Ўзбекистон Республикасида миллий иқтисодиётни эркинлаштириш ўзига хослиги билан ажралиб турибди. Энг аввало, у ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг “ўзбекмодели”ни амалиётда ижросини таъминлаш билан боғлиқ дастлабки ислоҳотларнинг ўзига хос хусусиятлари ва макро иқтисодиёт жараёнларининг ҳозирги умумий ҳолати билан белгаланади. Иқтисодиётни эркинлаштиришнинг босқичма-босқич йўли нарх-навони эркинлаштириш амалиётидан бошланди. Сабаб - нарх-наво эркинлиги миллий иқтисодиётни ялпи эркинлаштиришнинг тамал тошидир. Чунки бозорнинг ўзи ўзини бошқариш, жумладан, нарх-навони белгилаш имтиёзига эга хўжалик тизимидир. Иқтисодиётни эркинлаштириш ҳақиқий рақобат муҳитини шакллантириш билан узвий боғлиқдир. Рақобат бўлмаса, бозор иқтисодиётини барпо этиб бўлмайди. Рақобат - бозорнинг асосий шарти, айтиш мумкинки, унинг қонунидир. Шу сабаб ҳам“Монополия фаолиятини чеклаш тўғрисида”ги қонунга тўлиқ риоя этган ҳолда, истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш лозим. Шунингдек, бозор инфратузилмасини янада ривожлантириш, молиява банк тизими фаолиятини янада такомиллаштириш эҳтиёжи юзага келди. Натижада 2003 йил 15 октябрдан миллий валютанинг конвертацияси расман йўлга қўйилди. Валюта тизими бозорни янада эркинлаштириш имконини юзага келтирди. Бозустига, давлат ва турли текширувчи, назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик фаолиятига аралашиши расман чеклаб қўйилди. Иқтисодиёт соҳасини эркинлаштириш мамлакат иқтисодиётини жаҳон иқтисодий тизимига уйғунлашувини, ташқи иқтисодий фаолиятни ташкил этиш тизимини тубдан қайта кўриб чиқилишини таъминлади. Аграр соҳа билан боғлиқ биринчи вазифа пайчичлик муносабатлари, фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш орқали қишлоқда эгалик туйғусини қайта тиклаш, хусусан, тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан қабул қилинган қарорлар ҳаётда тўла рўёбга чиқиши учун барча ишни қилишдан иборат бўлди. Эркин тадбиркорлик учун иқтисодий ва ҳуқуқий шарт-шароитларни янада такомиллаштириш, кичик ва ўрта бизнесни кенг ривожлантириш учун ҳамма йўл очиб бериляпти. Тадбиркорлик тузилмаларининг молия, банк ва бошқа бозор тузилмалари билан муносабатлари мустаҳкамланиб, кредит олиш йўлидаги тўсиқлар олиб ташланяпти. Уларнинг ресурсларидан фойдаланишларига кенг йўлочиб бериш, ишлаб чиқараётган маҳсулотлари мамлакатнинг ўзи ҳам, унинг ташқарисида ҳам сотиладиган бозорни кафолатловчи тизимни барпо этиш йўлга қўйилмоқда. Кичик бизнес учун бошқарувчи кадрлар тайёрлайдиган, уларнинг иқтисодий ва ҳуқуқий маданиятини оширадиган бизнес мактаблари тармоғи вужудга келтириляпти. Энг муҳими- иқтисодиёт таркибида кичик, ўрта ва хусусий бизнес муносиб ўрин эгаллашига, керак бўлса, ҳал қилувчи ўринни эгаллашига, яқин икки-уч йил ичида кичик ва хусусий корхоналар сонини икки баравар кўпайтириб, ялпи миллий маҳсулотда уларнинг улушини камида 25 фоизга етказишга эришиш кўзда тутилган ва ҳ. к. Ҳозирги кун ютуқ ва самаралари нуқтаи назаридан эркинлаштириш сиёсати Ўзбекистонда демократик жамиятни шакллантиришга йўналтирилган аниқ, истиқболли стратегик мазмун-моҳияти билан қизғин кечаётган ялпи туб ислоҳотларнинг янгиланиш, миллий тикланиш билан боғлиқ навбатдаги сифат босқичига айланди. Важамиятни эркинлаштиришнинг назарий-амалий яхлит 104. Ўзбекистон-бутун дунёда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашда БМТнинг тенг ҳуқуқли аъзоси. O’zbekiston Respublikasi 1992 yil 2 martda Birlashgan Millatlar Tashkiloti (BMT) a'zosi bo'ldi. BMT bilan hamkorlikdagi asosiy ustuvor yo'nalishlar bu – xavfsizlikka tahdidlarga qarshi kurashish, ommaviy qirg’in qurollarini tarqatmaslik, Afg’onistonni qayta tiklash, ekologik muammolarni yechish, shu jumladan, Orol fojiasi oqibatlarini yengillashtirish, ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanish, inson huquqlarini himoya qilish masalalaridir. O’zbekiston Respublikasi BMTning terrorizmga qarshi kurash bo'yicha barcha - 13 konvensiyasi ishtirokchisi bo'lib, jahon hamjamiyatining ushbu xavfga qarshi kurash borasidagi harakatlarini birlashtirish yuzasidan ko'plab amaliy tashabbuslarni ilgari surdi. O’zbekiston Respublikasi xalqaro terrorizmga qarshi kurash borasida huquqiy hujjatlarni ishlab chiqish va takomillashtirish bo'yicha erishilgan yutuqlarni qo'llab-quvvatlaydi. Biroq terrorizmga qarshi kurash borasida amaliy natijalarga faqat BMT doirasida hamkorlik bo'yicha global tizimni yaratish yo'li bilangina erishish mumkin. O’zbekiston Respublikasi Prezidenti Islom Karimov ta'kidlaganidek, “hozir hammaga bitta haqiqat ravshan bo'lishi shart: hech bir inson, hech bir davlat butun insoniyatga tahdid solayotgan yovuzlikni bartaraf etish yo'lidagi kurashdan chetda qololmaydi”. Shundan kelib chiqib, O’zbekiston BMT Xavfsizlik Kengashining Kontrterroristik qo'mitasi faoliyatini ma'qullaydi va uning BMTga a'zo davlatlarning yovuzlikka qarshi turish imkoniyatlarini kuchaytirish borasidagi harakatlarini to'la qo'llab-quvvatlaydi. Alohida ta'kidlash joizki, mazkur qo'mitaning tashkil etilishi O’zbekiston Respublikasi Prezidenti Islom Karimovning 1999 yil Istambul shahrida bo'lib o'tgan YeXHT sammitida Terrorizmga qarshi kurash markazi tuzish tashabbusining natijasi ham hisoblanadi. O’zbekiston doimiy ravishda qo'mitaga 1373 (2001) rezolyutsiya talablarini bajarish bo'yicha ma'ruza taqdim etib keladi. Jahonning ko'pgina mintaqalarida ekstremizm barqarorlikka jiddiy xavf solmoqda. Diniy ekstremizm targ’iboti o'zida to'g’ridan-to'g’ri terroristik tashkilotlarga jalb qiluvchi g’oyaviy tayyorlanganlikda namoyon bo'lmoqda. Bu kabi tashkilotlarga misol bo'luvchi “hizb-ut-Tahrir” faoliyati avvalo o'sib kelayotgan yosh avlodga qaratilgan. O’zbekiston BMT va uning ixtisoslashtirilgan muassasalari bilan giyohvandlikka qarshi kurashda yaqin hamkorlik qilmoqda. O’zbekiston Respublikasi Prezidenti Islom Karimov tomonidan 2002 yil oktyabrda BMT Bosh kotibining O’zbekistonga tashrifi chog’ida ilgari surilgan tashabbusning amaliy natijasi sifatida Giyohvand, psixotrop moddalar va prekursorlarga qarshi kurash bo'yicha Markaziy Osiyo mintaqaviy axborot-muvofiqlashtirish markazining ta'sis etilishi O’zbekistonning BMT bilan amaliy hamkorlikni rivojlantirishga qo'shgan katta hissasi bo'ldi. 108. Ўзбекистон Республикасининг Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда тутган ўрни. Download 2.23 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling