Mahalla, oav, kons 13 bob kolej 120
Download 2.23 Mb.
|
Siyosat
3. Ўзбекистон Республикасида демократик жамиятни шакллантиришда жамоат ташкилотлари, бирлашмалар, сиёсий партияларнинг тутган ўрни ва аҳамияти. Jamoat tawkilot/I, birlawma/, siyosiy partiya/= amalga owirayotgan iw/I va vazifa/I yoritiliwi kerak Mahalla, OAV, kons 13 bob kolej 120 Siyosiy partiya/ quyidagi funksiya/ni bajaradi: Jamoat4ilik fikrini wakllantiriw; Siyosiy faoliyatda iwtirok etadi; Fuqaro/ siyosiy faoliyatini qo’llab-quvvatlaw va rag’batlantiriw vazifa/ini o’taydi; Siyosiy madaniyatni owiradi; Parlament va hukumat faoliyatiga siyosiy maqsad/i orqali ta’sir ko’rsatadi; Davlat oldida turgan maqsad/= wakllaniwi va amalga owiwida faol iwtirok etadi. 8. Ўзбекистон Республикасининг геосиёсий тузилиши, табиий бойликлари ва маъмурий-ҳудудий тузилиши. Ўзбекистон тарихан Буюк ипак йули каби қадимий савдо йўллари туташган, қизғин ташқи алоқалар ва турли маданиятларнинг бир-бирини ўзаро бойитиш жараёни кечган ҳудуд — Ўрта Осиёнинг марказида жойлашган. Ана шу қулай жуғрофий ўрин — унинг бугунги кунда ҳам узоқ-яқин мамлакатларни ўзаро боғлаб турувчи кўприк бўлиб келаётгани халқаро муносабатларни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Юртимизга нисбатан айтилган "Шарқ дарвозаси" деган таъриф бу ҳақиқатнинг ёрқин тасдиғидир. Мамлакатнинг жаҳондага нуфузи унинг иқтисодий ва интеллектуал салоҳияти, дунё цивилизацияси, фан ва маданият ривожига қўшган ҳиссаси, айни вақтда, умумэътироф этилган халқаро меъёрларга нечоғлиқ амал қилиши, халқнинг турмуш даражаси билан белгиланади. Дунё хамжамиятидан ўзига хос ўрин эгаллаб бораётган Ўзбекистон ўз ички ва ташқи сиёсатида ана шу мезонларга таянади. Мамлакатимизнинг ички сиёсати "Инсон ва унинг манфаатлари ҳар нарсадан улуғ" деган тамойил асосида амалга оширилади. Бу жараён ҳар бир фуқаро учун муносиб турмуш шароитини яратиб бериш, унинг ҳақ-ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш, озчиликнинг кўпчилик иродасига бўйсуниши, шу билан бирга, озчилик фикрининг ҳам кўпчилик томонидан ҳурмат этилиши каби демократик қоидаларни ўз ичига олади. Ўзбекистон ўз ташқи сиёсатида барча давлатлар билан тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик асосида ҳамкорлик қилиш, уларнинг ички ишларига аралашмаслик, умуминсоний қадриятларга соди.лик, тинчлик ва хавфсизликни асраб-авайлаш, халқаро ҳуқуқ меъёрларининг устуворлиги каби тамойилларга амал қилади. Минтақада тинчлик ва барқарорликни сақлаш, уни ядро қуролидан ҳоли маконга айлантириш, минтақавий можароларни тинч йўл билан ҳал этиш, халқаро террорчилик ва ақидапарастликка қарши кураш мамлакатимизнинг жаҳондаги нуфузини янада оширишга хизмат қилади. Геосиёсат нуқтаи назаридан Ўзбекистон Марказий Осиёнинг марказини эгаллаган ҳамда муҳим стратегик мавқега эга бўлган давлат ҳисобланади. Сиёсий, иқтисодий ҳамда маънавий салоҳияти нуқтаи назардан ўзига хос аҳамиятга эга бўлган бу мамлакат демографик ҳолати бўйича бошқа республикаларга нисбатан юқори кўрсаткичларга эга. Бошқача айтганда Марказий Осиё минтақасининг 40% аҳолиси фақат Ўзбекистонда истиқомат қилади. Қўшни республикаларнинг Ўзбекистонга чегарадош бўлган барча маъмурий ҳудудларида ўзбеклар маҳаллий элатлар билан биргаликда истиқомат қилади. Ўзбек халқига хос бўлган бағрикенглик, урф-одатларни эъзозлаш, анъаналарга амал қилиш, бақамти яшаётган элатлар ўртасида табиий равишда унинг етакчилигини таъминлаб беради. Масалан, турли элатлар биргаликда истиқомат қиладиган ҳудудларда тўй, маърака, таъзия, ҳашар ёки бошқа ижтимоий тадбирлар асосан, ўзбеклар етакчилигида ўтишини кузатиш мумкин. Бу Ўзбекистоннинг минтақада нафақат географик, балки этно-маданий нуқтаи назардан ҳам муҳим боғловчилик вазифасини намоён этмоқда. Хулоса қилиб айтганда минтақанинг геосиёсий мавқеи қуйидаги омиллар билан белгиланмоқда: Марказий Осиёнинг геосиёсий мавқеи аввало унинг иқтисодий имкониятларидан келиб чиқмоқда. Бу борада энг манфаатли ҳамкорлар билан иш олиб бориш муҳим аҳамиятга эга. Минтақада етакчи давлатларнинг манфаатлари тезлик билан шаклланиб бораётганлигини кузатиш мумкин. Ўз иқтисодий манфаатларини амалга ошира олмаган ташқи кучлар минтақада муҳим аҳамиятга эга бўлган омиллар, хусусан диний, миллатлараро муносабатлар, ҳудудий муаммолар, сув тақсимотига оид масалалар каби омилларга урғу берган ҳолда минтақада беқарорлик юзага келтиришлари мумкин. Шу нуқтаи назардан, миллатлараро муносабатларда барқарорликни сақлаш минтақавий хавфсизликнинг муҳим жиҳатларидан бири ҳисобланади. Шунингдек,, минтақада сув тақсимоти масалаларида ҳукуматлараро комиссия ишини тўғри йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эга. Бундан ташқари, республикалар ўртасида чегаралаш ишларини охирига етказиш ва бу масалада ҳеч қандай муаммо қолдирмаслик бутун минтақанинг геосиёсий мавқеининг кўтарилишига олиб келади. Шунингдек,, минтақадаги коммуникацион тизим яратилиши унинг иқтисодий ва сиёсий аҳамиятини ошишига олиб келувчи омил ҳисобланади. Албатта бунга республикалар манфаатларининг солиштирилиши, шунингдек, узлуксиз ва жадал музокаралар орқалигина эришилиши мумкин. Диққат қилиниши зарур бўлган яна бир муҳим жиҳат, нодавлат мавқеида фаолият юритувчи хорижий ташкилотлар томонидан ўтказилаётган тадбирларнинг мавзуларига диққат қилиш ва ушбу тадбирлар томонидан қабул қилинган хулосаларнинг минтақа ижтимоий-сиёсий ҳаётига таъсири тўғрисида амалий тадқиқотлар олиб бориш ва тегишли тадбирлар ўтказиш зарурдир. Минтақанинг иқтисодий имкониятларни ишга солишда геосиёсий рақобатга қўшилиб кетиш республикалар ўртасида қийинчилик билан ўрнатилган ҳамкорликка путур етказиш билан бирга, республикаларни турли иқтисодий гигантлар манфаатларининг қурбонига айланиб қолишига олиб келиши мумкин. Тенг манфаатлар асосида ҳамкорлик ўрната билиш дунё иқтисодий тизимига тадрижий ҳамда қонуниятли интеграциялашувга, шу билан бирга минтақа геосиёсий аҳамиятининг янада кўтарилишига олиб келиши шубҳасиздир. Download 2.23 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling