Mahalla, oav, kons 13 bob kolej 120


Узбекистонда ижтимоий- сиёсий баркарорлик ва миллатлараро тотувликни таъминланиши мустакил тараккиётнинг асосий ютуги эканлиги


Download 2.23 Mb.
bet7/42
Sana08.03.2023
Hajmi2.23 Mb.
#1249027
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   42
Bog'liq
Siyosat

Узбекистонда ижтимоий- сиёсий баркарорлик ва миллатлараро тотувликни таъминланиши мустакил тараккиётнинг асосий ютуги эканлиги.Нима учун жамиятда ижтимоий-сиёсий бркарорлик муаммоси ута долзарб муаммога айланди? Бунинг сабаларини утмишимиз тарихидан изланишимиз керак. 1985 йилларда бошланган демократия, ошкоралик, хилма хил расмий ва норасмий ташкилотлар хамда харакатларни юзага келтирди, кейинчалик улар узларини сиёсий партиялар деб эълон килдилар. Бу партиялар ва ижтимоий харакатлар сиёсий хокимиятни кулга киритиш учун курашни авжига миндириб, амалпарастликдан иборат максад- мудаоларини биринчи уринга куйиб харакатларни бошладилар. Митингбозлик килишди, шовкин сурон солишди. Айрим сиёсий ташкилотларнинг баъзи вакиллари жумхуриятимизда килинаётган ишлардан тула хабардор булмаган ёшларни нотугри йулга солишга харакат килдилар. Улар вазият канча огир булса, бизга шунча яхши булади калбида иш куриб вазиятни кескинлаштирмокчи булдилар. Бундай бебошлик, сохта демократик харакатларнинг олди олинди, бунда мамлакат рахбариятининг, аввало И.А. Каримовнинг роли катта булди. Ички омиллар билан бирга ташки омиллар хам жуда тезлик билан ривожланмокда эдики, бу ута хавфли омиллар хисобланади. Мамлакатда ижтимоий- сиёсий баркарорликни саклашнинг асоси ва энг мухим омили бу куп миллатли фукаролар уртасидаги бирликни, миллий тотувликни таъминлай олишда эди. Узбекистон мустакиллигининг биринчи кунларидаёк бу масалани ташкил топиши мустахкам килиб куйилган эди. Узбекистон Республикаси Конституциясининг 2 боб 8- моддасида «Узбекистон халкини миллатидан катъий назар, Узбекистон Республикасининг фукаролари ташкил этади, дейилса, у боб 18- моддасида «Узбекистон Республикасидаги барча фукаролар бир хил хукук ва эркинликларга эга.... » дейилади. Бу 100 дан ортик миллатга эга булган Узбекистонда миллий тотувликни таъминлашга хизмат килади. Бугунги кунда Республикада фаолият курсатаётган 100 дан ортик миллий маданий марказлар дустликни мустахкамлаш, ижтимоий- сиёсий баркарорликни таъминлашга хизмат килмокда
31. Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари, уларнинг конституциявий ваколатлари. Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари» тўғрисидаги қонуни.
1993 2 sen mahalla mahalliy hokimiyat kolej 87 bet 98 bet

32. Комил инсонни тарбиялашда тарихий ёдгорликлар ва урф-одатларнинг ўрни.


«Миллий маданиятнинг ўзига хослигини тиклашга алохида эътибор берилиши керак. Шу билан бирга миллий ўз-ўзини англашнинг тикланиши жахон инсонпарварлик маданияти ва умумбашарий кадриятлари идеалларидан, бизнинг кўп миллатли жамиятимиз анъаналаридан ажралиб колиши мумкин эмас»,-дейди УР Президенти И.Каримов
Ўзбекистон ўз мустакиллигини кўлга киритгандан бошлаб жамиятимизнинг барча сохалари катори маънавий хаётимизда хам улкан ўзгаришлар рўй бермокда. Биз барпо этаётган давлат аввало умумжахон цивилизациясига, давлат курилиши сохасида тараккий этган бошка халклар эришган тажрибаларга ва ўзимизга хос миллий анъаналарга, ижтимоий кадриятларга асосланмокда.
Талабаларга миллий кадриятлар маънавияти асосларини ўкитиш гуманитар ва ижтимоий-сиёсий фанлардан дарс берувчи профессор-ўкитувчилар зиммасида эканлиги, уларга бу сохада мунтазам услубий ёрдам кўрсатиб турилиши кераклиги боис кўлланмага айнан шу мавзудаги бир нечта мавзулар киритилди.
Ёшларимиз халкона, умуминсоний кадриятлардан нечоглик кўп сабок олсалар, уларнинг тафаккурлари бойиб, акл-идроклари чархланиб боради.
Кадриятлар муайян жамият ва синфга мансуб кишилар турмуши ва маданиятининг хакикий ёки идеал неъматлари бўлган табиат ва жамият ходисаларининг мохиятидир. Бу неъматларнинг кадриятлар дейилишига сабаб кишилар уларни кадрлайдилар, чунки бу кадриятлар уларнинг шахсий ва ижтимоий турмушини бойитади. Шунинг учун хам кишилар ўз тасарруфларидаги кадриятларни химоя киладилар ва ўзлари учун максад ва идеал бўлган кадриятларни амалга оширишга интиладилар.
Кадриятлар ичида энг биринчи ва энг умумийси хаётнинг ўзидир, чунки хаётдан махрум бўлиш колган барча кадриятлардан фойдаланишни йўкка чикаради.
Миллий кадриятларнинг намоён бўлиши ва тарихий ривожланишда баъзи жихатларга эътибор бермок лозим. Улар:
-кишиларнинг табиий, тарихий ва ижтимоий бирлигини таъминлайдиган этник маконда шаклланади, ранг-баранг тарзда, турли шаклларда намоён бўлади, кишиларнинг онгига, хаётига ўзига хос тарзда таъсир килади;
-миллатдошларнинг ўзаро муносабатларида, ижтимоий фаолиятларида кўзга ташланиб туради, ана шу муносабат, фаолият, максад, эхтиёж ва интилишлар учун маънавий асос бўлади;
-моддий, маънавий, иктисодий, сиёсий ва бошка сохаларда муайян натижа сифатида юзага келиши кишилар учун зарурият сифатида ўзига хос ахамият касб этиши хам мумкин;
-ижтимоий ривожланиш жараёнида ўзгариб, такомиллашиб, ранг-баранг жихатлар кашф этиб боради, доимий янгиланиб туради, шу билан бирга авлоддан-авлодга ўтади, мерос колади.
Миллий кадриятлар миллатнинг ўзи билан бирга тарих силсилалари, замона зайллари, турли ижтимоий ва сиёсий жараёнлар орасидан ўтмишдан келажакка томон ўтиб туради. Улар, табиатига кўра, факат тор доирада сакланиб колмайди, балки равнак топиб, турмуш жараёнида муттасил янгиланиб, бойиб боради.
Умуминсонийлик туйгуси факат ўз халки кадриятини ардоклаш, кўз-кўз килишгагина асосланмайди. Балки хар бир халк, элат, улуг кадриятларини хурмат килишдан бошланади. Дунёда сон жихатидан кўп ёки камрок халк бўлиши мумкин, аммо маданий ва маънавий сохада бир-биридан кам ёки ортик миллат йўк. Хар бир миллатнинг ўзига хос ўтмиши, маданий ва маънавий кадриятлари, миллий кахрамонлари, бошкалар томонидан эътироф этилиши лозим бўлган урф-одатлари, кон-кардошлик белгилари мавжуд. Бу борада умуминсонийлик хамма миллат ва элатларнинг кадриятларини асраб-авайлаш, тарих тарозуси саклаб коладиганларини хурмат килиш ва оламдаги миллий кадриятлар турли-туманлигининг табиий хилма-хиллик билан узвий алокада эканлигини англашдан иборатдир.
Истиклолга эришиш мамлакатимизда яшайдиган барча миллатларнинг кадриятларини саклаш ва такомиллаштириш учун катта имкониятлар очди. Юртимизда умргузаронлик килувчи фукароларимиз Ўзбекистоннинг мустакиллигини мустахкамлаш асосида демократик жамият курмокдалар. Бу жараёнда умуминсоний ва миллий жихатларнинг уйгунлигини таъминлаш эхтиёжи кадриятлар омилидан янада унумли фойдаланишни заруриятга айлантиради.
39. Ўзбекистон Республикасида таълим соҳасини ислоҳ қилишнинг асосий вазифалари ва истиқболлари.
Таълим тўғрисида”ги қонун ва унинг асосий мақсади.
Ж:Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўгрисида”ги Қонуни 1997 йил 29 августда қабул қилиниб, эълон қилинган кундан кучга кирган. Қонун 34 моддадан иборат.фуқороларга таълим бериш, касб-ҳунар ўргатишнинг ҳуқуқий асосларини белгилайди ҳамда ҳар кимнинг билим олишдан иборат конституциявий ҳуқуқини таъминлашга қаратилган.
24. Таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари. Таълим муассасасининг ҳуқуқий мақоми. Давлат таълим стандартлари тушунчаси ҳақида нималарни биласиз? Таълим тизими ва турларини айтиб беринг?

Download 2.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling