Mahalla, oav, kons 13 bob kolej 120
Баркамол инсон таърифи ва унинг мезонлари
Download 2.23 Mb.
|
Siyosat
- Bu sahifa navigatsiya:
- "Буюк шахслар буюк маданиятлар багрида вояга етади" деган карашни шархлаб беринг.
Баркамол инсон таърифи ва унинг мезонлари
Баркамол авлодимиз келажаги хакида кайгуриш, соглом авлодни етиштириш, халкимизнинг кадимий миллий хусусиятидир. Президентимиз И.К. “Ватан саждагох каби мукаддасдир” асарида, “Бизнинг аждодларимиз хамиша узокни кузлаб яшаган” деб ёзади. През.миз И.К.нинг Узб. миллий истиклол, иктисод, сиёсат, мафкура”, “Биздан обод ва озод Ватан колсин”, “Ватан саждагох каби мукаддасдир”, “бунёдкорлик йулидан,”, “Узбекистон 21 аср бусагасида:...”, “Баркамол авлод -Узбекистон тараккиётининг пойдевори” номли асарлари баркамол инсон дунёкарашини шакллантиришда ва унинг мезонини белгилашда бебахо назарий коидалар намунасидир. През.миз “Баркамол валод Узб. тараккиётининг пойдевори” асарида баркамол инсон тарбияси жараёнида шаркона асосий мезонлар: халкимизнинг асрлар оша яшаб келган анъаналари, урф-одатлари, тили ва рухи негизига курилган миллий мустакиллик мафкураси, умуминсоний кадриятлар билан махкам уйгунлашган холда келажакка ишонч туйгусини одамлар калби ва онгига етказиши, улар Ватанга мухаббат, инсонпарварлик рухида тарбиялаши, халоликни, мардлик ва сабирбардошликни, адолат туйгусини, билим ва маърифатга интилишни тарбиялаш йулида хизмат килмоги лозим” деб таъкидлаган. Шунингдек юртбошимиз Узб. Рес. Ол. Маж. 9-сессиясида сузлаган нуткида: факатгина чинакам, маъхрифатли, одам инсон кадрини, миллат кадриятларини, бир суз билан айтганда узлигини англаш, эркин ва озод жамиятда яшаш, мустакил давлатимизнинг жахон хамжамиятидаги узига муносиб урин эгаллаши учун фидойилик билан курашиш мумкин” деб айтди. Республикамизда амалга оширилаётган ислохотларнинг асосий максади хар томонлама баркамол инсонни тарбиялашдан иборатдир. "Буюк шахслар буюк маданиятлар багрида вояга етади" деган карашни шархлаб беринг. Мамлакатимиз буюк маданиятли тарихга эгадир. Ана шундай буюк маданият багрида буюк аждодларимиз - Ал-Бухорий, Ал-Термизий, Ахмад Яссавий, Бахоуддин Накшбанд, Ал-Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Навоий, Улубек, Бобур ва бугунги кунда бутун дунёга машхур бошка Шарк донишмандлари етишиб чикди. XIV асрдаги улкан ва ёркин сиймо - А.Темурнинг тутган урни ва унинг ахамиятига алохида тухташ лозим. А.Темур жахон тарихига кудратли ва гуллаб-яшнаган давлат барпо этиб, урта аср дунёсининг асл маданий ва маънавий марказларидан бирига айланган, бугунги кунда хам сакланиб колган мислсиз меъморий обидалари билан машхур Самаркандни унинг пойтахтига айлантирган атокли саркарда ва давлат арбоби сифатидагина кирган эмас. А.Темур олимлар, файласуфлар, меъморчилар, шоирлар, хофизу машшокларга гамхурлик килишда хам ном козонган эди. Темурийлар даври хакикатан хам илм-фан, маданияти ва маорифнинг бехад равнак топишини таъминлаган. Шарк уйгониш даври эди. Президентимиз узининг "АюТемур хакида суз" номли асарида, А.Темур даври ва буюк тарихий шахс маънавий меросининг хозирги замондаги ахамияти хусусида куйидаги фикрларини баён килди. Аввалом бор шуни таъкидлашимиз керакки, А.Темурдек тарихий шахсларни, саркарда ва сохибкиронларни тарих такозаси, шу замон талаблари, замон эхтиёжи хаётга олиб келади ва ул зотларнинг фазилат-хусусиятларини намоён килишга замин яратади. Бундай конуниятни куплаб мисолларда тасдиклаш мумкин. Шунинг учун хам А.Темур шахси ва фаолияти хакида гапирар эканмиз, дастлаб шу даврдаги, шу асрдаги тарихий вазият хакида алохида тухталиб утишимиз лозим. А.Темур сиёсий сахнага кадам куйганда эндигина 24 ёшда эди. Мамлакатда бош-бошдоклик, махаллий сиёсий кучларнинг узаро карама-каршилиги авжига чикканди. Бу хам камдек асосий кудрати тарихий Мугулистонда мужассамлашган чингизийлар тез-тез Мовароуннахрга зугум килиб турар эдилар. Бир ярим асрга якин давом этган бу муддат карамлик жафосини хар томонлама чекиб келган оддий фукаролардан тортиб, купчилик йирик сиёсат арбоблари дин пешволаригача, барча-барча учун нихоятда огир давр булган. Жамият озодлик ва тараккиётга булган манфаатларини узида мужассам этган холоскорга, етакчига мухтож эди. Такдир такозоси билан А.Темур ана шундай холоскор ва етакчи сифатида майдонга чикди. А.Темур кадимий Туркистон заминида тусатдан пайдо булган эмас. У бир неча минг йиллик тарихий тажриба, буюк анъана, том маънода шаклланган маданий-маънавий жараён махсулидир. Уелаб, юзлаб дахоларимиз хам тусатдан пайдо булгани йук. Улар мана шу заминда юзага келган мухитнинг хосили сифатида пайдо булган. Шундай килиб, буюк шахслар буюк маданиятлар багрида вояга етар эканлар. 76. Ўзбекистон Республикасининг геосиёсий тузилиши ва унинг Марказий Осиё минтақаси ташқи сиёсатидаги ўрни. Геосиёсат нуқтаи-назаридан Ўзбекистон Марказий Осиёнинг марказини эгаллаган ҳамда муҳим стратегик мавқега эга бўлган давлат ҳисобланади. Сиёсий, иқтисодий ҳамда маънавий салоҳияти нуқтаи-назардан ўзига хос аҳамиятга эга бўлган бу мамлакат демографик ҳолати бўйича бошқа республикаларга нисбатан юқори кўрсаткичларга эга. Бошқача айтганда Марказий Осиё минтақасининг 40% аҳолиси фақат Ўзбекистонда истиқомат қилади. қўшни республикаларнинг Ўзбекистонга чегарадош бўлган барча маъмурий ҳудудларида ўзбеклар маҳаллий элатлар билан биргаликда истиқомат қилади. Ўзбек халқига хос бўлган бағрикенглик, урф-одатларни эъзозлаш, анъаналарга амал қилиш, бақамти яшаётган элатлар ўртасида табиий равишда унинг етакчилигини таъминлаб беради. Масалан, турли элатлар биргаликда истиқомат қиладиган ҳудудларда тўй, маърака, таъзия, ҳашар ёки бошқа ижтимоий тадбирлар асосан ўзбеклар етакчилигида ўтишини кузатиш мумкин. Бу Ўзбекистоннинг минтақада нафақат географик, балки этно-маданий нуқтаи-назардан ҳам муҳим боғловчилик вазифасини намоён этмоқда. Хулоса қилиб айтганда минтақанинг геосиёсий мавқеи қуйидаги омиллар билан белгиланмоқда: Марказий Осиёнинг геосиёсий мавқеи аввало унинг иқтисодий имкониятларидан келиб чиқмоқда. Бу борада энг манфаатли ҳамкорлар билан иш олиб бориш муҳим аҳамиятга эга. Минтақада етакчи давлатларнинг манфаатлари тезлик билан шаклланиб бораётганлигини кузатиш мумкин. Ўз иқтисодий манфаатларини амалга ошира олмаган ташқи кучлар минтақада муҳим аҳамиятга эга бўлган омиллар, хусусан диний, миллатлараро муносабатлар, ҳудудий муаммолар, сув тақсимотига оид масалалар каби омилларга урғу берган ҳолда минтақада беқарорлик юзага келтиришлари мумкин. Шу нуқтаи назардан, миллатлараро муносабатларда барқарорликни сақлаш минтақавий хавфсизликнинг муҳим жиҳатларидан бири ҳисобланади. Шунингдек, минтақада сув тақсимоти масалаларида ҳукуматлараро комиссия ишини тўғри йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эга. Бундан ташқари, республикалар ўртасида чегаралаш ишларини охирига етказиш ва бу масалада ҳеч қандай муаммо қолдирмаслик бутун минтақанинг геосиёсий мавқеининг кўтарилишига олиб келади. Шунингдек, минтақадаги коммуникацион тизим яратилиши унинг иқтисодий ва сиёсий аҳамиятини ошишига олиб келувчи омил ҳисобланади. Албатта бунга республикалар манфаатларининг солиштирилиши, шунингдек узлуксиз ва жадал музокаралар орқалигина эришилиши мумкин. Диққат қилиниши зарур бўлган яна бир муҳим жиҳат, нодавлат мавқеида фаолият юритувчи хорижий Ташкилотлар томонидан ўтказилаётган тадбирларнинг мавзуларига диққат қилиш ва ушбу тадбирлар томонидан қабул қилинган хулосаларнинг минтақа ижтимоий-сиёсий ҳаётига таъсири тўғрисида амалий тадқиқотлар олиб бориш ва тегишли тадбирлар ўтказиш зарурдир. Минтақанинг иқтисодий имкониятларни ишга солишда геосиёсий рақобатга қўшилиб кетиш республикалар ўртасида қийинчилик билан ўрнатилган ҳамкорликка путур етказиш билан бирга, республикаларни турли иқтисодий гигантлар манфаатларининг қурбонига айланиб қолишига олиб келиши мумкин. Тенг манфаатлар асосида ҳамкорлик ўрната билиш дунё иқтисодий тизимига тадрижий ҳамда қонуниятли интеграциялашувга, шу билан бирга минтақа геосиёсий аҳамиятининг янада кўтарилишига олиб келиши шубҳасиздир. Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ўртасида ягона иқтисодий макон ташкнл этиш ҳақида имзоланган шартнома Марказий Осиё интеграцияси иўлидаги илк қадами бўлган эди. 1998 йили бу шартномага Тожикиистон ҳам қўшилди. Ҳозиргача ўзаро ҳамкорлик ҳақида 150 дан ортиқ ҳужжат имзоланди. Эндиликда Давлатлараро кенгаш ишлаб турибди, Ҳамдўстлик дастурларини рўёбга чиқариш бўйича ижроия қўмита, Марказий Осиё ҳамкорлиги ва тараққиёт банки ташкил этилган. Мазкурэ интеграция халқимизнинг манфаатларига тўла мос келади, мамлакатимизда барқарорлик ва тинчликни мустаҳкамлашга ёрдам беради. 2000 йил 20-21 апрсль кунлари Ўзбекистон. Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон президентларининг Тошкентда бўлиб ўчган учрашуви чоғида имзоланган терроризмга, сиёсий ва диний экстремизмга, халқаро уюшган жиноятчиликка қарши кураш юзасидаи биргаликдаги ҳаракатлар тўғрисидаги шартнома бунга мисол бўла олади. Download 2.23 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling