Mahalla, oav, kons 13 bob kolej 120
Download 2.23 Mb.
|
Siyosat
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хитой Халқ Республикаси
- Ўзбекистон ва Жанубий Корея
Ўзбекистон Республикаси сиёсатининг асосий йўналишларидан бири Шарқ ва Тинч океани ҳавзаси мамлакатлари билан алоқалар ўрнатиш ва ривожлантиришга қаратилган. Бу мамлакатлар ўртасида айниқса Хитой Халқ Республикаси билан давлатлараро алоқа ўрнатиш алоҳида аҳамиятга эга. Ўзбекистон давлат мустақиллигини қўлга киритган дастлабки пайтлардаёқ Ўзбекистон ва Хитой ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди. 1992 йил 2-3 январь кунлари ХХР ташқи иқтисодий алоқа ва ташқи савдо вазири Ли Ланьзин Тошкентда бўлди, шу кунлари икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди, элчихоналар очишга қарор қилинди.
1992 йил 12-14 март кунлари Ўзбекистон Президенти И. Каримов ХХРга расмий ташрифи икки давлат ўртасидаги ҳамкорликка асос солди. Сафар чоғида ҳамкорликнинг турли соҳалари бўйича 20 га яқин ҳужжатлар имзоланди. Улар орасида илмий-техникавий ҳамкорлик тўғрисида, қишлоқ хўжалигида ҳамкорлик тўғрисида, сармояларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида битимлар бор эди. 1994 йил 18-20 апрель кунлари ХХР Давлат Кенгашининг раиси Ли Пеннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи пайтида Ўзбекистон билан Хитой ўртасида кредит, халқаро иқтисодий ҳамкорлик, ҳаво транспорти алоқаларини йўлга қўйиш бўйича ҳукуматлараро битимлар имзоланди. Хитой томони Ўзбекистонда тайёрланаётган ИЛ-76 ва ИЛ-114 самолётларини харид қиладиган бўлди. 1994 йил 24-25 октябрь кунлари Ўзбекистон Президенти Хитойга иккинчи марта сафар қилди ва муҳим аҳамиятга молик бўлган ҳужжат – «Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасида ўзаро муносабатларнинг асосий тамойиллари, ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида баённома», шунингдек, икки давлат ўртасида консуллик шартномаси имзоланди. Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган 78 та Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси икки мамлакат ўртасида ҳамкорликнинг ривожланиб бораётганининг далилидир. 2001 йилда Тошкентда ХХР маданият марказининг очилиши бўлиб ўтди. 2004 йил июн ойида ХХР раиси Ху Цзиньтаонинг ташрифи давомида хитой тилини ўрганиш бўйича Ўзбекистонда Конфуций номидаги Институтни Ташкил этишга келишиб олинди. Хитой томони Институтни барча зарурий ўқув адабиётлари, лингофон жиҳозлари ва ўқитувчилар билан таъминлаш мажбуриятини олди. 1992 йил март ойида Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида дипломатик алоқа ўрнатилди. 1992 йил 19 июнда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Жанубий Корея Республикасига давлат ташрифи билан борди. Бу сафар икки мамлакат ўргасидаги иқтисодий, савдо, маданий-техникавий алоқаларга асос солди. Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасида давлатлараро муносабатлар ва ҳамкорлик асослари тўғрисида Декларация имзоланди. Савдо-иқтисодий айирбошлаш ҳақидa, Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришга маблағ сарфлайдиган Жанубий Корея ишбилармонларига бериладиган кафолатлар ҳақида битимлар тузилди. Маданият, маориф, оммавий ахборот, саёҳат, спорт соҳаларида баҳамжиҳат ҳамкорлик қилишнинг узоқ муддатга мўлжалланган режалари белгилаб олинди. Жанубий Кореядаги ДЭУ Корпорацияси раҳбарияти билан Асакада автомобил заводи қуришга келишилди. 1992-1996 йилларда «ЎзДЭУавто» Ўзбекистон-Жанубий Корея қўшмa автомобил заводини лойиҳалаштириш ва қуриш ишлари амалга оширилди. Завод 1996 йил 25 март куни автомобиллар ишлаб чиқаришни бошлаб юборди. Download 2.23 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling