Mahalla, oav, kons 13 bob kolej 120


Download 2.23 Mb.
bet8/42
Sana08.03.2023
Hajmi2.23 Mb.
#1249027
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   42
Bog'liq
Siyosat

Ж: принциплар: таълим ва тарбиянинг инсонпарвар, демократик характерда эканлиги; узлуксизлиги ва изчиллиги; турлари-умумий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг мажбурийлиги; ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг йўналишини: академик лицейда ёки касб-ҳунар коллежида ўқишни танлашнинг ихтиёрийлиги; таълим тизимининг дунёвий характерга эга эканлиги; давлат таълим стандартлари доирасида таълим олишнинг ҳамма учун очиқлиги; таълим дастурларини танлашга ягона ва табақалаштирилган ёндашув; билимли бўлишни ва истеъдодни рағбатлантириш; таълим тизимини давлат ва жамоат бошқарувини уйғунлаштириш. Таълим тизими –давлат таълим стандартларига мувофиқ таълим дастурларини амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим муассасалари; таълим тизимининг фаолият кўрсатиши ва ривожланишини таъминлаш учун зарур бўлган тадқиқот ишларини бажарувчи илмий-педагогик муассасалар; таълим соҳасидаги давлат бошқарув органлари, шунингдек уларга қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар. Ўз. Рес. Таълим тизими ягона ва узлуксиздир.


25. Олий таълим. Олий таълимнинг мақсади ва вазифаси. Олий таълим босқичлари (Бакалавриат, Магистратура) ҳақида маълумот беринг.
Ж: Мақсади – юқори малакали мутахассислар тайёрлаш;
Бакалавриат- мутахассислар йўналиши бўйича фундаментлар ва амалий билим берадиган, таълим муддати камида 4 йил давом этадиган таянч олий таълимдир.
Магистратура- аниқ мутахассислик бўйича фундаментал ва амалий билми берадиган, бакалавриат негизида таълим муддати камида 2 йил давом этадиган олий таълим.


26. Олий ўқув юртидан кейинги таълим. Унинг мақсади ва вазифаси. Аспирантура, Адъюнктура, Докторантура, Мустақил тадқиқотчилик тушунчаларига таъриф беринг.
Ж:Аспирантура, Докторантура, - диссертация химояси б-н якунланади, фан номзоди, доктори илмий унвони ва диплом берилади.

42. Ҳозирги Ўзбекистон ижтимоий сиёсатининг мақсад ва вазифалари.


Миллий мафкура хакида гапирганда шуни назарда тутиш керакки, Узбекистон Республикаси  Конститутцияси плюрализм, фикр ва  карашлар  эркинлигитамойилларини тулик  таъминлайди. Асосий  Конунимизнинг  12-моддасида  бу коида куйидагича  ифодаланган:
« Узбекистон  Республикасида ижтимоий хаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги  асосода ривожланади.
Хеч  кайси мафкура давлат мафкураси  сифатида  урнатилиши  мумкин эмас . »
Бу коида  Узбекистон  фаолия курсатаётган партиялар, харакат ва ижтимой-сиёсий гурухлардан  бирортасининг  дастурий гоялари  ягона давлат  мафкураси  булла олмаслигини англатади.
Миллий истиклол  мафкураси турли сиёсий партия ва ижтимоий гурухлар мафкурасидан  устун  турадиган социал феномен – ижтимоий ходисадир. Бу мафкурада Бирон бир дунёкараш мутлаклаштирилмайди ёки у мавжуд сиёсий  хокимятни  мустахкамлаш максадида сиёсий куролга  айлантирилмайди. Миллий истиклол  мафкураси, уз мазмун – мохиятига кура, Узбекистоннинг ижтимоий – сиёсий тараккиётига хизмат килади, барча сиёсий партиялар, гурух ва катламларнинг бутун халкимизнинг куйидаги умумий манфаатларини ифодалайди:
- мамлакатнинг мустакиллиги, худудий яхлитлиги, сархадлар дахлсизлиги;
- юртнинг тинчлиги, давлатнинг харбий, иктисодий, гоявий, экологик, информацион тахдидлардан мухофаза этилиши;
- мамлакатда фукаролааро ва миллатларо тотувлик, ижтиоий баркарорлик мухитини таъминлаш;
- хар бир оила ва бутун халкнинг фаравонлиги;
- жамиятда адолат устуворлиги, демократия, уз-узини бошкариш тамойилларининг амал килиши.

43. Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлиги концепциясининг асосий йўналишлари.


Узбекистон Республикаси миллий хавфсизлик концепцияси ишлаб чикилди ва унга куйидаги аник кафолатлар килиб солинди.
1. Узбекистон жахон хамжамияти ва давлатлараро хавфсизлик тизимида уз урнини топиши лозим. Бу факат халкаро ташкилотлар фаолиятида, биринчи галда БМТ ва Европа Хавфсизлик ва хамкорлик ташкилоти ишларида фаол иштирок этиш оркали таъминланиши мумкин.
2. Республикада бошка давлатлар билан мустахкам давлатлараро битимлар тизимини яратиш керакки, бу тизим самарали сиёсий кенгликни шакллантириш керак. бундай шароитда Узбекистон канчалик куп мамлакатлар билан дустона, амалий мулокот ва хамкорлик муносабатларини урнатса, унинг хавфсизлик кафолати даражаси шунчалик юкори булади.
3. Узбекистон Республикасининг жами имзоланган давлатлараро битимларга сузсиз амал килиши хавфсизликнинг мухим кафолати ва шартидир. Инсон хукукларига, кам сонли миллатлар хукукларига риоя этиш, бошка давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, тинч-тотув яшаш каби принциплар амал килаётган хозирги пайтда бу коида айникса, долзарб ахамият касб этмокда.
4. Миллий  хавфсизлик утказилаётган ташки сиёсатни мафкурадан тула холи этиш шартига асосланади. Узбекистон уз муносабатларини бутун дунё мамлакатлари билан уларнинг мафкураси кандай булишидан катъий назар, факат халкаро хукукнинг барча тан олган коида ва мезонлари асосида куриб келди ва бундан кейин хам шу йулдан боради. Ягона гоя тинч хаёт кечириш ва суверенитетни хурмат килиш коидаларини узида акс эттирган конун устуворлиги гоясидир.
5. Узбекистон учун Миллий хавфсизликнинг мухим кафолати учун кушилмаслик харакатида иштирок этишдир. Республикамиз шу билан бирга хеч бир харбий блокда катнашмайди, унинг сиёсати коллектив хавфсизлик тизими яратишга йуналтирилган /жумладан, республикамиз 1994 йилда июлда НАТОнинг коллектив хавфсизликни таъминлашга каратилган «Тинчлик йулида хамкорлик», лойихасидаги иштироки бунинг ифодасидир./
6. Узбекистоннинг хавфсизлиги учун МДХ мамлакатлари коллектив хавфсизлик тизимидаги иштироки билан таъминланади.

44. Миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликнинг вужудга келиши-жамиятда маънавий тикланишнинг асосий вазифаларидан биридир.


Миллатлараро  тотувлик
Бугунги  кунда  мамлакатимизда  130 дан  зиёд  миллат  ва элат  вакиллари  истикомат  килади. Хар  бир  миллат – Яратганнинг  муъжизасидир.  Бу – оламдаги  табиий  ранг-баранглик  билан  жамиятдаги  миллий  узига  хослик  диалектикасини  ифодалайди.
Миллатлараро  тотувлик  гояси – умумбашарий кадрият  булиб, турли  хил  халклар  биргаликда  истикомат  киладиган  минтака  ва давлатлар  миллий  тараккиётини  белгилайди,  шу  жойдаги  тинчлик  вабаркарорликнинг  кафолати  булиб  хизмат килади.
Бу  гоя – бир  жамиятда  яшаб,  ягона  максад  йулида  мехнат  килаётган  турли  миллат  ва  элатларга  мансуб  кишилар  уртасидаги  узаро  хурмат. Дустлик  ва  хамжихатликнинг  маънавий  асосидир.
Бу  гоя – хар бир  миллат  вакилининг  истеъдоди ва малохиятини  Тула  руёбга  чикариш  учун  шароит  яратади  ва  уни  Ватан  равнаки,  юрт  тинчлиги,  халк  фаравонлиги  каби  эзгу  максадлар  сари  сафарбар  этади.
Муайян  мамлакатга  ном  берган  (титул)  миллат  билан  унда  яшайдиган бошка  халклар  уртасидаги  хамжихатлик  ижтимоий  таракиётнинг  энг  мухим  омилларидан  биридир.  Аксинча,  бу  гоянинг  ахамиятини  тушуниб  етмаслик  жамият  хаётини.  тинчлик  ва баркарорликни  издан  чикариши  мумкин.
Миллатлараро  хамжихатликка  рахна  солувчи  иллат,  бу – тажовузкор  миллатчилик  ва  шовинизмдир. Бундай  зарарли  гоялар  таъсирига  тушган  жамият  халокатга  юз  тутиши  мукаррар. ХХ асрда Европа  халкларини  асоратга  солган  ва  айрим  давлатларининг  таназзулига  сабаб  булган фашизм  гояси  бунга  яккол мисол  булади.
Узбекистон  худудида  кадим-кадимдан  куплаб  миллат ва элат  вакиллари  бахамжихат  истикомат  килиб  келади.  Улар  уртасида  асрлар  давомида  миллий  низолар  булмагани  хадкимизнинг  азалий  багрикенглигини  курсатади.
Шу  боис,  бугунги  кунда  мамлакатимизда  яшаб  келаётган  миллатларни  узаро  хамжихатлик  рухида  тарбиялаш  истиклол  мафкурасининг  асосий  максадларидан  биридир.  У  халкимизга  хос  булган  олижаноблик  ва  инсонпарварлик  фазилатларига асосланади.
Биз маънавий кадриятларни тиклашни миллий англашнинг усишидан, халкнинг маънавий сарчашмаларига, унинг илдизларига кайтишдан иборат узвий, табиий жараён деб хисоблаймиз. /стр.137/
Тарих хотираси, халкнинг, жонажон улканинг, давлатимиз худудининг холис ва хакконий тарихини тиклаш миллий узликни англашни, таъбир жоиз булса, миллий ифтихорни тиклаш ва устириш жараёнида мухим урин тутади /140/.
Узбек халки Рухининг тикланиши, миллат маънавий-ахлокий идеалларининг шаклланиши чукур миллийлик билан умминсонийлик чамбарчас боглик булган ходисадир. Узбекистонда яшаётган халклар, узига хосликни йукотмаган холда, умумий рухиятга, хулк-атвор фалсафасига эга булмокдалар. Бу эса мустакиллик йиллари мобайнида миллатлараро тотувлик манбаи булиб келган ягона маънавий-рухий негизни вужудга келтирди /143/.
Бевосита мулокот урнатишга мувофик булдилар. Бундай мулокот оркали жахон халкларига Марказий Осиё халкларининг миллий маданияти, маънавияти таништирилмокда. Бунга ЮНЕСКО билан урнатилган ва мустахкамланиб борадиган муносабатлар еркин мисол була олади. Бу нуфузли ташкилот хомийлигида Марказий Осиё халкларининг буюк сиймолари, аллома, файласуфлар Мухаммад Мусо ал-Хоразмий таваллудининг 1200 йиллиги, Абу Райхон Беруний таваллудининг 1000 йиллиги, Мухаммад Тарагай Улугбекнинг 600 йиллиги, Ахмад ал-Фаргонийнинг 1200 йиллиги кенг нишонланди. 1998 йилларда Тошкентда булиб утган ЮНЕСКО 55 сессиясининг якуний мажлисида Федерико Майор куйидаги фикрни билдирди:
Президентимиз таъкидлаганидек, «Бизни социалистик тузумдан кейинги бир катор мамлакатлардан фарклаб турган, юксак даражада ривожланган юксак маданий демократик давлатлари билан якинлаштириб турган, жахон хамжамиятига хар тамонлама кушилиб кетиш учун йул очиб бераётган нарса фукаролар тинчлиги, миллатлараро тотувлик, ижтимоий баркарорликдир».1
Фукаролар уртасидаги тинчлик, миллатлараро тотувлик ва дустлик, уларни авайлаб саклаш ва мустахкамлашга интилиш азалдан халкимизнинг узига хосфазилати булиб келган ва хозирги вактда хам шундай булиб келмокда. Халклар уртасида тинчлик-тотувлик, дустлик ва узаро хамкорлик муносабатларини урнатиш миллатимизнинг онгига, конига чукур сингиб кетган.

45. Ўзбекистон Республикаси бозор иқтисодиётига Ўтишнинг биринчи босқичи асосий вазифалари ва йЎналишлари.



Download 2.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling