Mahalla, oav, kons 13 bob kolej 120
Узбекистон давлатчилигининг хукукий асоси - Узбекистон Республикасининг конституцияси
Download 2.23 Mb.
|
Siyosat
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТНИ ЯНАДА ЭРКИНЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
- Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Узбекистон давлатчилигининг хукукий асоси - Узбекистон Республикасининг конституцияси, .Хар кандай давлатнинг юзи, оьру-эътиибори унинг контитуцияси хисобланади. Зотан Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган комусдир. Шу маънода асосий комусимиз халкимизнинг иродасини, рухиятини, ижтимоий онги ва иаданияти акс эттиради.Хаммамизга маълум Узбекистон Республикасининг Контитуцияси 12 чакирик Узбекистон Республиаси Олий Кенгашининг 11 сессиясида 1992 йил 8 декабрда кабул килинган.Узбекистон Республикаси Конституцияси олти булимдан ва 26 бобдан иборат булиб, уларда давлат суверенитети, фукоролирининг асосий хукуклари, эркинликлари ва бурчлари, жамият ва шахс манфаатлари, муносабатлари, маъмурий-худудий ва давлат тузилиши, давлатлар хокимиятини ташкил этиш билан боглик конуний-хукукий нормалар тулик акс эттирилган.Узбекистон Республикаси Контитуциясиниг асосий принциплари
Давлат суверенитети. Халк хокимиятчилиги. Фукоро эркинликлари ва хукукларининг дахлсизлиги ва устиворлиги. Демократизм. Давлат ва шахснинг узаро маъсуллиги. Хокимиятнинг конун чикарувчи, ижро этувчи ва суд хокимиятига булиниши. Махаллий уз-узини бошкариш. Суд (идоралари) тузилиши ва судлов. Халкаро муносабатларда ташки сиёсий ва ташки иктисодий алаокаларнинг фаоллиги. 24. Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини эркинлаштириш. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТНИ ЯНАДА ЭРКИНЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 7-8-сон, 160-модда; 2003 й., 6-7-сон, 93-модда) Ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш жараёнини кучайтириш, экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш механизмини соддалаштириш, республикага хорижий сармоялар оқимини рағбатлантириш ва озиқ-овқат маҳсулотлари импорти соҳасида рақобат муҳитини вужудга келтириш мақсадида: 1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасида нотариф чоралардан тариф асосида тартибга солиш чоралари сари босқичма-босқич ўтиш ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштиришнинг асосий йўналиши ҳисобланади. 2. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси: — Ўзбекистон Республикасида ташқи савдони тариф ва нотариф асосида йўлга қўйиш тартибини белгиловчи Ҳукумат қарорини бир ҳафта муддат ичида қабул қилиб, бунда меъёрланадиган ва лицензияланадиган товарлар рўйхати анча қисқартирилишини кўзда тутсин; — тариф асосида тартибга солиш чоралари юзасидан қарорларни тезкорлик билан қабул қилиш мақсадида божхона ҳақи ставкаларини кўриб чиқувчи идоралараро комиссия тузилсин. Комиссия заруриятга қараб, божхона ҳақи ставкаларини ўзгартиришга оид таклифларни Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқлаши учун тақдим этсин. 3. 1994 йил 21 январдаги 745-сон Фармоннинг товарлар импортидан бож ҳақи олишни бекор қилишга оид 14-бандининг амал қилиш муддати 1995 йил 1 октябргача узайтирилсин. 4. Шу нарса белгилаб қўйилсинки, давлат эҳтиёжлари учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари импортини нодавлат мулкчилик шаклларига асосланган ташқи савдо фирмалари тендер шартлари асосида амалга оширадилар. Давлат эҳтиёжлари учун асосий озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилувчи ташқи савдо фирмаларини давлат йўли билан рўйхатга олиш вазифаси Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги зиммасига юклансин. 5. Белгилаб қўйилсинки, 1994 йил 21 январдаги 745-сон Фармоннинг меъёрлашга, лицензиялашга, бож ҳақига ва экспорт чеклашларига тааллуқли 3, 4, 5, 6-иловаларининг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори чиққан пайтдан бошлаб ўз кучини йўқотади. Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ 25. Ўзбекистон Республикаси қуролли кучларини ислоҳ қилишнинг асосий вазифалари ва истиқболлари. Kolej 189 Download 2.23 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling