Mahalla, oav, kons 13 bob kolej 120


Download 2.23 Mb.
bet17/42
Sana08.03.2023
Hajmi2.23 Mb.
#1249027
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   42
Bog'liq
Siyosat

Маърифат ва маданият През.И.К. сиёсатининг асосий бугинларидан бири. Шгу хам у иктисодий ва сиёсий, хукукий ислохатлар билан бирга маърифий хаётимизда хам туб узгаришлар килиш тарафдори булиб чикмокда. Акс холда маърифат булмаган жойда мустакилликнинг мазмун-мохияти хам булмайди. Жамият тараккиётини, ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг боришини англаш учун, энг аввало маърифат зарур.
Маърифат - калбларга олов, кузларга зиё багишлайди.
У кишини ёругликка, ёруг хаёлларга чорлайди.
Маърифат - кишига рагбат, ёмонликка нафрат, яхшиликка мухаббат туйгусини бахшида килади. У куркувни куйдиради, куч ва иродага манба булади.
Миллий истиклол мафкурасининг асосий бугин сифатлари юкорида айтганларимиздек маънавий ва маданий тарбияга алохида эътибор берилмокда.
Иктисодий ислохат хар кандай шароитда, хар кандай тизум ёки жамиятга зарурий эхтиёж. Бирок бу масаланинг факат бир томони, холос. Унинг иккинчи-мухим томони, иктисодий ислохатларнинг маънавий негизларини излаб топишда. Гарчи, иктисодий моддий тушунча, ахлокийлик эса маънавий категория булса-да, ана шу хар икки холатни уйгунлаштириш-камолат мезони. Иктисодиётнинг маънавиятдан ажралиб колиши, инсон билан олам уртасида жарлик пайдо булишига олиб келади. Натижада одамлар хар кандай шароитда хам Ватанни сотиб, юртини поймол этиб, миллатини бадном, миллий кадриятларни оёк ости килиб булса-да, осонликча яшаш йулига утиб олади.
Ахолиси ахлоксих, маънавий кашшок мамлакатнинг истиклоли хамиша аянчли булган. Иктисод билан ахлок, моддий эхтиёж билан маънавий зарурият уртасидаги мувозанатнинг бузилиши хамма вакт жамият тараккиётига тахликали тарзда зарба беради.Ана шу нуктаи назардан караганда През.нинг маънавият ва маданият равнакига бераётган эътибори гоятда ибратлидир.
През. ибораси билан айтганда: "Халкнинг маънавияти ва маданияти, унинг хакикий тарихи жамиятимизни янгилаш ва тараккий эттириш йулидан муваффакиятли равишда олга силжитишда хал килувчи ахамиятга эга".

Комил инсон тарбияси, Ислом Каримов дунёқараши ва тафаккурининг, янги жамият барпо этиш борасидаги барча ғоя ва идеалларининг марказий муаммоси бўлиб келмоқда. Юртбошимиз ўзининг мустақилликнинг дастлабки йилларида яратган “Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли” асарида бу масалани аниқ равшан ифодалаб берган эди. “Ҳар бир инсоннинг, айниқса, эндигина ҳаётга қадам қўйиб келаётган ёшларнинг онгига шундай фикрни сингдириш керакки, улар Ўртага қўйилган мақсадларга эришиш ўзларига боғлиқ эканлигини, яъни бу нарса уларнинг собитқадами, ғайрат-шижоатига, тўла-тўкис фидокорлигига ва чексиз меҳнатсеварлигига боғлиқ эканлигини англаб етишлари керак”.


Аммо шуниси борки, истиқлолнинг дастлабки кунларидан бошлаб И. Каримов миллий-маънавий тикланишга катта аҳамият берди. Зеро, “маънавий ўнгланишни амалга оширмасдан иқтисодий ўнгланиш мумкин эмас”, чунки “маънавий халқни, миллатни миллат қиладиган куч – қудратдир”(И.Каримов). Юртбошмизнинг талай нутқлари, шунингдек, “Истиқлол ва маънавият”, “Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари”, “Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда”, “Биздан озод ва обод Ватан қолсин” номли китобларида маънавият масалалари кенг тушунтириб берилди.
Маънавият халқнинг қалби ва руҳи, унинг яратувчанлик, ижодкорлик истеъдоди нишонаси, унинг фазилатлари, борлиғини белгилайдиган шаҳодатномасидир.
Модомики, демократия инсон курашиб қўлга киритган энг одил ва мақбул жамият тури экан, демак унда маънавий баркамоллик ҳам юқори бўлиши керак. Бошқача қилиб айтганда, маънавий баркамол инсонларгина биргаликда эркин, демократик жамият қура олади.
Бу ҳақиқатни Шарқнинг улуғ файласуфи Абу Наср Форобий X асрда аниқ исботлаб берган эди. Унинг “Фозил кишилар шаҳри” асари аслини олганда айни шу масалага бағишланган, улуғ олим шуни таъкидлайдики, жамиятни ташқил этувчи инсонлар қанчалик фозил, ахлоқли бўлсалар, имон- эътиқодлари мустаҳкам бўлса, жамият ҳам шунча мустаҳкам бўлади, бошқариш осонлашади, ҳокимият тепасига тасодифий одамлар чиқмайди.
Демократия туб маъноси билан эркин фуқаролик жамиятидир. Инсон қонунда белгиланган ҳуқуқ ва имкониятлардан бемалол фойдалана олади, ўз ҳаётини яхшилаш, эҳтиёжларини қондириш учун фаолият кўрсатади, ўз камолоти, фарзандлари камолоти учун нимаики зарур бўлса, қила олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Бироқ демократия ҳам ҳар қандай бошқа жамият тури каби ҳокимият бошқарувини, тартиб- интизомни, ижтимоий барқарорликни сақлашни тақозо этади. Яъни бу жамиятда ҳам итоат эттириш бор. Бусиз бўлиши мумкин эмас. Яъни қонунга ва кўпчилик иродаси билан сайланган ҳукуматга итоат этиш. Шундай қилиб, ҳокимият миллий ирода ифодачисига айланади. Ва миллат, халқ қанчалик маърифатли, маданиятли бўлса, бу ирода шунчалик ҳаётбахш, самарали бўлиши мумкин.
Хуллас, миллатнинг маънавий камолоти демократик жамият қуриш учун бош омилдир. Буни қайд этаётганимизнинг боиси шуки, қадимий бой маданиятга эга ўзбек халқи демократик жамият қурар экан, айни вақтда ана шу шарқона анъаналар, маънавий сарчашмаларга таянади ва ундан озиқланади. Шарқ донишмандлиги, ислом таълимоти Ўзбекистонда қурилаётган демократик жамиятнинг биринчи негизидир.
Аммо агар биз фақат ўз анъаналаримизга таяниб, дунё тўплаган тажрибага беписанд қарасак, мақсадга эриша олмаймиз. Биз шарқона миллий анъаналарни умумбашарий демократик ғоялар билан уйғунлаштириб бормоқдамиз. Шундай қилиб, умумбашарий ғоялар, қадриятлар – демократик жамият қуришнинг иккинчи негизидир.
Аслини олганда, умуминсоний тафаккурнинг энг яхши жиҳатларини ижодий ўзлаштириб, давом эттириш ҳам қадимий анъанамиздир. VIII – XII асрларда шаклланган мусулмон Ренессанси, XV – асрдаги маданий кўтарилиш, XX аср бошидаги миллий уйғониш дунёга очиқ кўз билан қараб, илғор фикрлардан таъсирланиш оқибатида юз берган ривожланиш эди.
Миллий анъаналарга содиқлик, яъни ўзликни англаш ғояси ҳам, уни умумбашарий қадриятлар билан уйғунлаштириш ғояси ҳам ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлаши, кучайтириши лозим. Эркин шахс – ватан ишқида ёнган, “юртим деб, элим деб ёнадиган” одамдир. Бизнинг эркимиз ватан озодлиги билан чамбарчас боғлиқ. Ўзбекистон қанчалик фаровон, қудратли бўлса, унинг ҳар бир фуқароси ҳам шунчалик эркин ва қудратли бўлади, имкониятлари кўпаяди.
Демократик жамиятда, шундай қилиб, эркинликнинг жуда катта масъулияти бор. Инсон ҳамма вақт: а) ўзи олдида; б) ўзгалар олдида (оила, маҳалла, жамоа); в) Ватан олдида масъулдир. Агар киши ана шу масъулликни ҳис этмаса, маънавий етук бўла олмайди.
Маънавияти бой одам ўз халқини севиш билан бирга ўзга халқларни ҳурмат қилади, барча маданиятлар, илмий-маърифий ютуқларни ўзлаштириб олади. Маънавиятли одам учун қонун катта суянч ва ёрдамчи. Бунинг акси ўлароқ қинғирликка ўрганган, маънавий қашшоқ киши учун қонун душман, катта тўсиқ.
Яна шуни ҳам эсдан чиқармайликки, маънавият кенг маънода миллий мафкура учун асосдир. Маънавият маърифат, мафкура каби тушунчалардан кенгроқ маънога эга. Миллий маънавият худди тил каби ҳалқни бирлаштириш ва уюштириш хусусиятига эга.
Бироқ шуни айтиш керакки, бозор иқтисодиётига ўтиш маънавият соҳасида ҳам бир мунча мушқилликларни туғдирмоқда. Бу табиий. Зеро, жамиятнинг бош ўзак масаласи – бу мулкчиликдир. Хусусий мулк тиклангач, у билан боғлиқ тушунчалар (фойда, манфаат каби) ҳам тикланади. Рақобат бошланади. Рақобат, бир томондан, ақлни пешлайди, шахсий ташаббус, тадбирликни рағбатлантиради, мен кимдан кам, деган савол ҳаракат мақсадига айланади. Натижада шафқат, андиша ва ҳоказо тушунчаларнинг маъноси ўзгаради. Рақобат шафқатни билмайди. Иккинчи томондан, айнан рақобат адолатнинг мезони бўлади – соғлом рақобатда: 1) тараққиёт юз беради; 2) инсонлар ўз кучига ишонадиган бўладилар; 3) истеъмолчи ютади. Ана шундай шароитда маънавий-ахлоқий тарбия биринчи даражали аҳамият касб этади.
Бунда маънавий қадриятлар, чунончи адабиёт ва санъат асарларининг роли ортади, диннинг тарбиявий кучидан фойдаланиш керак бўлади. Умуман, аждодларимизнинг тарбия соҳасидаги тажрибаларидан кенг фойдаланиш фойда беради.

78. Ҳокимиятнинг бўлиниш тамойиллари-Ўзбекистон Республикаси давлат тузилишининг асоси.


Yozsa bo’ladi????????????????????????????
79. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2-чақириқ ХIX сессиясида (2004 йил 29 апрел) сўзлаган нутқининг асосий йўналишлари.

Download 2.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling