Махсус дори турлари технологияси кафедраси
Перорал ва бошµа турдаги терапевтик системалар
Download 353.87 Kb.
|
yangi avlod dorilar texnologiyasi
Перорал ва бошµа турдаги терапевтик системалар
Перорал терапевтик системалардан "орос" системаси кенг тарқалган. Унда ДМ нинг чиқиши осмотик босим таъсири остида бошқарилади. Орос системасининг кўриниши устига майда тешикли қобиг билан ўралган таблеткани эслатади. Ички тузилишда ядроси бор ва ярим ўтказувчи тешикли мембрана хам бор. Сув мембрана орқали таблеткани ичига кириб, ДМ ни эритади, ДМ да ядросида Мембранада эритма туйинади ва осмотик босим таъсиридамембрананинг тешигидан чиқади. Лекин мембрана орқали ўтган эритувчининг хажми, мембрана тешигидан чиққан эритма хажмига тенг. Асосий рольни мембрана сифатида қайси полимер олинишига боглиқ. Чунки танлаб олинган полимер фа±ат ДМ нинг чи±иш тезлигини таъминлаб қолмай, балки ядродаги ДМ ни эриши учун керак булган эритмани хажмини хам доимий салашга қаратилган. Мембранага айрим талаблар қуйилади: у қаттиқ, дарс кетмаган мустахкам барарор бўлиши керак. Шунинг учун мембранани ацетат целюлоза ишлашади. Мембрананинг тешиги қалинлиги 250-300 мкм б°либ лазер ердамида тешилади. Мисол тариқасида индометацин орос системаси 85 мг индометацин сақлайди ва чиқиш тезлиги 10 мг/с 18 соат давомида шу тезлик сақланади. Бу дори тури остеоартрит, ревматоид артрит касалликларида, қулланган ва индометацин таблеткасига кўра жуда юқори самародорликни клиникаларда қулланилганда берган. Марказий нерв системаси ва ошқозон ичаклар томонидан индометацинни зарар таъсирлари камайгани маълум бўлган. ДМ нинг букмаган полимерлардан чиқиши кам, лекин буккан бўлса ажраши катта ва полимернинг букиш тезлигига танада имплантация қилинган препаратнинг системадан сўрилиб чииш кинетикасига боғлиқ. Лекин бу кинетикани бош±ариш мураккаб. Мисол учун полимер сеткага сувни шимилишини куз олдингизга келтиринг. Ташқаридан бошқарувчи МТС.Яна шундай таш±аридан бошқарувчи кучли МТС-бу осмотик мининасослар. 1.полимер резервуар 2.осмотик агент NaCL Сув аста секин NaCL ни эритиб резервуар ичига кириб ДМ ни эритади ва осмотик босим енидаги резервуар ичидаги эритма қаттик куч билан тешик орали чиқади. Тешик лазер ердамида тешилган.ДМ нинг чиқиши бир хил бўлиб бундай микроосмотик насосли ТТС ни перорал қабул қилинади. Дори моддаларнинг дори туридан ажраб чиқиш тезлигини бошқарувчи дорилар хозирги вақтда терапевтик системалар деб аталади ва қўлланилиши бўйича катта ахамиятга эга. Улар перорал, трансдермал ва бошқаларга бўлинади. Перорал терапевтик системалардан "Орос" кенг тарқалган, уларда дори модданинг чиқиши осмотик босим таъсирига асосланиб бошқарилади. "Орос" системаси - бу говак устидан қобиқ билан ўралган таблеткадир. Тузилиши бўйича гидро ва тешиги бор ярим ўтказгич мембранадан иборат. Шу мембранадан сув ўтиб таблетканинг ядросидаги дори моддаларни эритади. Мембрана ичида эритма тўйиниб осмотик босим остида мембрана тешигидан чиқади. Қайси полимерни танлаб олиш мухим масала, чунки у фақат дори моддаларнинг чиқиш тезлигини бошқариб қолмай, балки эритувчини хажмини бир хил ушлаб туриши лозим. Мембранага қўйилган талаблар: механик чидамли, пишиқ, ерилмаган бўлиши, ошқозон шарбатига тургун бўлиши. Унинг учун ацетат целлюлоза ишлатилади ва хар-хил пластификатор, яъни юмшатадиган ПЭГ, желатин, крахмал қўшилади. Мембрана тешиги катталиги 250-300 мкм бўлиб, уни лазер нурлари таъсирида куйдирилиб еки мембрана материяси ўчириб олинади, тешикча ядросига тегилмайди. Мисол қилиб индометацин 85 мгм ТС ни келтирамиз. Индометацин чиқиш тезлиги 10мг/с. Қон зардобида 18 с давомида бир хил концентрация сақланади. Клиникада қўллаш натижаси бўйича остеоартрит ва ревматоид артритларда яхшилиги кўрсатилган ва нохуш қўшимча таъсири жуда кам бўлган асаб-нерв системаси ва ошқозон ичак тармоги орқали. АҚШ, Швейцария фармацевтик фирмалари хозирги вақтда нитроглицерин препаратларини сақлаган бир неча трансдермал терапевтик система ишлаб чиқармоқда. "Нитродерм", "Нитродур" номли системалар ва "Депонит". АҚШнинг "Серл" фирмаси 16та препаратларни Россиядан ўтказиб, сотишга рухсат олган. "Нитродиск" ТДС аппликацион система бўлиб, у стенокардия касаллигини олдини олиш ва даволаш учун мўлжалланган. Нитродиск матрицали система бўлиб, фаол таъсир этувчи модда матрицага жойлашган. Матрица эса гел еки полимер силиконли пардалардан иборат. Унинг ичида кўп миқдорда микрокапсула бор, уларнинг катта-кичиклиги 10-200 мкм , фаол модда лактоза билан аралаштирилиб ПЭГ-400 сувли эритмасига киритилган. Система терига епишқоқ диск орқали епиштирилади, дискнинг ўртасига силикон матрица жойлашган бўлади. Нитросорбит 7 сутка давомида ажралиб чиқиб таъсирини кўрсатади. "Нитродур" унда хам нитроглицерин лактоза билан аралаштирилиб гидрогел ичида дисперланган холда бўлади. Гидрогел ичида сув, глицерин, ПВС, ПВП лардан иборат. Гелли матрица терига пластир ердамида епиштирилади. "Депонит" системасида нитроглицерин ўзи епишадиган полимер пардада бўлиб, унинг асосини полиизобутилен ташкил қилади. Нитроглицерин лактоза билан юқори қаватда, пастки қаватида эса у эритилган холатда ва шу томони билан терига епиштирилади. Бундан ташқари кўп қўлланиладиган "Нитродерм" номли ТТС Швейцарияда "Сиба-Тейчи" фирмасида яратилган. Нитродерм икки хил бўлади. Нитродерм ТТС-5 ва Нитродерм ТТС-10, нитроглицеринни миқдорига кўра биринчисида 5 мг, иккинчисида 10 мг нитроглицерин сақлайди. Нитродермнинг тузилиши юқоридаги Скоподерм системасига ўхшаган ва унинг катта-кичиклиги 10 ва 20 см, қалинлиги 0, 2 мм бўлади. Лекин ўрта қисми нитроглицерин силикон мойда эритмасини сақлайди. Шу ТТСнинг ишлатганда 24 соат мобайнида тери орқали пластирни организмга бир тезликда 0,15 мг/см узлуксиз сўрилади. Демак шу системанинг таъсирини мўлжалланган. Шу дори турининг оддий нитроглицерин таблеткаларига нисбатан афзаллик томонлари бор. Шу фирмада ТТС клофелин, клонидан сақлаган системалар бор. Унинг таъсир этувчи вақти 2 хафтага мўлжалланган. Юқорида этиб ўтилган системалар пластир еки диск кўринишида чиқарилади. ТТС фақат тери устига эмас, балки стомотология ва офтальматологияга хам ишлатилади. Стомотологияда ишлатиладиган ТС узун бўлаклардан иборат бўлиб, у оғиз шиллиқ пардасига епиштирилади. Масалан таркибида фторид натрий киритилган ТС яратилган, у кариес касалликларига қарши мўлжалланган. Тиш касаллигини даволаш учун ТДС метилметакрилат сополимери иштирокида юпқа парда /мембрана/ холида чиқарилиб ўз таркибидаги натрий фторни кунига 0,02-1,0 мг дан 3-6 ой мобайнида ажратиб туради. Худди шундай ТС офтальмологияда глаукома касалини даволаш учун таклиф қилинган. Уларнинг тузилиши шундай: икки этиленвинилдан ясалган полимер мембрана ўртасида пилокарпин саловчи қават бор. Шу система "Ocusert-20" ,"Ocusert-40" номли ва кўзнинг шиллиқ пардасига ўрнатилади. Шу система орқали кўзнинг ичига полимер мембрананинг тешикларидан 7 сутка ичида 20 мкг/с еки 40 мкг/с пилокарпин ажралиб чиқади. 7 кундан кейин системани олиб ташлаб бошқасини ўрнатса бўлади. Кўринишидан шу ТС полимер кўз пардасига ўхшайди. Лекин фарқи унинг парчаланиб кетмаслигида ва таъсир вақти узоқ. Демак шу системани афзаллик томони шундан иборат. 1. 7 кун ичида касал кўзига томчиларни ишлатмайди (қўшимча таъсири бўлмайди, арзон, вақт кам олади). 2. Пилокарпин дозаси бир текис аниқ равишда бўлади, узлуксиз бўлади. Хозирги вақтда 1 йил мобайнида ишлатиладиган ТС хам ишлаб чиқарилган (прогестерон деган гормон препарат организмга умумий таъсир кўрсатади). Терапевтик системаларни яна бир афзаллик томони таъсир этувчи дори модда кам сарфланиб, исроф бўлмайди, чунки жигар, ошқозон ферментларининг таъсирига учрамайди. Шунинг учун касални даволаш учун умумий дорини миқдори кам кетади. Бу эса катта иқтисодий ахамиятга эга. Download 353.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling