Махсус дори турлари технологияси кафедраси


СУТМАЛАР БИОФАОЛЛИГИНИ АНИҚЛАШ УСУЛЛАРИ


Download 353.87 Kb.
bet70/71
Sana17.06.2023
Hajmi353.87 Kb.
#1529797
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   71
Bog'liq
yangi avlod dorilar texnologiyasi

3.СУТМАЛАР БИОФАОЛЛИГИНИ АНИҚЛАШ УСУЛЛАРИ
Суртмаларнинг асосий сифат кўрсаткичларидан бири бу уларнинг биосамарадорлигидир.
Бу кўрсаткични аниқлаш учун 2 та усул ишлатилади:in vitro ва in vivo . Суртмаларнинг биосамародорлигига бир нечта омиллар таъсир қилади.
Уларнинг асосийлари:
а/ асослар- яъни танланган асоснинг табиати, хусусияти. Хозирги вақтда асосларнинг суртмаларнинг терапевтик кучига кўп томонлама таъсири тасдиқланган.
б/ дори моддаларнинг физик-кимёвий хусусиятлари: яъни дисперслик, полиморфизм.
в/ технологик усуллар.
Мисоллар:
а/ Асосларнинг таъсири.
қатор илмий тадқиқотлар натижаларига кўра асос суртмалар биофаоллигига юқори даражада таъсир этувчи омил эканлиги тасдиқлайди.Асосан эмульсион ва гидрофил асослар суртмалардан дори моддаларни сўрилишини тезлатиши аниқланган .
Масалан: ПГС таркибли эмульсион ва бентонит асослардан олтингугурт, анестезин, фурациллин, этакридин лактатларнинг биосамарадорлиги юқори бўлиши кўрсатилди.
б/ Моддаларнинг физик -кимёвий хусусиятларидан ларнинг майдалик даражаси ва полиморфизм сезиларли даражада суртмаларнинг биосамарадорлигига таъсир кўрсатади. Масалан: тетрациклин - 4 та модификацияда учрайди, улардан 1 таси аморф тури.
в/ Технологик усуллар -яъни суртма тайёрлаш усули хам таъсир кўрсатади. Масалан, турли хил технологик усуллар механик, ультратоввуш, УПМ- аппарати ёрдамида. Албатта суртмага дори моддаларни қўшиш тартиби хам ахамиятга эга.
Масалан: проторгол суртмасининг биофаоллигига уни асосга қўшиш тартиби /яъни технологияси/ га боғлиқ. Агар протрголни асосга киритишдан олдин эритилмаса унинг терапевтик таъсири намоён бўлмайди. Шуларни хисобга олган холда албатта суртмаларнинг биосамарадорлигини аниқлаш мухим ахамиятга эга.


Биосамарадорлигини аниқлаш.
in vivo ва in vitro усулларида олиб борилади.
Суртмаларнинг биосамарадорлигини in vitro усулида аниқлаш Бу асосий кўрсаткич бўлади.
in vitro усулида суртмалардан таъсир этувчи моддаларни ажралиб чиқиш тезлиги бахоланади.
1-усул: агар-агарга тўғри диффузия усули. Агар-агарга таъсир этувчи моддага мос келувчи реактив солинади. Таъсир этувчи моддани агар-агарга диффузия тезлиги унинг турли хил рангга бўялганлигига қараб ўлчанади.
2-усул: дори моддаларни мембраналар орқали ўтишига асосланган./ Крувчинский усули/ .
Доривор моддаларни суртмалардан ажралиб чиқиш тезлигини аниқлаш учун белгиланган вақт оралиғида мухитдан намуналар олиниб, махсус формула орқали дори моддани неча фоизи ёки грамм миқдори мухитга ўтгани аниқланади ва махсус чизмалар ёки жадваллар тузилади. Мембрана сифатида целлофан плёнкаси қўлланилиши мумкин.
Суртмаларнинг биосамарадорлигини in vivo усулида бахолаш in vitro усуллари ёрдамида суртмаларнинг биосамарадорлигини тўлиқ бахоланиши имкониятини бермайди. Шунинг учун in vivo усуллари қўлланилади.Уларнинг бир неча турлари ишлатилади.
1. Сўрилган дори моддаларни миқдорини аниқлаш. Одамнинг ёки хайвонларнинг терисига белгиланган миқдорда суртма суртилади ва шу жойга босим / 100 мм симоб уст / таъсири кўрсатилади.
Тери остига сўрилган моддаларнинг миқдори суртма намуналарининг қолдиғи бўйича аниқланади./ яъни терига суртилган суртмани намунасини ва сўрилмаган қолдиғининг айирмаси бўйича /.

  1. Гистологик текширишлар бўйича.


Download 353.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling