4.ШАМЧАЛАРНИНГ БИОСАМАРАДОРЛИГИНИ АНИқЛАШ
Шамчаларнинг биосамарадорлигини аниқлашда хам турли усуллар қўлланилади. Улардан асосй таъсир этувчи моддаларнинг мембрана орқали диффузиясига асосланган.
Мембрана сифатида целлофан , " SARTORIUS " фирмасининг мембранаси /тери модели/ қўлланилади.
Аниқлаш учун шамча майдаланилади ва 3 г дан тортиб олинади ва диализ камерасига жойлаштирилади.Диализат 37 С хароратда бўлиши керак. Диализат аралаштириб турилади. Аниқлашни 6 соат давомида олиб борилади. Шамчаларнинг биосамарадорлигини мембрана-диффузия усули билан хам аниқлаш мумкин. Бунинг учун шамча майдаланилади ва бир томони ярим ўтказувчи мембрана билан бекитилган пробиркага ўрнатилади. Сўнг шу пробирка диализатга ботирилади ва суртмаларда биофаол модда аниқлаш тартиби бўйича аниқланади.
.
Do'stlaringiz bilan baham: |