Махсус дори турлари технологияси кафедраси


Download 353.87 Kb.
bet65/71
Sana17.06.2023
Hajmi353.87 Kb.
#1529797
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   71
Bog'liq
yangi avlod dorilar texnologiyasi

МАЪРУЗА РЕЖАСИ:
1. Биологик сўрилиш даражасини таърифи, уни аниқлашнинг аха мияти
2. Биологик сўрилиш даражасини қаттиқ дори турларидан аниқлаш усуллари
3. Юмшоқ дори турларидан дориларнинг биологик сўрилиш даражасини аниқлаш усуллари.
4. Биофармация фани хақида тушунча, қисқача тарихи
5. Дориларнинг терапевтик ноэквивалентлиги ва биологик сўрилиш даражаси тўғрисида тушунча.
6. Доривор моддаларнинг дори туридан организмга сўрилишига таъсир этувчи омиллар, уларни ўрганиш.
7. Дориларнинг организмга тарқалишига таъсир этувчи омиллар, биотрансформация ва элиминация.
8. Биофармацевтик изланишларнинг ривожланиш йўллари ва истиқболлари.
1.БИОФАРМАЦИЯ ҲАҚИДА ТУШУНЧА.
ҚИСҚАЧА ТАРИХИ.

1960 йиллар бошига қадар илм ва фармация саноат соҳасида одам организмга юборилган доривор модда беками кўст ўз терапевтик самарасини беради деган фикр юритилар эди. Бироқ юзлаб клиник тажрибаларда бир дори турида ва бир терапевтик дозада берилган доривор модда турли корхоналарда ишлаб чиқишган, ёки бир корхонада чиқарилган ва фақат турли сериялардан олинган препаратлар терапевтик самарадорлиги бўйича бир қанча фарқланишиши аниқланди.


Кейинги шу йўналишда олиб борилган тажрибалар турли дори турларида (қаттиқ, суюқ, юмшоқ) кимёвий эквивалентлик ва терапевтик самарадорлик орасида мутаносиблик йўқлиги аниқланди. Бу саволлар билан фармацевтик технологиянинг янги тармоғи биофармация фани шуғулланади.
Биофармация фани 60 йиллар бошида шакиллана бошланиб, бу йўналишнинг очилишига асосий сабаб доришунос олимларнинг (чунончи дори турлари технологияси билан шуғулланувчи олимларнинг дори тури ва уларнинг сўрилиши, қондаги концентрацияси ўртасидаги боғлиқлик масалалари асосидаги қизиқишлари ва тажрибалари ҳосиласидир. Албатда, биофармация фанининг шакилланишига фармация, фармакология, кимё, биология, илмий ва амалий тиббиёт ва бошқа фанларнинг ривожланиши муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Бу борада, биофармация - фармация соҳасида янги йўналиш ҳисобланиб, биофармация бугунга қадар ўрганилмаган - деган савол келиб чиқиши мумкин. Бу кашфиёт дори моддаларнинг таъсирини янада чуқур ўрганишдаги янги услуб ва усулларга асосланибгина юзага чиқди.
Биофармация фармацевтика фанининг янги тармоғи сифатида 1960 йиларда юзага чиққан бўлишига қарамай унга тегишли бўлган экспериментал натижалар анча олдиндан маълум эди.
Бинобарин, дори моддаларнинг "сўрилиш" ва таъсириини организмга юбориш йўли билан боғлиқлиги бизнинг эрамиздан олдинги тиббиёт олимларини изланишларидан маълум бўлган (Ибн Сино 5 китоб). Ердамчи моддаларнинг доривор модда сўрилишига таъсири каби масалалар ҳам кўп йиллардан бери эътибор этилади.
Сульфаниламид препаратларнинг майдалик даражаси билан биологик таъсири ўртасидаги боғлиқликнинг 1940 йилларда аниқланиши ҳам олимлар диққат марказидан четда қолди. Йил сайин бундай мисоллар кўплаб йиғилиб бораверади. Биринчи марта катта шов-шув сабабчиси: Нью-Йорк касалхоналаридан бирида, антикоагулянт - бисгидроксикумариннинг икки фирмадан олинган таблеткаси бир дозада бўлса ҳам,бироқ терапевтик фаоллиги 2 мартагача бир-биридан фарқланиши аниқланди. Кимё тарафдан текширилганда таблеткаларнинг ҳеч бир фарқи аниқланмаган.
Худди шундай маълумотлар левомиицетин, эритромицин ва х.қ. таблеткаларида ҳам кузатилган. Текширилган таблеткалар МТҲ тўла тўкис жавоб берса ҳам, клиник синовлар ҳар хил натижалар бериши исботланди. Олдиндан бу масалаларни олимлар диққат марказидан четда қолишига асосий сабаб уларнинг бу масалага фақат товаршунослиик ва аналитик назар билан қараш эди. Бироқ фан тараққиёти дори моддалар концентрациясиси ва уларнинг метаболитларини организм суюқлигиида (қонда, плазмада, сийдик ва бошқа суюқликларда) миқдорини аниқлаш усулларини яратиш ва ўлчашга асбоб-ускуналарни яратиш натижасида юзага келди.
Дори шаклига товаршунослик кўзи билан қараш ва баҳо бериш хозирги замон талабларига жавоб бермай қўйди. Биофармация фанини юзага чиқишга асосий сабабларидан бири бу ёрдамчи моддалар сифатида ишлатиладиган кимёвий бирикмаларини кескин кўпайишидир.
Ердамчи моддалар билан олиб борилган тажриба ва текшириишлар уларни организмга ва дори модданинг терапевтик терапевтик таъсирига бефарқ деган тарихий тушунчанинг нотўғрилигини исботлади. Ердамчи моддалар дори препаратларининг таъсирини кўпайтириши, пасайтириши ёки таъсирини қисман ёки мутлақо ўзгартириши мумкинлиги исботланди. Демак фақат дори модданинг таъсири асосида дори шакли тўғрисида хулоса чиқариб бўлмайди. Дори модданинг таъсирига дори турини шакллантирувчи омиллар ўз таъсирини кўрсатиши исботланди.
Юқоридагиларга хулоса қилиб айтганда:
Биофармация - бу дори препаратларининг биологик таъсирига (терапевтик самарадорлигига фармацевтик омиллар таъсири) дори модданинг физик-кимёвий ҳоссалари, дори шакли, тайёрлаш технологияси ва ёрдамчи моддалар аҳамиятини ўрганадиган фан.
Биофармация фанининг асосий вазифаси дори турларининг биосамарадорлигини ошириш ва қўшимча таъсирини камайтириш.
Биофармациянинг асосий атамалари В.Вагнер, Сенов П.Л., Тенцова А.И., Ажгихин И.С. ишларда ўз аксни топган. ЎзР да яратладган аксарият дори препаратларига биофармацевтик баҳо берилади.



Download 353.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling